Курбанов Музаффар Абдумуталибовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек коммуникатив маданиятларида новербал воситаларнинг типологик ва функсионал-прагматик тадқиқи”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.DSc/Fil906.
Илмий маслаҳатчи: Собиров Абдулҳай Шукурович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, PhD. 03/2025.27.12.Ped.32.01
Расмий оппонентлар: Мўминов Сиддиқ Мирсобирович, филология фанлари доктори, профессор; Хурсанов Нурислом Искандарович, филология фанлари доктори, дотсент; Саримсоков Хуршид Абдималикович, филология фанлари доктори, дотсент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат чет тиллари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек коммуникатив маданиятларида новербал воситаларни ифода каналига таянган яхлит типологик тасниф ва функсионал-прагматик мезонлар асосида чоғиштирма таҳлил қилиш орқали уларнинг типологик, семиотик ва функсионал-прагматик хоссалари, коммуникатив вазифалари ва дискурсив хосланишини очиб бериш, шу асосда ҳар икки маданиятга хос барқарор лингвомаданий инвариантни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
новербал воситаларнинг вербал воситалар билан муносабати субститутив, комплементар, интенсификатив, митигатив, контрастив, метапрагматик ва интерактив-регулятив вазифалар кесимида тизимлаштирилиб, новербал сигнал нутқий актнинг иллокутив таъсирини қайта йўналтириши, перлокуцияни кучайтириши ёки сусайтириши, баҳоловчи модалликни аниқлаштириши ва яширин прагматик мазмунни юзага чиқариши асосланган;
инглиз ва ўзбек новербал воситаларининг ифода каналига таянган (кинесик, мимик, окулесик, гаптик, проксемик, паралингвистик, хронемик, визуал-график ва рақамли белгилар) ягона типологик таснифи ишлаб чиқилиб, функсионал-прагматик, нутқ билан муносабат, семиотик ва маданий-лингвомаданий sathlar билан биргаликда типологик жиҳатдан фарқли коммуникатив маданият материалини таққослашда самарали мезон бўла олиши исботланган;
паралингвистик воситаларнинг 4 функсионал гуруҳ (аффектив-экспрессив, иллокутив-модулятив, регулятив-дискурсив ва мақомга оид-маданий) доирасидаги типологик тавсифи ва лингвостатистик таҳлили орқали – бунда кулги, йиғи, хўрсиниш, йўтал, нафас чиқариш сингари вокал-физиологик бирликлар фонацион шакл (манба тури) сифатида ажратилиб, контекстига кўра ана шу 4 гуруҳдан бирига киритилган – ўзбек мулоқоти тизимида аффектив-экспрессив йўналишнинг, инглиз тизимида эса мақомга оид-маданий йўналишнинг устуворлиги аниқланган;
новербал воситаларнинг инглиз ва ўзбек бадиий дискурсдаги экспрессив-стилистик салоҳияти, институционал дискурсдаги коммуникатив-семиотик имкониятлари ва интернет мулоқотининг новербал табиати тавсифланиб, семиотик делегация, функсионал кўчувчанлик, жамоавий ўзига хослик ва маданий қайта семантизация тамойиллари асосланган;
инглиз ва ўзбек бадиий, институционал, интернет дискурслари чоғиштирма таҳлили орқали новербал мулоқотнинг барча муҳитларда сақланувчи муштарак функсионал ядроси (аффектив-экспрессив, регулятив-интерактив, мавқега оид- легитиматив, рамкаловчи-подтекстуал) ҳамда инглиз қутбида индивидуаллик, шахсий ҳудуд, протседур аниқлик ва киноявий масофа, ўзбек қутбида эса жамоавийлик, эҳтиром, ритуал-муносабат тартиби ва муомала назокати шаклидаги барқарор лингвомаданий инвариантлари аниқланиб, маданиятлараро эквивалентлик ташқи шаклдан ташқари бажариладиган вазифа ва прагматик таъсирда ҳам намоён бўлиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
инглиз ва ўзбек бадиий, институционал ва интернет дискурслари чоғиштирма таҳлили орқали новербал мулоқотнинг барча муҳитларда сақланувчи муштарак функсионал ядроси, инглиз мулоқотида индивидуаллик, шахсий ҳудуд, протседур аниқлик ва киноявий масофа; ўзбек мулоқотида эса жамоавийлик, эҳтиром, ритуал-муносабат тартиби ва муомала назокати шаклидаги барқарор лингвомаданий инвариантига доир материаллар ва натижаларидан Андижон давлат университетида бажарилган “ОТ-F1-18. Оммавий лисоний маданиятни шаклантириш методлар ва методологиясини ишлаб чиқиш” давлат фундаментал-тадқиқот дастурлари доирасидаги лойиҳада фойдаланилган (Андижон давлат университетининг 2026-йил 26-июндаги 04-2756-сон маълумотномаси). Натижада лисоний маданиятни таъминлашда маданиятлараро эквивалентлик шакли, бажариладиган вазифа ва прагматик таъсирда намоён бўлишига оид методология янги назарий қарашлар билан бойитилган;
