Акабоев Исматулла Зиядулла оъғлиининг
фалсафа доктори (PhD)диссертатсияси ҳимояси ҳақида эълон
И. Умумий маълумотлар.
Диссертатсия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бэриладиган фан тармоғи номи): “Иқлим ўзгариши шароитида Фарғона водийси музликларидаги оъзгаришлар ва уларнинг табиий географик оқибатлари”, 11.00.01 – Табиий география (география фанлари).
Диссертатсия мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Gr132.
Илмий раҳбар: Камолов Баҳодир Асомович, география фанлари доктори, дотсент.
Диссертатсия бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Gr.09.11.
Расмий оппонентлар: Қўзибоева Озодахон Махмудовна, география фанлари доктори, профессор; Матназаров Акмал Рўзибоевич, география фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
ИИ.Тадқиқотнинг мақсади: иқлим ўзгариши шароитида Фарғона водийси тоғ музликларидаги оъзгаришлар ва уларнинг табиий географик оқибатларини аниқлаш ҳамда юзага келаётган геоекологик вазиятни яхшилаш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фарғона водийси тоғ музликларининг шаклланиши ва географик тарқалишини вужудга келтирувчи табиий географик қонуниятлар ҳамда иқлим ўзгариши шароитида уларнинг морфологик ва морфометрик кўрсаткичлари аниқланиб, минтақавий дарёлар гидрологик режимини шакллантирувчи ва иқлимий ўзгаришларни акс эттирувчи асосий индикаторлик хусусиятлари илмий жиҳатдан асосланган;
Фарғона водийси тоғ музликларининг минтақавий ўзига хосликлари аниқланиб, уларнинг ер юзидаги бошқа тоғ музликларидан фарқли жиҳатлари ва ички тафовутлари очиб берилган, кўп йиллик космик суратлар (Ландсат, Сентинел) ҳамда рақамли баландлик моделлари (DEM) асосида GAT технологиялари ёрдамида музликларнинг морфометрик параметрлари, майдон динамикаси ва иқлимий ўзгаришларга нисбатан сезгирлик даражаси миқдорий баҳоланган;
иқлим ўзгариши шароитида Фарғона водийси тоғ музликларининг гипсометрик ва экспозициявий тақсимоти ҳамда дарё ҳавзалари бўйича тақсимланиши аниқланган, йирик (1:25 000), оърта (1:100 000) ва майда (1:1 800 000) масштабли хариталари яратилган;
Фарғона водийси тоғ музликлари майдонларининг охирги 30 йилликда қисқариб бориши ва музликларнинг жадал эриши натижасида дарёлар оқимида юз бераётган ўзгаришлар аниқланган. Жумладан, Сўх дарёси ҳавзасидаги музликларнинг жадал суратларда эриши натижасида унинг оқими охирги 30 йилликда 17% гача ортиб борганлиги аниқланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Иқлим ўзгариши шароитида Фарғона водийси музликларидаги ўзгаришлар ва уларнинг табиий географик оқибатларини баҳолаш бўйича олинган натижалар асосида:
Фарғона водийси тоғ музликларининг шаклланиши ва географик тарқалишини вужудга келтирувчи аниқланган табиий географик қонуниятлар ва морфологик-морфометрик кўрсаткичлар ҳамда минтақавий дарёлар гидрологик режимини шакллантирувчи ва иқлимий ўзгаришларни акс эттирувчи илмий асосланган индикаторлик хусусиятлари Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Наманган вилояти Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси амалиётида трансчегаравий сув ресурсларини бошқариш ва дарё оқимини прогнозлашда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 19-майдаги 04/20-2499-сонли маълумотномаси). Натижада, минтақадаги сув ресурсларининг ҳудудлараро оқилона тақсимотини режалаштириш ҳамда сув танқислиги шароитида ирригация тизимларини эксплуатация қилиш самарадорлигини ошириш имконини берган;
Фарғона водийси тоғ музликларининг аниқланган минтақавий ўзига хосликлари, уларнинг ер юзидаги бошқа тоғ музликларидан очиб берилган фарқли жиҳатлари ва ички тафовутлари ҳамда кўп йиллик космик суратлар (Ландсат, Сентинел) ва рақамли баландлик моделлари (DEM) асосида GAT технологиялари ёрдамида миқдорий баҳоланган морфометрик параметрлари, майдон динамикаси ва иқлимий ўзгаришларга нисбатан сезгирлик даражаси Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Наманган вилояти Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси амалиётида музлик ҳавзаларининг геоекологик ҳолатини баҳолашда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 19-майдаги 04/20-2499-сонли маълумотномаси). Натижада, дарё ҳавзаларидаги тоғ музликлари билан боғлиқ каскадли геоекологик муаммоларни аниқлаш имконини берган;
иқлим ўзгариши шароитида Фарғона водийси тоғ музликларининг аниқланган гипсометрик ва экспозициявий тақсимоти, дарё ҳавзалари бўйича тақсимланиши ҳамда яратилган туркум хариталари Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Наманган вилояти Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси амалиётида сув ресурсларини ҳудудий режалаштириш ва музлик ҳавзаларини мониторинг қилишда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 19-майдаги 04/20-2499-сонли маълумотномаси). Натижада, сув хўжалиги тадбирларини картографик асослаш имконини берган;
Фарғона водийси тоғ музликлари майдонларининг сўнгги 30 йилликда қисқариши ва уларнинг жадал эриши натижасида дарёлар оқимида аниқланган ўзгаришлар, жумладан, Сўх дарёси ҳавзасидаги музликлар эриши ҳисобига оқимнинг сўнгги 30 йилликда 17% гача ортиб борганлиги Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Наманган вилояти Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси амалиётида иқлим ўзгаришига мослашиш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 19-майдаги 04/20-2499-сонли маълумотномаси). Натижада, иқлим ўзгариши шароитида музликлар деградациясининг табиий географик оқибатлари геоекологик нуқтаи назардан баҳоланиб, ҳудудда сув танқислиги ва хавфли гидрометеорологик ҳодисаларнинг олдини олиш ҳамда иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқиш имконини берган.