Рустамов Баннобжон Нигматулло ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “RDB фрезалаш дастгоҳларида композицион материаллардан тайёрланган деталларга ишлов бериш унумдорлигини ошириш”, 05.02.05 - Механик ва физик-техник ишлов бериш технологиялари ва жараёнлари. Станоклар ва асбоб-ускуналар (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/T6789
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Файзиматов Шухрат Нуманович, техника фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/2025.27.12.T.02.04
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Ахмедов Азамат Хаитович, техника фанлари доктори, профессор; Равшанов Жамшид Равшанович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, дотсент.
Етакчи ташкилот номи: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади композицион материаллардан тайёрланган деталларни фрезалаш жараёнининг унумдорлигини оширишдан иборат.
III. Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
композицион материалларни фрезалашда кесиш маромлари ва кесувчи асбобнинг конструктив параметрларининг кучланишларга таъсир этиш қонуниятлари аниқланди;
композицион материалларни фрезалаш жараёнида кесиш кучлари ва кучланишлар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик аниқланди;
композицион материалларни фрезалаш жараёнида кесиш кучи, кесувчи асбоб ейилиши ва ишлов берилган юза ғадир-будурлигини башорат қилиш имконини берувчи математик моделлар ишлаб чиқилган;
композицион материалларни қора фрезалашда кесиш кучларини барқарорлаштиришга асосланган мослашувчан бошқариш усули ҳамда тоза фрезалашда юқори тезликда ишлов беришга асосланган технологик ечим ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. RDB фрезалаш дастгоҳларида композицион материаллардан тайёрланган деталларга ишлов бериш унумдорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тадқиқотлар ва математик боғланишлар асосида ишлаб чиқилган композицион материаллардан тайёрланган деталларни фрезалаш операциясини лойиҳалаш учун ишлаб чиқилган алгоритм жорий этилди “Навоий машинасозлик заводи” ИЧБда амалиётга жорий этилган (“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖнинг 2026-йил 27-апрелдаги 02-15-02/4176-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқаришни технологик тайёрлаш муддати 12 % қисқарди.
NF630M-03 RDB фрезалаш дастгоҳида қора ишлов бериш жараёнида кесиш кучларини барқарорлаштириш кесиш кучини 1450 - 1590 Н чегарасида ушлаб туриш имконини берди. Максимал ва минимал қийматлар ўртасидаги фарқ 33 % дан 9 % га камайтирилди (“Навоий машинасозлик заводи” ИЧБда амалиётга жорий этилган (“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖнинг 2026-йил 27-апрелдаги 02-15-02/4176-сон маълумотномаси). Натижада кесувчи асбобнинг хизмат муддати 7-9 % га ошди.
композицион материаллардан тайёрланган деталларга якуний тоза ишлов беришда юқори тезликда фрезалашдан фойдаланиш натижасида (“Навоий машинасозлик заводи” ИЧБда амалиётга жорий этилган (“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖнинг 2026-йил 27-апрелдаги 02-15-02/4176-сон маълумотномаси) Натижада ишлов берилган юзанинг ғадир-будурлиги 10 % га яхшиланди.