Тожиддинов Отахон Абдуллаевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ёшларда меъда саратонининг клиник-морфологик хусусиятлари ва даволаш тактикасини такомиллаштириш», 14.00.14 – Онкология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №B2025.2.PhD/Tib5978.
Илмий раҳбар: Ғафур-Ахунов Мирза-Али Алиёрович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидага Бухоро Давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Болалар онкологияси, гематологияси ва клиник иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc 06/2025.27.12 Tib.06.01.
Расмий оппонентлар: Рахимов Нодир Маматкулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Загайнов Владимир Евгеньевич -  тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия).
Етакчи ташкилот: Андижон Давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ёшларда меъда саратонининг клиник - морфологик хусусиятларини аниқлаш хамда шу асосда комбинирлашган ва комплекс даволаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Хоразм вилояти мисолида ёшларда меъда саратонининг эпидемиологик, клиник ва морфологик хусусиятлари комплекс тарзда ўрганилиб, ушбу ёш гуруҳида касалликнинг кеч ташхисланиши, юқори улушда тарқалган ва агрессив клиник кечиши, шунингдек ёши катта беморлар гуруҳи билан қиёсий таҳлилда прогнознинг ноқулайлиги илмий жиҳатдан асосланган;
ёшларда меъда саратонида ўсманинг клиник агрессив кечиши ва яшовчанлик кўрсатгичларининг пасайиши молекуляр-генетик маркерлар — Ki-67, p53, Bcl-2 ва HER2/neu экспрессия даражаси билан узвий боғлиқ эканлиги аниқланиб, ушбу маркерларнинг юқори экспрессияси умумий, рецидивсиз ва метастазсиз яшовчанликка салбий таъсир кўрсатиши статистик жиҳатдан исботланган;
ёшларда меъда саратонида морфологик дифференциация даражаси, гистологик тури ва иммуногистокимёвий профиль ўртасидаги ўзаро боғлиқлик аниқланиб, паст дифференцирлашган ва диффуз типдаги ўсмаларда агрессив биомаркер профили устун эканлиги ҳамда бу ҳолат касалликнинг эрта рецидивланиши ва тез метастазланишига олиб келиши илмий жиҳатдан исботланган;
ёшларда меъда саратонини даволашда клиник-морфологик хусусиятлар ва молекуляр-генетик маркерлар ҳисобга олинган ҳолда, неоадъювант кимё терапияни ўз ичига олган индивидуаллаштирилган комплекс даволаш тактикаси прогнозни яхшилаши ва радикал жарроҳлик амалиётини бажариш имкониятини ошириши илмий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сoғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 12 январ 1-сoн хулосасига кўра:
Ёшларда меъда саратонининг клиник – морфологик хусусиятлари ва даволаш тактикасини такомиллаштириш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
Биринчи илмий янгилик: Хоразм вилояти мисолида ёшларда меъда саратонининг эпидемиологик, клиник ва морфологик хусусиятлари комплекс тарзда ўрганилиб, ушбу ёш гуруҳида касалликнинг кеч ташхисланиши, юқори улушда тарқалган ва агрессив клиник кечиши, шунингдек ёши катта беморлар гуруҳи билан қиёсий таҳлилда прогнознинг ноқулайлиги илмий жиҳатдан асосланганлиги бўйича таклифлар Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2025 йил 25 октябрдаги №25-м/310-сонли қарори билан тасдиқланган «Ёшларда меъда саратонининг клиник-морфологик хусусиятлари ва даволаш тактикасини такомиллаштириш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона филиалининг 2025 йил 26 ноябрдаги №20-сонли буйруғи ҳамда ушбу марказнинг Қорақалпоғистон филиалининг 2025 йил 21 ноябрдаги №121-сонли буйруғи асосида амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил «12» январдаги 01/04-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Хоразм вилояти мисолида ёшларда меъда саратонининг эпидемиологик, клиник ва морфологик хусусиятларини комплекс ўрганиш натижаларини амалиётга жорий этиш ушбу ёш гуруҳида касалликни эрта аниқлаш, хавф гуруҳларини шакллантириш, диагностика ва даволаш тактикасини индивидуаллаштириш ҳамда беморларни ўз вақтида ихтисослаштирилган тиббий ёрдамга йўналтириш орқали ногиронлик ва эрта ўлим ҳолатларини камайтиришга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: таклиф этилган ёндашувни қўллаш касалликни эрта босқичларда аниқлаш ва беморларни тўғри маршрутизация қилиш ҳисобига ортиқча текширувлар ва асоссиз госпитализациялар сонини камайтириш орқали тиббий хизмат харажатларини оптималлаштириб, бир нафар беморга тўғри келадиган ўртача иқтисодий самара тахминан 430000 сўмни ташкил этади. Хулоса: ёшларда меъда саратонининг эпидемиологик, клиник ва морфологик хусусиятларини комплекс баҳолаш касалликни эрта аниқлаш, хавф гуруҳларини шакллантириш ва беморларни тўғри маршрутизация қилиш орқали клиник қарор қабул қилиш самарадорлигини ошириш билан бирга тиббий хизмат харажатларини камайтириб, бир нафар беморга ўртача 430000 сўм иқтисодий самарага эришиш имконини беради.
