Туранова Ирода Эгамберди қизининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг методик тайёргарлигини такомиллаштириш (халқаро баҳолаш дастурлари мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Ped7155.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
Илмий раҳбар: Саидова Гулруҳ Ҳалим қизи, педагогика фанлари доктори (DSc), дотсент.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи ва илмий кенгаш рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.03.03.
Расмий оппонентлар: Вохидова Норпошшахон Ҳабибуллаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Ишбаева Назира Абдураимовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади PIRLS халқаро баҳолаш дастури асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ўқувчиларда ўқиш саводхонлигини ривожлантиришга доир методик тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг методик тайёргарлигини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари касбий контекстдаги компетенцияларнинг кўп қиррали таълим муҳитида таъсир этувчи омилларга боғлиқлигини PIRLS халқаро баҳолаш дастури талабларига мослаштириш ҳамда инновацион фаолиятга тайёргарлигини интерактив методлар, рақамли ресурслар ва таълим технологияларини амалиётга йўналтирилган машғулотларга интеграциялаш асосида аниқлаштириш орқали такомиллаштирилган;
PIRLS халқаро баҳолаш дастури асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг методик тайёргарлигини такомиллаштириш модели ўқиш саводхонлигини ривожлантириш компетенцияларини ўқув дастурларига интеграциялаш, PIRLS форматидаги машғулотларни ташкил этиш, ташкилий-педагогик компонентни “Problem Based Learning (PBL)”, “Convergent and Divergent Thinking”, “WebQuest” технологиялари, тренинглар ва методик семинарлар билан бойитиш ҳамда натижавий компонентни рефлексив баҳолаш компонентлари билан интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
PIRLS халқаро баҳолаш дастури асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ўқувчиларда ўқиш саводхонлигини ривожлантиришга доир методик тайёргарлиги жараёнининг баҳолаш мезонлари ва индикаторларини ўқув фанлари мазмунига интеграциялаш, когнитив жараённи ривожлантиришда микродарс ва моделлаштиришга йўналтирилган амалий воситаларни қўллаш, оила–ўқувчи–ўқитувчи ҳамкорлигини электрон ресурслардан амалий фойдаланишга йўналтириш асосида такомиллаштирилган;
PIRLS халқаро баҳолаш дастури асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг методик тайёргарлигини такомиллаштириш самарадорлиги ўқиш саводхонлиги компонентларини PIRLS форматидаги топшириқларга мақсадли йўналтириш, матнни тушуниш, талқин қилиш ва баҳолаш компетенцияларининг натижадорлигини аниқловчи диагностик мезонлар ва кўрсаткичларни такомиллаштириш асосида оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ўқувчиларни PIRLS халқаро баҳолаш дастури асосида ўқитишга доир методик тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг методик тайёргарлигини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитларини касбий контекстдаги компетенцияларнинг кўп қиррали таълим муҳитида таъсир этувчи омилларга боғлиқлигини PIRLS халқаро баҳолаш дастури талабларига мослаштириш, шунингдек, инновацион фаолиятга тайёргарлигини интерактив методлар, рақамли ресурслар ва таълим технологияларини амалиётга йўналтирилган машғулотларга интеграциялаш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар “Она тили ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 12-июндаги 11-05-3828/04-сонли маълумотномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг PIRLS талаблари ва ўқиш саводхонлигига таъсир қилувчи омиллар асосида дарсларни ташкил этиш кўникмалари кенгайтирилган;
PIRLS халқаро баҳолаш дастури асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг методик тайёргарлигини такомиллаштириш моделини ўқиш саводхонлигини ривожлантириш компетенцияларини ўқув дастурларига интеграциялаш, PIRLS форматидаги машғулотларни ташкил этиш, ташкилий-педагогик компонентни “Problem Based Learning (PBL)”, “Convergent and Divergent Thinking”, “WebQuest” технологиялари, тренинглар ва методик семинарлар билан бойитиш ҳамда натижавий компонентни рефлексив баҳолаш компонентлари билан интеграциялаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Она тили ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 12-июндаги 11-05-3828/04-сонли маълумотномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ўқиш саводхонлигини баҳолашда рефлексив баҳолаш компонентларидан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантиришга замин яратилган;
PIRLS халқаро баҳолаш дастури асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ўқувчиларда ўқиш саводхонлигини ривожлантиришга доир методик тайёргарлиги жараёнининг баҳолаш мезонлари ва индикаторларини ўқув фанлари мазмунига интеграциялаш, когнитив жараённи ривожлантиришда микродарс ва моделлаштиришга йўналтирилган амалий воситаларни қўллаш, оила–ўқувчи–ўқитувчи ҳамкорлигини электрон ресурслардан амалий фойдаланишга йўналтиришга оид таклифлар “Она тили ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 12-июндаги 11-05-3828/04-сонли маълумотномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг халқаро баҳолаш дастурлари талаблари асосида таълимни ташкил этишда электрон ресурслардан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилган;
PIRLS халқаро баҳолаш дастури асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг методик тайёргарлигини такомиллаштириш самарадорлигини ўқиш саводхонлиги компонентларини PIRLS форматидаги топшириқларга мақсадли йўналтириш, матнни тушуниш, талқин қилиш ва баҳолаш компетенцияларининг натижадорлигини аниқловчи диагностик мезонлар ва кўрсаткичларни такомиллаштириш асосида оширишга оид таклифлар “Она тили ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 12-июндаги 11-05-3828/04-сонли маълумотномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ўқувчиларда матнни тушуниш ва талқин қилиш кўникмаларини халқаро баҳолаш дастурлари мезонлари асосида шакллантириш ва баҳолашга доир методик тайёргарлиги кенгайтирилган.
.

Yangiliklarga obuna bo‘lish