новербал воситаларнинг инглиз ва ўзбек бадиий дискурсдаги экспрессив-стилистик салоҳияти, институционал дискурсдаги коммуникатив-семиотик имкониятлари ва интернет мулоқотининг новербал табиати тавсифланиб, семиотик делегация, функсионал кўчувчанлик, жамоавий ўзига хослик ва маданий қайта семантизация тамойилларига оид илмий натижалари ва материалларидан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида 2022-2024-йилларда амалга оширилган ҳамда АҚШ Давлат Департаменти томонидан молиялаштирилган SUZ80021GR3106-рақамли “English Access Microscholarship Program” халқаро лойиҳасини амалга оширишда ва ўқув жараёнида тадбиқ қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2026-йил 26-июндаги 11-25/539-сон маълумотномаси). Натижада новербал воситалар бадиий, институционал ва интернет дискурсига оид замонавий назарий қарашлар билан бойитилиб, халқаро академик ҳамкорлик самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
паралингвистик воситаларнинг функсионал гуруҳлари доирасидаги типологик тавсифи ва лингвостатистик таҳлили орқали ўзбек ва инглиз мулоқоти тизимига оид олинган илмий хулосалардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида давлат илмий-техника дастурлари доирасида 2023-2025-йилларда бажарилган ИЛ-27-4722022413-рақамли “Компаративистика” электрон платформасини яратиш илмий лойиҳасини амалга оширишда ва тадбиқ қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2026-йил 26-июндаги 11-25/540-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек мулоқоти тизимида аффектив-экспрессив йўналишнинг, инглиз тизимида эса мақомга оид-маданий йўналишнинг устуворлигига оид илмий тавсиялар кенг жамоатчиликка етказилиб, аҳолининг коммуникатив маданиятини ривожлантиришга хизмат қилган;
инглиз ва ўзбек новербал воситаларининг ифода каналига таянган (кинесик, мимик, окулесик, гаптик, проксемик, паралингвистик, хронемик, визуал-график ва рақамли белгилар) ягона типологик таснифи ишлаб чиқилиб, функсионал-прагматик, нутқ билан муносабат, семиотик ва маданий-лингвомаданий sathlar билан биргаликда типологик жиҳатдан фарқли коммуникатив маданият материалларини таққослашда олинган самарали илмий хулосаларидан Англиянинг Лидс университети томонидан 2025-2026-йилларда бажарилган F76A0D48-7225-481B-B0B6-3B7733587795-рақамли “Accelerating English Language Learning in Central Asia” халқаро лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Лидс университетининг 2026-йил 12-майдаги маълумотномаси). Натижада таълим тизимида коммуникатив маданиятни ривожлантириш, инглиз тили ўқитувчиларининг касбий компетенциясини ошириш ҳамда хорижий тиллар ва нутқни коррекциялаш жараёнлари билан боғлиқ фаолият самарадорлигини оширишга эришилган;
новербал воситаларнинг вербал нутқ билан муносабати субститутив, комплементар, интенсив, контрастив, метапрагматик ва интерактив-регулятив вазифалар кесимида тизимлаштирилиб, новербал сигнал белгилар нутқий актнинг иллокутив таъсирини қайта йўналтириши, перлокуцияни кучайтириши ёки сусайтириши, баҳоловчи модалликни аниқлаштириши ҳамда яширин прагматик мазмунни юзага чиқариши билан боғлиқ илмий иши натижаларидан Исроилнинг Сахин институти томонидан 2025-2026-йилларда бажарилган 2025 14978 SCTE -рақамли “Artificial Intelligence (АИ) ас а Тоол for Processing and Десигнинг Персонал Нарративес анд Медиа Имагес to Strengthen Cultural Diplomacy Skills and Промоте Social and Multicultural Релатионс” халқаро лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Сахин институтининг 2026-йил 26-майдаги маълумотномаси). Натижада хорижий ҳамкор олий таълим муассасалари билан олиб борилган семинар-тренинглар ва илмий учрашувлар мазмуни новербал мулоқотга оид замонавий назарий қарашлар билан бойитилиб, халқаро академик ҳамкорлик самарадорлигини оширишга хизмат қилган.