Иккинчи илмий янгилик: ёшларда меъда саратонида ўсманинг клиник агрессив кечиши ва яшовчанлик кўрсатгичларининг пасайиши молекуляр-генетик маркерлар — Ki-67, p53, Bcl-2 ва HER2/neu экспрессия даражаси билан узвий боғлиқ эканлиги аниқланиб, ушбу маркерларнинг юқори экспрессияси умумий, рецидивсиз ва метастазсиз яшовчанликка салбий таъсир кўрсатиши статистик жиҳатдан исботланганлиги бўйича таклифлар Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2025 йил 25 октябрдаги №25-м/310-сонли қарори билан тасдиқланган «Ёшларда меъда саратонининг клиник-морфологик хусусиятлари ва даволаш тактикасини такомиллаштириш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона филиалининг 2025 йил 26 ноябрдаги №20-сонли буйруғи ҳамда ушбу марказнинг Қорақалпоғистон филиалининг 2025 йил 21 ноябрдаги №121-сонли буйруғи асосида амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил «12» январдаги 01/04-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ёшларда меъда саратонида Ki-67, p53, Bcl-2 ва HER2/neu молекуляр-генетик маркерлар экспрессиясини баҳолашни клиник амалиётга жорий этиш ўсманинг агрессив биологик хусусиятларини эрта аниқлаш, хавф гуруҳларини шакллантириш, прогнозни аниқ баҳолаш ва даволаш тактикасини индивидуаллаштириш орқали рецидив ва метастазларнинг олдини олиш ҳамда онкологик ёрдам сифатини оширишга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: ушбу молекуляр-генетик маркерларга асосланган стратификацияни қўллаш самарасиз даволаш курслари ва қайта госпитализациялар сонини камайтириш, шунингдек даволаш тактикасини мақсадли танлаш ҳисобига стационарда даволаниш муддатини ўртача 1–2 ўрин-кунга қисқартириш имконини бериб, бир нафар беморга тўғри келадиган ўртача иқтисодий самара тахминан 520000 сўмни ташкил этади. Хулоса: Ki-67, p53, Bcl-2 ва HER2/neu маркерлари экспрессиясига асосланган молекуляр-генетик стратификация ёшларда меъда саратонининг агрессив кечишини ва яшовчанлик кўрсатгичларини ишончли прогноз қилиш, даволаш тактикасини индивидуаллаштириш ва самарадорлигини ошириш орқали стационарда даволаниш муддатини 1–2 ўрин-кунга қисқартириш ҳамда бир нафар беморга ўртача 520000 сўм иқтисодий самарага эришиш имконини таъминлайди.
