Турдиев Жамшид Рашидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабаларнинг ижтимоий компетентлигини индивидуал ёндашув асосида ривожлантириш методикаси (Ўзбекистоннинг энг янги тарихи фани мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (тарих) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Ped7157.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
Илмий раҳбар: Тоштемирова Саодат Абдурашидовна, педагогика фанлари доктори (DSc), дотсент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.04.02.
Расмий оппонентлар: Ахмаджонов Дониёр Бахтиярович, педагогика фанлари доктори, дотсент; Замонов Акбар Турғинович, тарих фанлари доктори (DSc), профессори.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларининг номутахассислик йўналишларида “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фанини ўқитиш жараёнида талабаларнинг ижтимоий компетентлигини индивидуал ёндашув асосида ривожлантиришнинг методик моделини такомиллаштириш ва амалиётга жорий этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
номутахассислик йўналишидаги олий таълим муассасаларида “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фанини ўқитиш асосида талабаларнинг ижтимоий компетентлигини ривожлантиришнинг дидактик таъминоти мазмуни тизимли, шахсий, ижтимоий ва компетенциявий ёндашувларни кўп функцияли топшириқлар тизими, интенсив дастурлар билан бирга индивидуал таълим траекторияси асосида уйғунлаштирган ҳолда, компетенциянинг когнитив, коммуникатив, ахлоқий қиймат ҳамда фаолият хулқ-атворига оид таркибий компонентлари ўзаро боғланган яхлит педагогик тизим сифатида илмий жиҳатдан асослаб берилган;
бўлажак мутахассисларнинг ижтимоий компетентлигини шакллантиришга қаратилган, мақсадли, педагогик жараёнли ва натижавий блоклардан иборат методик модел узвийлик, узлуксизлик, касбга йўналтириб ўқитиш тамойилларини индивидуал таълим траекториясини белгилаш алгоритми билан мувофиқлаштириш орқали талаба, олий таълим муассасаси, ота-она ва буюртмачи каби таълим субъектлари ҳамкорлигини диагностика, коррекция ҳамда мониторинг тизими билан бирлаштириб, шахсий ижтимоий компетентлик профилини шакллантириш механизми комплекс кўринишда такомиллаштирилган;
“Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фанини ўқитишда ижтимоий компетенцияни шакллантириш методикаси тарихий онг, танқидий тафаккурни ривожлантириш, мулоқот маданияти, ижтимоий фаолликни таъминлаш, фуқаролик позициясини мустаҳкамлаш ва фанлараро интеграция йўналишлари бўйича кейс-стади, дебат, лойиҳали таълим ва коммент методларидан фойдаланишни визуаллаштирилган дидактик таъминоти индивидуал таълим траекториясини белгилаш стратегиясининг диагностика, индивидуал дастур, амалга ошириш, мониторинг ҳамда рефлекция босқичларида тизимлаштириш орқали такомиллаштирилган;
талабаларнинг ижтимоий компетентлиги шаклланганлик даражаларини, тарихий тафаккур ва ижтимоийлашув кўрсаткичларини аниқлаш механизмига асосланган баҳолаш мезонлари умумлашган ижтимоий ва тарихий аспектлар кенглигини диагностика усуллари билан мувофиқлаштирилиб, талабалар ижтимоий компетентлигининг даражаларини фарқловчи индикаторлар тизими педагогик ўлчов воситалари билан боғлиқ ҳолда такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Номутахассислик йўналиши олий таълим муассасаларида Ўзбекистоннинг энг янги тарихи фанини ўқитиш асосида талабаларнинг ижтимоий компетенциясини шакллантириш методикасини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
талабаларнинг ижтимоий компетенциясини шакллантиришнинг дидактик таъминоти мазмуни тизимли, шахсий, ижтимоий, компетенциявий ёндашувлар ҳамда кўп функсионал топшириқлар тизими ҳамда интенсив дастурларини ишлаб чиқишнинг педагогик шарт-шароитларни таъминлашга оид ғоялари “Новейшая история Узбекистана” дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 09-июлдаги 258-сон буйруғи, №668395). Натижада, талабаларнинг ижтимоий компетенциясини шаклланишига хизмат қиладиган педагогик ҳамда дидактик шарт-шароитларни таъминланган;
номутахассислик йўналиши олий таълим муассасаларида Ўзбекистоннинг энг янги тарихи фанини ўқитиш асосида талабаларнинг ижтимоий компетенциясини шакллантиришнинг ташкилий-функсионал моделига асосланган методик модели узвийлик, узлуксизлик, касбга йўналтириб ўқитиш тамойиллари ҳамда мақсадли, педагогик жараёнларни қўллашга оид тавсиялар “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи (Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда демократик, фуқаролик жамияти асосларини ривожланиши, амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар)” ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 09 июлдаги 258-сон буйруғи, № 922291). Натижада, талабаларнинг натижавий блокларни умумлаштиришга оид ижтимоий компетенциясини шаклланишига хизмат қилган;
олий таълим муассасаларида Ўзбекистоннинг энг янги тарихи фанини ўқитиш асосида талабаларнинг ижтимоий компетенциясини шаклланганлик даражаларини ҳамда тарихий тафаккур ва ижтимоийлашув даражаларини аниқлаштириш механизмига асосланган баҳолаш мезонлари умумлаштирилган ижтимоий ва тарихий аспектлар кенглигини мувофиқлаштиришга оид хулосалари ва тавсияларидан Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси” далат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканали “Тарих майдони” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2025-йил 14 майдаги 01-33/318-сонли маълумотномаси). Натижада, мазкур тадқиқот натижалари ижтимоий компетенциясини шакллантириш ҳамда тарих фанини ўқитиш самарадорлиги оммалашишига хизмат қилган.