Жалилов Ихтиёр Ғаниевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): Жанубий Ўзбекистонда маҳалла институтининг шаклланиши ва тарихий тараққиёти , 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №В.2023.3.DSc/Tar339
Илмий раҳбар: Раҳмонов Фахриддин Шоймардонович, тарих фанлари доктори (DSc), профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети. DSc.03/2025.27.12.Tar.11.01
Расмий оппонентлар: t.f.d.(DSc), профессор Акрам Муминович Ҳасанов, t.f.d. (DSc), профессор Парда Панжиевич Норбўтаев, t.f.d. (DSc), профессор Валиқул Турдиевич Ишқуватов.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон ҳудудларида жамоавий ҳаёт, маҳалла институтининг ривожланиш тарихини, қадимги даврдан ҳозирги кунгача бўлган ривожланиш динамикасини тарихий манбалар, илмий тадқиқотлар таҳлили асосида ёритиб бериш.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Жанубий Ўзбекистон ҳудудида маҳалла институтининг шаклланиши ва тарихий тараққиёти илк бор қадимги даврдан Янги Ўзбекистон даврига қадар бўлган яхлит тарихий жараён сифатида комплекс тадқиқ этилганлиги, миллий ҳамда хорижий тарихшуносликдаги илмий қарашлар қиёсий таҳлил қилиниб, Жанубий Ўзбекистонда маҳалла институтининг шаклланиш босқичлари тарихий манбалар, архив ҳужжатлари ва этнографик материаллар асосида даврлаштирилиб, унинг эволюциясига оид янги илмий хулосалар асосида далилланган;
Қашқадарё ва Сурхондарё ҳудудларида илк темир даврида шаклланган Шўробсой, Танхоздарё, Қизилдарё, Қайрағоч, Гулдарё, Ерқўрғон, Нишон, Сангардак-Тўполанг, Бандихон, Шеробод ва Улонбулоқсой микровоҳаларининг ҳудудий ташкил топиш хусусиятлари ҳамда милоддан аввалги И минг йиллик ўрталарида Ўрта Сурхон ва Амударё хўжалик туманларининг вужудга келиши натижасида шаклланган маъмурий-ҳудудий тузилмалар маҳалла институтининг илк ҳудудий-жамоавий асослари сифатида баҳоланиб, маҳалла тузилмасининг вужудга келишидаги ўрни илмий жиҳатдан асослаб берилган;
Ўрта асрларда Жанубий Ўзбекистон ҳудудининг Ўрта Осиёнинг муҳим иқтисодий ва маданий марказларидан бири сифатида шаклланиши, Нахшаб, Каспи, Безда, Кеш, Термиз, Чағониён каби шаҳарларда ҳунармандчилик ва савдо муносабатларининг жадал ривожланиши, ишлаб чиқариш соҳасида ихтисослашув жараёнларининг чуқурлашуви ҳамда янги ҳунармандчилик турларининг вужудга келиши тарихий манбалар асосида тизимли таҳлил қилиниб, мазкур жараёнларнинг Қарши, Шаҳрисабз, Китоб, Ғузор, Денов ва Шеробод сингари шаҳарларда маҳаллаларнинг шаклланиши ва ривожланишига бевосита таъсир кўрсатгани, натижада маҳаллалар шаҳар ижтимоий тузилмасининг муҳим бўғини сифатида қарор топганлиги илмий жиҳатдан асослаб берилган;
1870-йилдан сўнг Қарши шаҳри маҳалларининг жадал суръатларда ривожланиши, ҳудудининг кенгайиши, янги қурилиш иншоотларининг бунёд этилиши ҳамда аҳоли сонининг ортиши натижасида Бухоро амирлигининг йирик шаҳар марказларидан бирига айланиши тарихий манбалар асосида таҳлил қилинганлиги, Қарши шаҳридаги Дегрез, Мискарлик, Кудункарлик, Кўкча, Заргар, Қирққизгузар, Сандиқчи, Дукчи, Косагар, Дурадгор ва Алачабоф маҳаллаларига оид тарихий маълумотлар умумлаштирилиб, уларнинг XIX аср охиридаги шаҳарсозлик ва ижтимоий-иқтисодий тараққиёти билан узвий боғлиқлиги илмий жиҳатдан очиб берилган;
Жанубий Ўзбекистон маҳаллаларида ижтимоий ҳимоя, маънавий-маърифий фаолият, оилавий муносабатлар ва жамоатчилик назоратининг тарихий шаклланиши ҳамда ривожланиш қонуниятлари комплекс тарихий таҳлил қилиниб, уларнинг ҳудуд этномаданий хусусиятлари, тарихий қадриятлари, маҳалла институтлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тизими билан ўзаро узвий боғлиқлиги илмий жиҳатдан асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жанубий Ўзбекистон ҳудудида маҳалла институтининг шаклланиши ва тарихий тараққиёти илк бор қадимги даврдан Янги Ўзбекистон даврига қадар бўлган яхлит тарихий жараён сифатида комплекс тадқиқ этилганлиги, миллий ҳамда хорижий тарихшуносликдаги илмий қарашлар қиёсий таҳлил қилиниб, Жанубий Ўзбекистонда маҳалла институтининг шаклланиш босқичлари тарихий манбалар, архив ҳужжатлари ва этнографик материаллар асосида даврлаштирилиб, унинг эволюциясига оид янги илмий хулосалар асосида далилланган (Республика Маънавият ва маърифат Марказининг 2026-йил 22-июлдаги 02-1326-сон маълумотномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар Жанубий Ўзбекистонда маҳалла институтининг ўрни муҳим эканлиги кўрсатиб берган.
