Фозилова Ўғилой Фаёз қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумот
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбек адабиётида Наврўз талқини”, 10.00.14 – ХХ аср ўзбек адабиёти ва ҳозирги адабий жараён (филология).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2PhD/Fil3371.
Илмий раҳбар: Ўраева Дармон Саидахмедовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.08.08.
Расмий оппонентлар: Шарипова Лайло Фрунзеевна, филология фанлари доктори (DSc), дотсент; Сариев Санъаржон Матчонбоевич, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбек адабиётида шоир ва ёзувчилар томонидан қадимдан ҳозиргача Наврўзни талқин этиш бадиий-эстетик тажрибасининг тараққиёт хусусиятларини, поетик жиҳатларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек адабиётида Наврўз талқини тарихий-фолклорий жараёндан аста-секин адабий-тарихий жараёнга ҳам кўчиб, қадимдан ҳозиргача оғзаки ва ёзма бадиий асарларда идентификатор ва эортопоетоним бўлиб келаётгани, уни мадҳ этиш поетик анъанага айлангани, такомил босқичлари аниқланган;
Наврўз мавзусининг ёзма адабиётга кўчишига таъсир кўрсатган ижтимоий-руҳий омиллар, бунда фолклор, тарихий ва адабий манбалар, “Авесто”нинг ўрни, Наврўзнинг лирик, насрий, драматик жанрлар кесимидаги талқин хусусиятлари анъанавийлик ва поетик тадрижийлик асосида далилланган;
ёзма адабиётда яратилган “Наврўзнома”лар, Ҳайдар Хоразмийнинг “Гул ва Наврўз” достонида Наврўз образининг мажозий-эстетик талқини, мумтоз, маърифатпарвар шоирлар ғазалиёти, қасиданавислигида, жадид ҳамда замонавий шоирлар ижодида бу мавзуга ижтимоий-эстетик муносабат кучайгани, ҳукмрон тузум мафкураси, ижодкор дунёқарашининг унга таъсири асосланган;
Наврўзни Ватан ва инсон тақдири, истиқлол билан қўшиб куйлаш, уни суюкли ёр ёки беғубор болага тенглаштириш, мустақилликка эришган жамиятдаги янги ўзгаришлар моҳиятини очишда Наврўздан параллел манба сифатида фойдаланиш, уни реалистик ва миллий бўёқларда акс эттиришда янги кўчимлардан фойдаланиш маҳорати очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек адабиётида Наврўз талқинини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўзбек адабиётида Наврўз талқини фолклордан ёзма адабиётга ҳам кўчгани, оғзаки ва ёзма бадиий асарларда уни мадҳ этиш поетик анъанага айлангани асосида талқин қилиб келингани аниқланган ушбу диссертация илмий натижалари, ундаги назарий хулосалардан Бухоро давлат университетида 2024-йилда бажарилган АЛ-662204396 “Бухоро адабий муҳити ижодкорларининг илмий-адабий мероси бўйича электрон платформа яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган. (Бухоро давлат университетининг 08.09.2025 йилдаги 5342-рақамли маълумотномаси). Натижада ўзбек адабиётидаги анъанавий мавзулар эътирофи илмий-назарий жиҳатдан мустаҳкамланган;
Наврўз атамасининг Алишер Навоий ижодидаги ўрни ҳамда у билан боғлиқ байтларнинг такомилига таъсир этган омиллар, услуб қирралари ҳамда Алишер Навоийнинг “Тарихи мулуку ажам” асаридаги Наврўз билан боғлиқ тушунчалар, унинг ўзига хос хусусиятлари каби жиҳатлар ёритилган илмий хулосалардан давлат илмий-техник дастури доирасидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган ИЗ-2021020813 “Алишер Навоий ижодининг хорижда ўрганилиши ва тарғиботи асосида кўп тилли мултимедиа тўпламини яратиш” номли амалий лойиҳасида фойдаланилган Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 16.12.2025 йилдаги 739-рақамли маълумотномаси). Натижада, Навоий асарларидаги Наврўз билан боғлиқ тушунчалар илмий-назарий жиҳатдан мустаҳкамланган;
“Наврўзнома”лар, Ҳайдар Хоразмийнинг “Гул ва Наврўз” достонида Наврўз образининг мажозий-эстетик талқини, мумтоз, маърифатпарвар, жадид ҳамда замонавий шоирлар ижодида Наврўз мавзусига бағишланган ғазал, маснавий, рубоий, тўртлик, табиат ва ижтимоий лирикада, ўзбек насридаги роман, қисса, ҳикояларда унга ижтимоий-эстетик муносабат ифодаси далилланган хулосаларидан ҳамда Наврўзни Ватан ва инсон тақдири, истиқболи ҳамда истиқлоли билан қўшиб куйлаш, мустақилликка эришган жамиятдаги янги ўзгаришлар моҳиятини очишда Наврўз мавзусидан фойдаланиб, асар халқчиллиги, миллийлигини реалистик тарзда очиб берилган фикр-мулоҳазалардан Тошкент шаҳар “Маҳалла” телерадиоканали “Бир асар тарихи” эшиттириш машғулотларини ташкил қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Маҳалла” телерадиоканалининг 10.04.2025 йилдаги 23-сонли маълумотномаси). Натижада, Наврўз байрамига бағишланган бадиий асарлар, жумладан, ғазал, рубоий, достон ва шеърларнинг тақдири барча даврларда юрт ва миллат, келажак авлод тақдири билан боғлиқликда талқин қилингани ҳақида телетомошабинларнинг чуқурроқ маълумотга эга бўлишига асос яратилган. Шунингдек, ушбу телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллаштирилиб, илмий далиллар билан бойитилиб, кўрсатувнинг илмий-оммабоплик хусусияти оширилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish