Баходиров Бахром Баходир ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси: “Ўзбекистонда ижтимоий сиёсатнинг консептуал
ва институционал асослари рационаллашуви”.
Ихтисослик шифри: 23.00.01 - Сиёсат назарияси ва фалсафаси. Сиёсий таълимотлар тарихи ва методологияси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Ss352
Илмий раҳбар: Мавлонов Жўрабек Ёрқул ўғли, сиёсий фанлар доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети
ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.Ss.01.09 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар:
Бахтиёр Якубов Султонназирович сиёсий фанлар доктори (DSc), дотсент;
Абдуғани Жуманазарович Холбеков сотсиология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
Ўзбекистонда шахс-жамият-давлат ўртасидаги ўзаро таъсир сифатида ижтимоий сиёсатнинг консептуал ва институционал асосларини рационаллашувига қаратилган илмий назариялар ва ёндашувлар мазмуни ҳамда амалиётини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ижтимоий сиёсатнинг рационаллашуви сиёсий ҳокимият, сиёсий тартибот, институционал ривожланиш ва аксиологик қадриятлар уйғунлиги натижасида шаклланувчи сиёсий ҳодиса сифатида назарий консептуаллаштирилиб, унинг тарихий-консептуал эволюцияси асосида ижтимоий сиёсатнинг рационал-ижтимоий адолат, давлат масъулияти ва инсон эҳтиёжлари каби ривожланиш тамойиллари ва методологик индикаторлари очиб берилган;
давлатнинг фуқаролик жамияти институтлари ва хусусий сектор ўртасидаги кўп субектли ҳамкорлик даражаси ижтимоий сиёсатнинг институционал барқарорлиги
ва легитимлигини таъминловчи сиёсий тизим сифатида асослантирилиб, унинг ижтимоий манфаатларни агрегациялаш, ресурсларни сафарбар этиш ва ижтимоий бошқарув самарадорлигини оширишдаги назарий функциялари аниқланган;
Шарқ ва Ғарб мамлакатларида ижтимоий сиёсат моделларининг қиёсий таҳлили асосида либерал ва солидар моделлар ўртасидаги консептуал ҳамда функсионал фарқлар аниқланиб, глобал ижтимоий сиёсатни шакллантиришда халқаро ташкилотлар, трансмиллий институтлар ва ривожланган давлатлар ўртасидаги кўп даражали бошқарув механизмлари асосида Ўзбекистоннинг миллий ривожланиш хусусиятларига мос гибрид ижтимоий сиёсат моделининг назарий-методологик асослари ишлаб чиқилган.
Янги Ўзбекистонда ижтимоий сиёсатнинг рационаллашув жараёнлари сиёсий модернизация консепсияси доирасида назарий жиҳатдан даврлаштирилиб, 1991-2016-йиллар ва 2016-йилдан кейинги ривожланиш босқичларининг сиёсий-институционал трансформация хусусиятлари ҳамда уларни дифференциаллаштирувчи сиёсий, ҳуқуқий, маданий мезонлари илмий асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқот натижалари, ундаги илмий хулоса ва таклифларнинг амалиётга жорий этилганлиги бўйича қуйидаги тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган:
ижтимоий сиёсатнинг рационаллашуви сиёсий ҳокимият, сиёсий тартибот, институционал ривожланиш ва аксиологик қадриятлар уйғунлигида шаклланувчи сиёсий ҳодиса сифатида назарий консептуаллаштирилиб, тарихий-консептуал эволюцияси асосида ижтимоий сиёсатнинг рационал ижтимоий адолат, давлат масъулияти ва инсон эҳтиёжлари каби ривожланиш тамойиллари ва методологик индикаторлари очиб берилганлигига оид илмий хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йилги чора-тадбирлар дастури “Ғоя ва мафкура масаласи ҳамда илм-фан ва маърифат тарғиботи” номли 3-йўналишининг устувор вазифалари, дастурий йўналишларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил 10-декабрдаги 03/01/19-1786-сон далолатномаси). Натижада, фуқароларнинг давлат фуқаролик хизматчиларига ишонч даражасини ошириш, хизматчи кадрларда сиёсий масъулият ва юксак маданиятни шакллантириш ҳамда халқ бирдамлигини тарғиб этишга қаратилган маърифий тадбирларни ташкил этишга хизмат қилган;
фуқаролик жамияти институтлари ва хусусий сектор ўртасидаги кўп субектли ҳамкорлик даражаси ижтимоий сиёсатнинг институционал барқарорлиги ва легитимлигини таъминловчи сиёсий тизим сифатида асослантирилиб, ижтимоий манфаатларни агрегациялаш, ресурсларни сафарбар этиш ва ижтимоий бошқарув самарадорлигини оширишдаги назарий функциялари аниқланганлигига доир илмий хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида ишлаб чиқилган комплекс дастурларининг 2.1-бандида белгиланган аҳоли фаровонлигини таъминлаш ва ҳудудлардаги кундалик масалаларни ҳал этишда маҳаллани жамоатчилик ва давлат органлари ўртасидаги таянч кўприкка айлантириш амалиётини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг 2024-йил 20-декабрдаги 02-02-1465-сон далолатномаси). Натижада, фуқаролик жамияти институтларининг жамиаятдаги функсионал ваколатларини аниқ белгилаш, уларнинг давлат ҳокимияти органлари билан ижтимоий ҳамкорлигини ривожлантириш ва жамоатчилик консенсусига оид муносабатларни тартибга солишнинг меъёрий асосларини шакллантиришга хизмат қилган;
Шарқ ва Ғарб мамлакатларида ижтимоий сиёсат моделларининг қиёсий таҳлили асосида либерал ва солидар моделлар ўртасидаги консептуал ҳамда функсионал фарқлар аниқланиб, глобал ижтимоий сиёсатни шакллантиришда халқаро ташкилотлар, трансмиллий институтлар ва ривожланган давлатлар ўртасидаги бошқарув механизмлари асосида Ўзбекистоннинг миллий ривожланиш хусусиятларига мос гибрид ижтимоий сиёсат моделининг назарий-методологик асослари ишлаб чиқилганлигига доир илмий хулоса ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2024-йилга мўлжалланган йиллик иш режасининг 46, 74, 78-бандларини амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2024-йил 4-декабрдаги 3-16-21-6421-сон маълумотномаси). Натижада, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар билан самарали ишлаш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ҳамда сиёсий институтлар фаолиятини ёшлар аудиторияси билан кенгайтришга хизмат қилган;
Янги Ўзбекистонда ижтимоий сиёсатнинг рационаллашув жараёнлари сиёсий модернизация консепсияси доирасида назарий жиҳатдан даврлаштирилиб, 1991-2016-йиллар ва 2016-йилдан кейинги ривожланиш босқичларининг сиёсий-институционал трансформация хусусиятлари ҳамда уларни дифференциаллаштирувчи сиёсий, ҳуқуқий, маданий мезонлари илмий асослаб берилганлигига доир илмий хулосалардан “Янги Ўзбекистон” газетасининг 2024–2025-йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастурини тайёрлашда назарий-методологик асос сифатида фойдаланилган (“Янги Ўзбекистон” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг газетаси 2024-йил 12-декабрдаги 190-сон далолатномаси). Натижада, жамиятда демократик институтларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини баҳолашга қаратилган индикаторларни ишлаб чиқиш ҳамда фуқаролар легитимлигини шакллантиришга қаратилган мулоқот майдонини такомиллаштиришга хизмат қилган.