Кабилова Гулайıм Базарбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Қорақалпоқ халқ сеҳрли эртаклардаги мифологик образларнинг тавсифи, 10.00.08. – Фолклоршунослик (Филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Fil6363.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Палимбетов Камалбай Сарсенбаевич, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти DSc.05/2025.27.12.Fil.l6.01.
Расмий оппонентлар: Асқарова Жамилахон Баходировна, филология фанлари доктори (DSc); Эсебаев Марат Матекович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент. Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қорақалпоқ халқ сеҳрли эртакларидаги мифологик образларни назарий ўрганиш, уларнинг фолклор асарларида қўлланилиш хусусиятларини тадқиқ этиш орқали мифологик образларнинг ўзига хос хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
миф тушунчаси, дунё халқларининг мифологик қарашлари, мифларнинг пайдо бўлиш сабаблари ва трансформацияга учраш жараёни, мифологик тушунчаларнинг қадимги кўринишлари, уларнинг кейинги даврларда фолклорда сақланиб қолган кўринишлари илмий-назарий фикрлар ва адабий меросларга таянган ҳолда очиб берилган;
мифологик образлар, уларнинг мифлардаги роли, мифологик образларнинг дунё ва қардош халқлар фолклоршунослигида ўрганилганлик даражаси кўриб чиқилган ва бу тадқиқотлардаги илмий қарашларга таҳлиллар қилинган, мифологик образларни таснифлаш масаласи баҳоланиб, олинган натижалардан қорақалпоқ халқ сеҳрли эртакларидаги мифологик образларни таснифлашда фойдаланилган;
миф ва эртакнинг жанрий ўзига хосликлари, мифнинг эртакка айланиш босқичлари ҳақида илмий фикрлар келтирилиб, илмий таҳлиллар қилиш орқали миф ва эртакнинг хусусиятлари очиб берилган;
мифологик образларнинг мифдан эртакка ва эртакдан достонга трансформацияланиши, бу жараёнда юз берадиган ўзгаришлар ҳақида илмий фикрлар келтирилиб, мисоллар билан далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоқ халқ сеҳрли эртакларидаги мифологик образларнинг тавсифи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қорақалпоқ халқ сеҳрли эртакларининг қорақалпоқ фолклорида тутган ўрни, бугунги кунга қадар қорақалпоқ фолклоршунос олимлар томонидан олиб борилган илмий-тадқиқот ишларини ўрганишда, эртаклардаги мифологик образларнинг инсон онгида қандай шаклланганлиги, бугунги кунда миф тушунчасининг жамият турмушида қабул қилиниш даражаси, ҳар бир соҳада мифологик элементларнинг мавжудлиги, мифологиянинг диффузия ва трансформацион хусусиятларга эга эканлиги бўйича илмий хулосалардан Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг “Дийдор насиб” номли телекўрсатуви ва “Куч билимда” номли радио эшиттиришларини тайёрлашда фойдаланилди (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2026-йил, 26-январдаги № 05-22/43-сонли маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатув ва радиоешиттиришлар илмий-амалий ва илмий-услубий жиҳатдан бойитилиб, эртакларнинг ва ундаги мифологик образларнинг жамиятда тарбиявий аҳамиятини такомиллаштиришда, яхшилик ва ёмонлик консепсияларини тушунтиришда, ёш авлоднинг тафаккурини ривожлантиришда тутган ўрни кенг жамоатчиликка тарғиб қилинган;
қорақалпоқ халқ сеҳрли эртаклари, мифологик образлар ҳақидаги илмий фикрларидан, улар бўйича келтирилган маълумотлардан Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг “Халққа маданий хизмат кўрсатиш даражасини янада яхшилаш чоралари” номли инновацион лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилди (Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2026-йил, 20-январдаги № 02-149-сонли маълумотномаси). Натижада театр соҳасидаги ёш актёрларда эртак образлари бўйича тушунчаларни ривожлантириш, бу образларнинг эртак жанрида қандай йўллар билан ўзгаришларга учраш ҳолатларини, театр саҳнасида улардаги ўзгариш хусусиятларини реал кўринишда қандай амалга ошириш кераклиги ҳақида, спектаклларни саҳналаштириш жараёнида бу образларнинг бош қаҳрамонга ёрдамчи, рақиб ёки ҳомийлар орқали томошабинлар тушунчасида яхшилик ва ёмонлик, ҳомийлик ва ёвузлик тушунчаларини шакллантиришда, фолклор анъаналарини замонавий методология асосида тушунтириш тадбирлари тарғиб қилинди ва бунда вазирликнинг маънавий-маърифий бўйича режаси асосида бир қанча материаллар билан бойитилди; қорақалпоқ халқ сеҳрли эртакларидаги мифологик образларнинг таснифи, уларнинг қорақалпоқ халқ достонларида ҳам учраб бир-биридан ўзига хосликларга эга эканлиги ва туркий халқлар (ўзбек, қозоқ, туркман) эртаклари билан қиёсий ўрганишдаги назарий-илмий фикрлари ва натижаларидан ЎзР ФА ҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида давлат дастури асосида 2024-2025-йилларда амалга оширилган “Қорақалпоғистонда яшовчи турли миллатларга мансуб халқ вакилларига хос бўлган урф-одат қўшиқлари (генезиси, жанр хусусиятлари, поетикаси, ўхшашликлари ва ўзаро мослигининг хусусиятлари)” номли инновацион лойиҳани бажаришда, шу жумладан қорақалпоқ халқининг бошқа қардош халқлар бўлган ўзбек, қозоқ ва туркман халқларининг эртакларини баён қилишда урф-одатлар анъаналари хусусиятлари ва ўхшашликларига оид янгиликларидан фойдаланилган. Натижада туркий қардош халқларнинг барча урф-одат қўшиқларидан ташқари бошқа фолклор жанрларида, хусусан эртак жанрида бир хил анъанавий баёнларнинг, сюжетларнинг ўхшаш ва фарқли жиҳатларини аниқлашга эришилган.