Сидиков Абдулазиз Абдуманоп ўғлининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. “Магний, натрий хлоратлари, карбамид ва минерал кислоталарнинг этаноламмоний тузлари асосида самарали дефолиантлар олишнинг физик-кимёвий асослари”, 02.00.13 - Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.DSc/T1061.
Илмий маслаҳатчи: Тоғашаров Ахат Салимович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертасия бажарилган муассасалар номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.05/2025.27.12.K/T.19.01.
Расмий оппонентлар: Закиров Бахтиёр Сабиржанович, кимё фанлари доктори, профессор; Эркаев Актам Улашевич, техника фанлари доктори, профессор; Умиров Фарҳод Эргашевич, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: магний, натрий хлоратлари ва уларнинг карбамидли бирикмалари ҳамда минерал кислоталарнинг этаноламмонийли тузлари асосида физиологик фаоликка эга янги самарали дефолиантлар синтезини физик-кимёвий асослари ва олиниш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
магний, натрий хлоратлари, карбамид, сулфат, нитрат кислотасининг моно- ва триетаноламинли тузларидан иборат 10 та янги системаларда компонентларни ўзаро эрувчанлиги ва “таркиб-хосса” диаграммалари қурилган;
диаграммаларда ҳосил бўлган янги 2 та бирикмалар На2СО4∙Н(C2Ҳ4ClO3)3, На₂СО₄·НҲ₂C₂Ҳ₄ОҲ нинг ҳосил бўлиш майдонлари контсентрация ва ҳарорат оралиқларида чегараланиб, замонавий физик-кимёвий таҳлил усуллари ёрдамида мавжудлиги исботланган;
сулфат, нитрат кислоталарининг моно ва триетаноламинлар билан 3ta бирикма синтез қилиниб, 1ta монокристалл олинган, янги бирикмаларнинг таркиби ИҚ, УБ спектроскопия, кристалл тузилиши RTT, кукун рентген дифракциясиал (KRD) таҳлил усуллари ёрдамида аниқланган;
олинган “МагАктив” дефолианти кимёвий ва физик-кимёвий усуллар ёрдамида таркибида 36% MgClO3, ва 0.6% N-TEA сақлаши аниқланган;
магний хлорат, натрий хлорати, карбамид, сулфат, нитрат кислотасининг моно- ва триетаноламинли тузлари асосида 3 та кам заҳарли, самарали дефолиант таркибларни олиниш усуллари, сарф меёрлари, моддий баланси ишлаб чиқилган;
магний хлорат, натрий хлорати, карбамид, сулфат, нитрат кислотасининг моно- ва триетаноламинли тузлари асосида самарали дефолиантлар олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Магний, натрий хлоратлари ва уларнинг карбамидли бирикмалари ҳамда минерал кислоталарнинг этаноламмонийли тузлари асосида физиологик фаоликка эга янги самарали дефолиантлар синезини физик-кимёвий асослари ва олиниш технологиясини ишлаб чиқиш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
45,0% [36,0% Магний хлорат, 9,0% Магний хлорид], 0,6% триетаноламмоний нитрат, 54,4% сувдан иборат дефолиант таркибнинг таржиба синов партиялари “Ифода Агро Кимё Ҳимоя” МЧЖ ҚК да ишлаб чиқилди ва корхонанинг 2026-2027-йилларда жорий этиладиган истиқболли ишланмалари рўйхатига киритилди (“Ифода Агро Кимё Ҳимоя” МЧЖ ҚК нинг 2025-йил 13-ноябрдаги 1492-сон маълумотномаси). Натижада, магний хлорат ва триетаноламмоний нитратлар асосида янги физиологик фаоликка эга дефолиант ишлаб чиқариш имконини берган;
45,0% [36,0% Магний хлорат, 9,0% Магний хлорид], 0,3% триетаноламмоний сулфат, 54,7% сув дан иборат дефолиант таркибнинг таржиба синов партиялари “Ифода Агро Кимё Ҳимоя” МЧЖ ҚК да ишлаб чиқилди ва корхонанинг 2026-2027-йилларда жорий этиладиган истиқболли ишланмалари рўйхатига киритилди (“Ифода Агро Кимё Ҳимоя” МЧЖ ҚК нинг 2025-йил 13-ноябрдаги 1492-сон маълумотномаси). Натижада, магний хлорат ва триетаноламмоний сулфатлардан иборат янги таркибли ғўза дефолианти синтез қилиш имконини берган;
[60,0% MKXN + 40% Ҳ2О], 0,5% моноетаноламмоний сулфат, 39,5% сув дан иборат дефолиант таркибнинг таржиба синов партиялари “Ифода Агро Кимё Ҳимоя” МЧЖ ҚК да ишлаб чиқилди ва корхонанинг 2026-2027-йилларда жорий этиладиган истиқболли ишланмалари рўйхатига киритилди (“Ифода Агро Кимё Ҳимоя” МЧЖ ҚК нинг 2025-йил 13-ноябрдаги 1492-сон маълумотномаси). Натижада, натрий хлорат, карбамид ва моноетаноламмоний сулфатлар асосида янги кам захарли дефолиант ишлаб чиқариш имконини берган.