Учинчи илмий янгилик: ёшларда меъда саратонида морфологик дифференциация даражаси, гистологик тури ва иммуногистокимёвий профиль ўртасидаги ўзаро боғлиқлик аниқланиб, паст дифференцирлашган ва диффуз типдаги ўсмаларда агрессив биомаркер профили устун эканлиги ҳамда бу ҳолат касалликнинг эрта рецидивланиши ва тез метастазланишига олиб келиши илмий жиҳатдан исботланганлиги бўйича таклифлар Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2025 йил 25 октябрдаги №25-м/310-сонли қарори билан тасдиқланган «Ёшларда меъда саратонининг клиник-морфологик хусусиятлари ва даволаш тактикасини такомиллаштириш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона филиалининг 2025 йил 26 ноябрдаги №20-сонли буйруғи ҳамда ушбу марказнинг Қорақалпоғистон филиалининг 2025 йил 21 ноябрдаги №121-сонли буйруғи асосида амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил «12» январдаги 01/04-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ёшларда меъда саратонида морфологик дифференциация даражаси, гистологик тури ва иммуногистокимёвий профиль ўртасидаги ўзаро боғлиқликни амалиётга жорий этиш паст дифференцирлашган ва диффуз типдаги ўсмаларда агрессив биологик хусусиятларни эрта аниқлаш, хавф гуруҳларини шакллантириш ва кузатув ҳамда даволаш тактикасини индивидуаллаштириш орқали рецидив ва метастазларнинг олдини олишга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: ушбу морфологик ва иммуногистокимёвий мезонларга асосланган ёндашувни қўллаш юқори хавфли беморларда мақсадли ва интенсив даволашни ўз вақтида бошлаш ҳамда асоссиз ёки самарасиз даволаш усулларини чеклаш ҳисобига стационарда даволаниш муддатини ўртача 2 ўрин-кунга қисқартириш имконини бериб, бир нафар беморга тўғри келадиган ўртача иқтисодий самара тахминан 610000 сўмни ташкил этади. Хулоса: морфологик дифференциация даражаси, гистологик тури ва иммуногистокимёвий профиль ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган ёндашув ёшларда меъда саратонининг агрессив кечишини эрта прогноз қилиш, даволаш ва кузатув тактикасини оптималлаштириш орқали стационарда даволаниш муддатини 2 ўрин-кунга қисқартириш ва бир нафар беморга ўртача 610000 сўм иқтисодий самарага эришиш имконини таъминлайди.
Тўртинчи илмий янгилик: ёшларда меъда саратонини даволашда клиник-морфологик хусусиятлар ва молекуляр-генетик маркерлар ҳисобга олинган ҳолда, неоадъювант кимё терапияни ўз ичига олган индивидуаллаштирилган комплекс даволаш тактикаси прогнозни яхшилаши ва радикал жарроҳлик амалиётини бажариш имкониятини ошириши илмий жиҳатдан асосланганлиги бўйича таклифлар Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2025 йил 25 октябрдаги №25-м/310-сонли қарори билан тасдиқланган «Ёшларда меъда саратонининг клиник-морфологик хусусиятлари ва даволаш тактикасини такомиллаштириш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона филиалининг 2025 йил 26 ноябрдаги №20-сонли буйруғи ҳамда ушбу марказнинг Қорақалпоғистон филиалининг 2025 йил 21 ноябрдаги №121-сонли буйруғи асосида амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил «12» январдаги 01/04-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ёшларда меъда саратонида морфологик дифференциация даражаси, гистологик тури ва иммуногистокимёвий профиль ўртасидаги ўзаро боғлиқликни амалиётга жорий этиш паст дифференцирлашган ва диффуз типдаги ўсмаларда агрессив биологик хусусиятларни эрта аниқлаш, хавф гуруҳларини шакллантириш ва кузатув ҳамда даволаш тактикасини индивидуаллаштириш орқали рецидив ва метастазларнинг олдини олишга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: шбу морфологик ва иммуногистокимёвий мезонларга асосланган ёндашувни қўллаш юқори хавфли беморларда мақсадли ва интенсив даволашни ўз вақтида бошлаш ҳамда асоссиз ёки самарасиз даволаш усулларини чеклаш ҳисобига стационарда даволаниш муддатини ўртача 2 ўрин-кунга қисқартириш имконини бериб, бир нафар беморга тўғри келадиган ўртача иқтисодий самара тахминан 610000 сўмни ташкил этади.
Хулоса: морфологик дифференциация даражаси, гистологик тури ва иммуногистокимёвий профиль ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган ёндашув ёшларда меъда саратонининг агрессив кечишини эрта прогноз қилиш, даволаш ва кузатув тактикасини оптималлаштириш орқали стационарда даволаниш муддатини 2 ўрин-кунга қисқартириш ва бир нафар беморга ўртача 610000 сўм иқтисодий самарага эришиш имконини таъминлайди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish