Турдибоева Шахлохон Хакимжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертатсияси ҳимояси ҳақида эълон
И. Умумий маълумотлар. Диссертатсия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бэриладиган фан тармоғи номи): “Қадамжойлар ва зиёратгоҳларнинг ҳудудий жойлашиши ва уларнинг туристик имкониятлари (Фарғона водийси мисолида)”, 11.00.02 – Иқтисодий ва ижтимоий география (география фанлари).
Диссертатсия мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Gr225.
Илмий раҳбар: Аҳмадалиев Юсупжон Исмоилович, география фанлари доктори, профессор.
Диссертатсия бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Gr.09.11.
Расмий оппонентлар: Низамиев Абдурашит Гумарович, география фанлари доктори, профессор; Тобиров Одилжон Қобилжон ўғли, геограгия фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ.Тадқиқотнинг мақсади. қадамжой ва зиёратгоҳларнинг ҳудудий тарқалишининг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш ва туристик имкониятларини баҳолаш асосида диний, зиёрат ва экотуризм йўналишини ривожлантириш имкониятлардан фойдаланиш бўйича илмий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Сакрал географик тадқиқотларнинг қадамжойлар ва зиёратгоҳларни ўрганишдаги асосий йўналишлари очиб берилган ва мазкур обектларни туризмни ривожлантириш ҳамда табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги имкониятлари аниқланган;
Фарғона водийсидаги қадамжойлар ва зиёратгоҳларнинг юзага келиши ва ривожланишининг табиий (геоморфологик, гидрологик, иқлимий, биологик) ва ижтимоий (диний, маданий-маънавий, ҳуқуқий-ахлоқий) географик жиҳатлари асосланган;
Фарғона водийси, жумладан қўшни давлатлар ҳудудларида жойлашган қадамжойлар ва зиёратгоҳлардан биргаликда фойдаланишнинг трансчегаравий зиёрат, диний ва экотуристик маршрутлари, уларнинг дастур ва мазмундаги туркум хариталари яратилган;
қадамжойлар ва зиёратгоҳлар жойлашган аҳоли пунктлари ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва аҳоли бандлигини таъминлашдаги ўрни ҳамда табиатни муҳофаза қилиш ва экотуризмни ривожлантириш бўйича илмий амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фарғона водийсида қадамжойлар ва зиёратгоҳларнинг ҳудудий жойлашиши ва уларнинг туристик имкониятлари бўйича олинган натижалар асосида:
Сакрал географик тадқиқотларнинг қадамжойлар ва зиёратгоҳларни ўрганишдаги асосий йўналишлари, замонавий тадқиқот усуллари ва мазкур обектларни туризмни ривожлантириш ҳамда табиатни муҳофаза қилиш соҳасига оид илмий-назарий хулоса, таклиф ва тавсиялари Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасида соҳа бўйича географик ахборотлар базасини яратиш амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 16-июлдаги 03-10-17-6468-сон маълумотномаси). Натижада, қадамжойлар ва зиёратгоҳларни туризм мақсадида тадқиқ этиш усуллар, улардан амалётда фойдаланиш йўналишларини такомиллаштирилган, соҳасини янада ривожлантириш бўйича истиқболли режалар ишлаб чиқиш имконини берган;
Фарғона водийсидаги қадамжойлар ва зиёратгоҳларнинг юзага келиши ва ривожланишининг табиий (геоморфологик, гидрологик, иқлимий, биологик) ва ижтимоий (диний, маданий-маънавий, ҳуқуқий-ахлоқий) географик жиҳатларини асослаб чиқарилган таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-сентабрдаги ПФ-158-сон “Ўзбекистон-2030” Стратегияси тўғрисидаги фармонининг 58-мақсадида Хорижий туристлар сонини 15 миллионга, ички сайёҳлар сонини 25 миллионга, зиёрат туризми бўйича келадиган туристлар сонини 3 миллион нафарга оширишда кўзда тутилган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025 йил 16-июлдаги 03-10-17-6468-сон маълумотномаси). Натижада, Фарғона водийсида туристик-рекреацион фаолиятни комплекс ва барқарор ривожлантиришнинг стратегик ҳаракат дастурлари ва ҳудудий моделини ишлаб чиқиш имкони яратилган;
Фарғона водийсидаги, жумладан қўшни давлатлар ҳудудларида жойлашган қадамжойлар ва зиёратгоҳлардан биргаликда фойдаланишнинг трансчегаравий зиёрат, диний ва экотуристик маршрутлари, уларнинг дастур ва туркум хариталардан Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6165-сон Фармони билан тасдиқланган “туристик маршрутларни лойиҳалаш, уларнинг комплекс дастурлари ва хариталарини яратиш, жойларда диний туризмнинг ижтимоий-иқтисодий самарасини оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025 йил 16-июлдаги 03-10-17-6468-сон маълумотномаси). Натижада, Фарғона водийси бўйича янги туристик маршрутлар яратиш, туризм турларини ривожлантириш имконини берувчи алоҳида ҳудудларни ажратиб олиш, шунингдек, туризмни ривожлантириш стратегиясини жадаллаштириш имконияти шакллантирилган;
қадамжойлар ва зиёратгоҳлар жойлашган аҳоли пунктлари ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва аҳоли бандлигини таъминлашдаги ўрни ҳамда табиатни муҳофаза қилиш ва экотуризмни ривожлантириш бўйича асослантирилган таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 12-январдаги “Ўзбекистон Республикасида экологик туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-21-сон Қарорида кўзда тутилган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025 йил 16-июлдаги 03-10-17-6468-сон маълумотномаси). Натижада, қадамжойлар ва зиёратгоҳлар жойлашган аҳоли пунктларида аҳоли бандлигини таъминлаш, табиатни муҳофаза қилиш учун сарфланадиган маҳаллий маблағлар миқдорини ошириш имконияти юзага келган.