Сулаймонов Назар Нормурод ўғлининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Транспорт-логистик корхоналарда аутсорсинг хизматларини ривожлантиришнинг ташкилий-технологик механизмларини такомиллаштириш”, 05.08.01 – “Мамлакат, унинг минтақа, шаҳар ва саноат марказларининг транспорт тизимлари. Транспорт логистикаси”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:
№ B2025.2.PhD/T5732
Илмий раҳбар: Ирисбекова Мавлуда Наринбаевна иқтисод фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.10/2025.27.12.T.01.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик кенгаш
Расмий оппонентлар: Илесалиев Даурен Ихтиярович, техника фанлари доктори (DSc), профессор; Қўзиев Абдимурот Ўроқович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, дотсент.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши. Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади транспорт-логистик корхоналарда аутсорсинг хизматларини ривожлантиришнинг ташкилий-технологик механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юк ташиш жараёнларида хавф омили ва хизмат кўрсатиш даражасини ҳисобга олган ҳолда вазнли баҳолаш усули ёрдамида логистика таъминот занжирида транспорт-логистик корхоналарни танлаш услуби такомиллаштирилган;
интеграллашган технология элементларидан фойдаланиб, ташкилий ва технологик кўрсаткичлар асосида транспорт-логистик корхоналарда аутсорсинг хизматлари самарадорлиги мезонларини баҳолаш услуби такомиллаштирилган;
автомобил транспорт воситаларининг тасарруф кўрсаткичларини инобатга олган ҳолда транспорт воситаларининг юк ташиш қобиляти ва техник ҳолат параметрлари ёрдамида юкларни етказиб беришни аутсорсинг орқали амалга оширишнинг математик модели ишлаб чиқилган;
аутсорсинг жадаллиги ва технологик жараён кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда икки ўлчовли таснифлаш матритсаси усули ёрдамида транспорт-логистик корхоналари хизмат кўрсатишининг аутсорсинглик даражасини баҳолаш услуби такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Транспорт-логистик корхоналарда аутсорсинг хизматларини ривожлантиришнинг ташкилий технологик механизмларини такомиллаштириш илмий тадқиқоти бўйича олинган натижалар асосида:
логистика таъминот занжирида транспорт-логистик корхоналарни танлаш услуби “Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси”да жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2026-йил 18-февралдаги 4E/219-сонли маълумотномаси). Натижада логистика таъминот занжирида транспорт-логистик корхоналарни танлашнинг такомиллаштирилган услуби асосида юк ташиш жараёнлари учун энг мақбул провайдерларни аниқлаш самарадорлигини 12% гача оширишга эришилган;
транспорт-логистик корхоналарда аутсорсинг хизматлари самарадорлиги мезонларини баҳолаш услуби Truckdispetch мчж транспорт-логистика корхонасида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2026-йил 18-февралдаги 4E/219-сонли маълумотномаси). Натижада, юк ташувларини аутсорсинг орқали самарали бошқариш имконияти яратилиб, мазкур транспорт-логистика корхонасининг юк ташувларига сарфланадиган вақтини 12,8% ва харажатларини 17,6% гача камайтиришга эришилган;
транспорт воситаларининг юк ташиш қобиляти ва техник ҳолат параметрлари ёрдамида юкларни етказиб беришни аутсорсинг орқали амалга оширишнинг математик модели “Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси”да жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2026-йил 18-февралдаги 4E/219-сонли маълумотномаси). Натижада, автомобил транспорт воситаларининг тасарруф кўрсаткичлари, юк ташиш қобилияти ва техник ҳолат параметрларини комплекс баҳоловчи ишлаб чиқилган математик модел ёрдамида юкларни етказиб беришни аутсорсинг орқали режалаштириш самарадорлиги 14,2% гача оширишга эришилган;
корхоналарнинг аутсорсинглик даражасини баҳолаш бўйича икки ўлчовли таснифлаш матритсаси усули Truckdispetch мчж транспорт-логистика корхонасида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2026-йил 18-февралдаги 4E/219-сонли маълумотномаси). Натижада, транспорт-логистик корхоналари хизмат кўрсатишининг аутсорсинглик даражасини баҳолаш услуби жорий этилиши натижасида аутсорсинг асосида юк ташиш жараёнларини ташкил этиш даражасини 16,5% гача оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish