Тошпулатов Сирожиддин Фурқат ўғлининг

Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фотоелектрик тизимлардан фойдаланиш самарадорлигини уларнинг конструктив элементларини такомиллаштириш орқали ошириш”, 05.05.06 - Қайта тикланадиган энергия турлари асосидаги энергия қурилмалари
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/T4253
Илмий раҳбар: Абдиев Умирбек Бегматович, техника фанлари номзоди, дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат техника университети, PhD.03/2025.28.11.Т.16.01
Расмий оппонентлар: Пайзуллаҳонов Муҳаммаде-Султонхон Саидвалихонович - техника фанлари доктори, профессор. Нематов Шуҳрат Насилло ўғли - техника фанлари фалсафа доктори, дотсент.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади: конструктив элементлари такомиллаштирилган фотоелектрик тизимларни ишлаб чиқиш ва уларнинг асосий электр ва иссиқлик параметрларини тадқиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фотоелектрик батареяни совитишда иссиқлик контактини яхшилаш учун таннархи арзон ва унумли совитувчи бир камерали иссиқлик коллектори ишлаб чиқилган;
фотоелектрик-иссиқлик қурилмасида иссиқлик коллектори иссиқликка чидамли, юқори иссиқлик ўтказувчанликка эга бўлган металлдан тайёрланган, рефлекторлари юқори нур қайтариш коеффитсиентига эга алюкабонд материалидан тайёрланган қурилма ишлаб чиқилган;
фотоелектрик-иссиқлик қурилмасининг электр параметрларини регрессия методида таҳлил қилиш дастури ишлаб чиқилган;
FEB юзасига тушувчи қуёш радиацияси ва FEB ўртача ҳароратидан фойдаланиб, фотоелектрик батарея электр қувватини баҳоловчи эмпирик тенглама яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши. Фотоелектрик батарея самарадорлигини ошириш учун ишлаб чиқилган фотоелектрик-иссиқлик қурилмаларидан олинган натижалар ва интенсив боғлар яратиш учун қуёш фотоелектрик станцияларидан фойдаланиш асосида:
бир камерали фотоелектрик-иссиқлик қурилмаси Термиз давлат университети Назарий физика кафедрасига қарашли “Муқобил ва қайта тикланувчи энергия манбалари физикаси” лабораториясида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 3-мартдаги № 4/17-2024-506-024-сон маълумотномаси). Натижада Физика таълим йўналиши (бакалавриат) ва Қайта тикланувчи энергия манбалари ва барқарор атроф-муҳит физикаси мутахассислиги (магистратура) йўналишидаги айрим фанлардан маъруза, амалий ва лаборатория машғулотларининг сифат даражасини оширишга эришилган;
Термиз давлат университети ҳудудида жойлашган тармоқ қуёш фотоелектрик станциялари мониторинг кўрсаткичлари асосида ишлаб чиқилган фотоелектрик-иссиқлик қурилмасидан Термиз давлат университети “70530905-“Яримўтказгичлар физикаси” мутахассислиги бўйича магистратура йўналишида “Яримўтказгичлар оптик ва фотоелектрик хоссалари” фанини, “70530904-“Қайта тикланувчи энергия манбалари ва барқарор атроф-муҳит физикаси” мутахассислиги бўйича магистратура йўналишида “Қуёш энергетикаси материалшунослиги”, “Қуёш элементлари ва батареялари” фанларини ўқитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 2-октабрдаги № 4/17-4/4-18331-сон маълумотномаси). Натижада ушбу магистратура йўналишларидаги маъруза, амалий ва лаборатория машғулотларининг сифат даражасини оширишга эришилган;
маҳаллий электр тармоқларидан узоқда жойлашган ҳудудларда интенсив боғдорчилик, деҳқончилик учун сув чиқаришда қуёш фотоелектрик тизимлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш “Сурхон Мева Маржон” фермер хўжалигида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024-йил 11-октабрдаги № 05/04-04-495-сон маълумотномаси). Натижада энергия таъминотида фойдаланилган дизел генератори билан таққосланганда тизим ўзини иқтисодий қоплаш муддати 3,5 йилни ташкил этган ва тизим хизмат кўрсатиш муддати 20 йилни ташкил этиши аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish