Исмаилова Феруза Исмаиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Мақолларининг қиёсий типологияси (рус, ўзбек ва инглиз мақоллари мисолида)”, 10.00.08 – Фолклоршунослик (филология фанлари). Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Fil.3931. Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Рузимбаев Хуррамбек Сапарбаевич филология фанлари доктори (DSc), дотсент. Диссертация бажарилган муассаса номи: Озбекистон Республикаси Фанлар академиясининг минтақавий болими Хоразм Мамун академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти DSc.05/2025.27.12.Fil.16.01.
Расмий оппонентлар: Палимбетов Камалбой Сарсенбаевич, филология фанлари доктори, профессор;
Мирзаева Салима Райимжоновна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рус, ўзбек ва инглиз халқлари мақолларини қиёсий-типологик жиҳатдан ўрганиш, уларнинг тарихий илдизларини аниқлаш, ўхшашликлари ва миллий хусусиятларини ёритиш ҳамда мазмун ва бадиийлик билан боғлиқ умумий ва хусусий жиҳатларни очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
мақолларнинг қиёсий тадқиқи асосида уларнинг умумфолклор ва ўзига хос миллий жиҳатлари асосланиб, уларнинг табиатига хос хухусиятлар ҳамда генетик манбалари ёритилган;
рус, ўзбек ва инглиз тилларига оид мақолларда адекватлик (муштараклик) касб этувчи жиҳатларнинг мавжудлиги ва улар ҳар бир халқнинг умуминсоний қадрият доминанталарини ҳамда миллий образли тафаккур моделларини акс эттириши исботланган;
синонимик мақолларнинг пайдо бўлиш сабаблари далилланган ва жамият тараққиёти жараёнида паремияларда хусусий белгилар юзага келишига таъсир қилувчи омиллар аниқланган;
рус, ўзбек ва инглиз тиллари мақолларининг бадиий шаклига хос универсал ҳамда миллий-маданий хусусиятлар очиб берилган. IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рус, ўзбек ва инглиз тилларига оид мақолларни қиёсий-типологик ўрганишга оид хулосалардан:
диссертациянинг илмий натижалари Хоразм Маъмун академиясида бажарилган А-ФА-2019-9 “Қадимий ёзма ноёб қўлёзма ва манбаларни тадқиқ қилиш, уларнинг рақамлаштирилган библиотекасини яратиш” амалий лойиҳаси доирасида амалга оширилган Огаҳийнинг “Асарлар” силсиласининг 6-, 8-, 9-жилдларини нашрга тайёрлаш ва чоп этишда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳудудий бўлими – Хоразм Маъмун академиясининг 2024-йил 30 январдаги 45/2-25-сон маълумотномаси). Хусусан, Огаҳийнинг асарларида учрайдиган мақоллар, ҳикматлар ва фразеологик бирликларни таҳлил қилиш ҳамда уларни рус ва инглиз тилларига таржима қилиш бўйича диссертация доирасидаги мулоҳаза ва илмий хулосалар сайтни тегишли маълумотлар билан тўлдириш жараёнида фойдаланилди. Натижада, зарур маълумотлардан рус ва инглиз тилларида фойдаланиш имконияти яратилди;
диссертация материаллари мамлакатимизда истиқболли ёшларни аниқлаш, уларнинг ижодий интилишларини қўллаб-қувватлаш, Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, кенг китобхонлар оммасини аждодларимизнинг беқиёс маънавий мероси ҳамда миллий ва умуминсоний қадриятлар, бунёдкорлик ва меҳнатни улуғловчи бадиий ижод намуналари билан таништириш мақсадида “Энг яхши шеърий туркум”, “Энг яхши насрий асар”, “Энг яхши эссе” ва “Энг яхши эртаклар туркуми” номинациялари бўйича ижодий танловлар ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган. Мазкур фаолият 2024 йил учун Республика Маънавият ва маърифат марказининг “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда ушбу соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури”нинг В йўналиши “Маданият, санъат, театрлар, музейлар, китоб мутолааси ва ижодий соҳаларни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар”нинг 40-бандига мувофиқ амалга оширилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий ва маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 17-октябрдаги 10/669-сон маълумотномаси). Натижада ўтказилган тадбирлар доирасида фойдаланилган ахборот ресурслари мазмуни диссертация ишининг назарий қоидалари билан мустаҳкамланиб, материаллардаги маълумотлар обективлиги таъминланди;
рус, ўзбек ва инглиз мақолларини қиёсий таҳлил қилиш орқали халқларнинг турмуш тарзи, маънавий қадриятлари ва умуминсоний ғоялари, миллий менталитети ҳамда дунёқараши борасида хулосалар чиқариш мумкинлиги ҳақидаги мулоҳазалар “Олтин мерос” Халқаро хайрия жамоат фонди фаолиятида фойдаланилди (“Олтин мерос” Халқаро хайрия жамоат фондининг 2025-йил 11-апрелдаги 42-88-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу хулосалар фонднинг халқ оғзаки ижодига оид кичик бадиий намуналарга бериладиган талқинларини такомиллаштиришга хизмат қилди;
рус, ўзбек ва инглиз халқлари мақолларидан келиб чиққан ҳолда тузилган, уларнинг эквивалент, синонимик ва хусусий характерга эга паремияларга таснифи, шунингдек, халқ мақол намуналари тузилиши ва мазмунидаги ўхшаш ҳамда ўзига хос жиҳатлари бўйича хулосалар Хоразм вилоят телерадиокомпаниясининг “Ассалом, Хоразм!” дастурининг 2025-йил 8-январда эфирга узатилган дастури доирасида фойдаланилди (“Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси” давлат муассасаси ҳузуридаги Хоразм вилояти телерадиоканалининг 2025-йил 26-февралдаги 203-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу маълумотлар дастурга илмий-оммабоп характер бағишлаб, томошабинларнинг халқ мақолларининг маъно қирралари ҳақидаги тасаввурларини ҳар томонлама бойитилишига эришилди.