Қашқадарё ва Сурхондарё ҳудудларида илк темир даврида шаклланган Шўробсой, Танхоздарё, Қизилдарё, Қайрағоч, Гулдарё, Ерқўрғон, Нишон, Сангардак-Тўполанг, Бандихон, Шеробод ва Улонбулоқсой микровоҳаларининг ҳудудий ташкил топиш хусусиятлари ҳамда милоддан аввалги И минг йиллик ўрталарида Ўрта Сурхон ва Амударё хўжалик туманларининг вужудга келиши натижасида шаклланган маъмурий-ҳудудий тузилмалар маҳалла институтининг илк ҳудудий-жамоавий асослари сифатида баҳоланиб, маҳалла тузилмасининг вужудга келишидаги ўрни илмий жиҳатдан асослаб берилган (Ўзбекистон Республикаси миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси 2026-йил 6-июлдаги 37-02-14/1287-сон маълумотномаси). Натижада, Жанубий Ўзбекистон маҳаллаларида ижтимоий ҳимоя, маънавий маърифий ишлар, оилавий муносабатлар ва жамоатчилик назоратининг ўзига хос хусусиятлари муҳим эканлигини кўрсатиб берди.
Ўрта асрларда Жанубий Ўзбекистон ҳудудининг Ўрта Осиёнинг муҳим иқтисодий ва маданий марказларидан бири сифатида шаклланиши, Нахшаб, Каспи, Безда, Кеш, Термиз, Чағониён каби шаҳарларда ҳунармандчилик ва савдо муносабатларининг жадал ривожланиши, ишлаб чиқариш соҳасида ихтисослашув жараёнларининг чуқурлашуви ҳамда янги ҳунармандчилик турларининг вужудга келиши тарихий манбалар асосида тизимли таҳлил қилиниб, мазкур жараёнларнинг Қарши, Шаҳрисабз, Китоб, Ғузор, Денов ва Шеробод сингари шаҳарларда маҳаллаларнинг шаклланиши ва ривожланишига бевосита таъсир кўрсатгани, натижада маҳаллалар шаҳар ижтимоий тузилмасининг муҳим бўғини сифатида қарор топганлиги илмий жиҳатдан асослаб берилган (Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси ҳузуридаги Маҳалла академиясининг 2026-йил 24-июндаги 01-03/31-сон маълумотномаси). Натижада маҳалла институти давлат ва жамият ўртасидаги самарали ҳамкорлик механизми ҳамда фуқаролик жамиятининг таянч бўғинига айланди.
1870-йилдан сўнг Қарши шаҳри маҳаллаларининг жадал суръатларда ривожланиши, ҳудудининг кенгайиши, янги қурилиш иншоотларининг бунёд этилиши ҳамда аҳоли сонининг ортиши натижасида Бухоро амирлигининг йирик шаҳар марказларидан бирига айланиши тарихий манбалар асосида таҳлил қилинганлиги, Қарши шаҳридаги Дегрез, Мискарлик, Кудункарлик, Кўкча, Заргар, Қирққизгузар, Сандиқчи, Дукчи, Косагар, Дурадгор ва Алачабоф маҳаллаларига оид тарихий маълумотлар умумлаштирилиб, уларнинг XIX аср охиридаги шаҳарсозлик ва ижтимоий-иқтисодий тараққиёти билан узвий боғлиқлиги илмий жиҳатдан очиб берилган (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2026-йил 29-июндаги 15-32/523-сон маълумотномаси). Натижада Жанубий Ўзбекистон ҳудудларига хос маҳалла анъаналари, уларнинг тарихий-маданий хусусиятлари ҳамда замонавий бошқарув тизимидаги ўрни, маҳалла институтининг тарихий эволюциясини ўрганиш ва ривожлантириш муҳим эканлигини кўрсатиб берди.
Жанубий Ўзбекистон маҳаллаларида ижтимоий ҳимоя, маънавий-маърифий фаолият, оилавий муносабатлар ва жамоатчилик назоратининг тарихий шаклланиши ҳамда ривожланиш қонуниятлари комплекс тарихий таҳлил қилиниб, уларнинг ҳудуд этномаданий хусусиятлари, тарихий қадриятлари, маҳалла институтлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тизими билан ўзаро узвий боғлиқлиги илмий жиҳатдан асослаб берилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар Ишлари Агентлигининг 2026-йил 6-июлдаги 2-13-21-4842-сон маълумотномаси). Натижада маҳалладаги ёшлар билан ишлаш механизмларини такомиллаштиришга хизмат қилди.