Эргашев Ғайратжон Уроловичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

 I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қишлоқ хўжалигини барқарор ривожланишини таъминлашнинг ташкилий-иқтисодий асослари (Қашқадарё вилояти мисолида)”, 08.00.04 – Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: PhD.03/2025.27.12.I.04.12.
Расмий оппонентлар: Мирзанов Бердақ Жолдасбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Шохужаева Зебо Сафоевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Ургeнч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг барқарор ривожланишини таъминловчи ташкилий-иқтисодий механизмни такомиллаштириш бўйича назарий-методологик қоидаларни асослаш ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳудудларда i-турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш барқарорлигини, табиий-иқлим шароитлари (ITISH) индекси, қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш салоҳияти индекси (IQXICHSj), тармоқ маҳсулдорлиги индекси (ITMj), тармоқ самарадорлиги индекси (ITSj), ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришининг ўсиш индекси (IQXMIChO‘Ij) ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришининг ўсиш индекси (IQXMIChO‘Ij)га асосланган ишлаб чиқаришннг барқарорлик индекси   = + +    +  асосида баҳолаш таклифи асосланган;
қишлоқ хўжалигини барқарор ривожланишини таъминлашнинг ташкилий-иқтисодий механизми, давлат ва хўжалик даражасида ахборот таъминоти (AT), услубий аналитик таъминот (УAT) ва натижавий бошқарувни таъминловчи блоклар асосида мониторинги қилиш, иқтисодий самарадорлик, ижтимоий адолат ва екологик хавфсизликни субъектнинг ўз функциялари ва ташкилий-иқтисодий регуляторлар воситасида бошқариш ҳамда истиқболда ишлаб чиқаришни класстерлаш, органик ишлаб чиқаришни жорий қилиш, энерготежамкор технологиялардан фойдаланиш орқали такомиллаштириш асосланган;
Қашқадарё вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси қошида инновацияларни яратиш, трансфер қилиш ва амалиётга жорий этишнинг узлуксиз занжирини шакллантирувчи, фан, таълим, агробизнес ва давлат бошқаруви субъектларининг ўзаро интеграциясига асосланган, ҳудудий илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси (ҲИИЧБ) ни ташкил этиш орқали “Барқарор ривожланишни инновацион бошқариш” модели таклифи асосланган;
Қашқадарё вилоятида қишлоқ хўжалигини барқарор ривожланишини таъминлашнинг 2026-2030 йилларга мўлжалланган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қишлоқ хўжалигини барқарор ривожланишини таъминлашнинг ташкилий-иқтисодий асослари мавзуси юзасидан ишлаб чиқилган илмий-амалий таклиф ва тавсиялар асосида:
ҳудудларда i-турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш барқарорлигини, табиий-иқлим шароитлари (ITISH) индекси, қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш салоҳияти индекси (IQXICHSj), тармоқ маҳсулдорлиги индекси (ITMj), тармоқ самарадорлиги индекси (ITSj), ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришининг ўсиш индекси (IQXMIChO‘Ij) ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришининг ўсиш индекси (IQXMIChO‘Ij)га асосланган ишлаб чиқаришнинг барқарорлик индекси   = + +    +  асосида баҳолаш таклифидан Қашқадарё вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси фаолиятида ҳудудларнинг барқарорлик даражасини аниқлаш ва ҳудудий давлат дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қашқадарё вилоят ҳокимлигининг 2026 йил 17 мартдаги                   02-02/3160 сон маълумотномаси) Натижада баҳолаш услубиёти 2023-2024 йилларда Китоб (0,94), Деҳқонобод (0,93), Касби (0,93), Косон (0,91), Миришкор (0,91) ва Нишон (0,90) туманлари юқори, Қарши тумани (0,86), Шаҳрисабз тумани (0,87), Муборак (0,88), Яккабоғ (0,84), Чироқчи (0,81), Кўкдала (0,86) ўртача, Ғузор (0,79) ва Қамаши (0,79) туманлари паст даражадаги барқарорлик индексига эга бўлганлигини кўрсатди. Таклиф ҳудудий қарорлар қабул қилиш ва дастурлар ишлаб чиқиш имконини берган;
қишлоқ хўжалигини барқарор ривожланишини таъминлашнинг ташкилий-иқтисодий механизми, давлат ва хўжалик даражасида ахборот таъминоти (АТ), услубий аналитик таъминот (УАТ) ва натижавий бошқарувни таъминловчи блоклар асосида мониторинг қилиш, иқтисодий самарадорлик, ижтимоий адолат ва экологик хавфсизликни субъектнинг ўз функциялари ва ташкилий-иқтисодий регуляторлар воситасида бошқариш ҳамда истиқболда ишлаб чиқаришни класстерлаш, органик ишлаб чиқаришни жорий қилиш, энерготежамкор технологиялардан фойдаланиш орқали такомиллаштириш ёндашувидан Қашқадарё вилояти қишлоқ хўжалиги тармоқларини давлат даражасида бошқариш ва ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқишда, ҳудудий аграр сиёсат ва дастурларни шакллантиришда, шунингдек қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳамда фермер хўжаликларида барқарор ривожланиш механизмларини жорий этишда фойдаланилди (Қашқадарё вилоят ҳокимлигининг 2026 йил 17 мартдаги 02-02/3160 сон маълумотномаси). Натижада механизм доирасидаги мониторинг тизими аграр сектор ҳолатини тезкор баҳолаш, рискларни олдиндан аниқлаш ва асосланган бошқарув қарорларини қабул қилиш имконини берди;
Қашқадарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси қошида инновацияларни яратиш, трансфер қилиш ва амалиётга жорий этишнинг узлуксиз занжирини шакллантирувчи, фан, таълим, агробизнес ва давлат бошқаруви субъектларининг ўзаро интеграциясига асосланган, “Ҳудудий илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси” (ҲИИЧБ)ни ташкил этиш орқали “Барқарор ривожланишни инновацион бошқариш модели” таклифидан “Индорама” агро МЧЖ хорижий компанияси фаолиятида фойдаланилди (Қашқадарё вилоят ҳокимлигининг 2026 йил          17 мартдаги 02-02/3160 сон маълумотномаси). Таклифни Индорама” агро МЧЖ хорижий компаниясининг 100 га пахта майдонига қўллаш натижасида (2024 йил ҳолатида) томчилатиб суғоришнинг ишлаб чиқариш харажатларига таъсири (∆C=(W0-W1)*Pw+(L0-L1)*Pj)дан 135,0 млн. сўм, рақамлаштиришнинг экинлар ҳосилдорлигининг ўсишига таъсири ((∆Y=Y1-Y0=YO*(k-1)) дан 98 400 минг сўм, экспорт салоҳиятининг ўсиши прогнози ((Enew=E2025*(1+g)) дан 161 144,3 минг сўм ва ходимларни ривожлантиришнинг иқтисодий таъсири (∆P=N*∆P*V) дан 157 440 минг сўм, жами 551 984,3 минг сўм иқтисодий самара олинди;
Қашқадарё вилояти қишлоқ хўжалигини барқарор ривожланишини таъминлашнинг 2026-2030 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичларидан 2022-2026 йилларда Қашқадарё вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичларининг 3-устун “қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг прогноз кўрсаткичлари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қашқадарё вилоят ҳокимлигининг         2026 йил 17 мартдаги 02-02/3160 сон маълумотномаси). Натижа Қашқадарё вилоятида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2022-2026 йилларда 1,2 бараварга ўсишини кўрсатди.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish