Рахимов Бекзод Бахтиёровичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Нефт, газ ва ёғ-мой саноати иккиламчи хом ашё ва чиқиндилари асосида муқобил йўл битумни олиш ва унинг коллоид-кимёвий хоссалари”, 02.00.08 – Нефт ва газ кимёси ва технологияси, 02.00.11 - Коллоид ва мембрана кимёси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.DSc/T928.
Илмий маслаҳатчилар: Адизов Бобиржон Замирович, техника фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Азиз Бахтиярович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.05/2025.27.12.K/T.19.01.
Расмий оппонентлар: Салиханова Дилноза Саидакбаровна, техника фанлари доктори, профессор; Тўраев Толиб Бозорович, техника фанлари доктори, профессор; Бердиев Санжар Алланазарович, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади нефт шлами, госсипол қатрони ва абсорбент метилдиетаноламин чиқиндиси асосида коллоид-кимёвий хоссалари яхшиланган муқобил йўл битуми олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нефт шлами, госсипол қатрони ва қайта тикланишга яроқсиз бўлиб қолган метилдиетаноламинларни физик-коллоид-кимёвий хоссалари ҳамда структуралари асосланган;
яратилган ингредиентлар комбинацияси асосида муқобил йўл битумнинг оптимал таркиби (Госсипол қатрони-50%, нефт шлами-41%, метилдиетаноламин-9%) ишлаб чиқилган;
яратилган муқобил йўл битумнинг физик-коллоид-кимёвий, технологик, реологик ва физик-механик хоссалари (25 ва 0°C даги пенетрацияси 85 ва 24 мм, юмшаш ҳарорати 55°C, 25 ва 0°C даги дуктиллиги 66 ва 4,5 см, чақнаш ҳарорати 232°C, мўртланиш ҳарорати -18°C, 135ºC ҳароратда кинематик қовушқоқлиги 619 мм2/с, 60ºC ҳароратда динамик қовушқоқлиги 592 Па·с, таранглик хусусияти +54ºC дан -17ºC ҳароратгача ўзгармаслиги, оқувчанлиги +55ºC дан +150ºC ҳароратда ўзгариши) асосида битумнинг хизмат қилиш муддатини узайтириши ва эскиришини икки марта камайтириши аниқланган;
муқобил йўл битумни тайёрлашда 50% миқдорда госсипол қатрони ва 9% гача ишлатилган метилдиетаноламиндан фойдаланиш натижасида стандарт битумига нисбатан минерал материаллар билан пассив улаш бўйича адгезияси 10% га ортганлиги ҳамда шишанинг битум билан ҳўлланишнинг чегаравий бурчаги 27º га кичиклашуви аниқланган;
яратилган муқобил йўл битуми асосида олтингугурт билан модификацияланган йўл қопламалари олиш таркиби ва бунда гранит, қум, мармар минерал материалларга нисбатан шағал тошининг сирт майдони (9,02 м2/г) ва ғовак ҳажми (0,071 см3/г) энг юқори бўлиб, кўпроқ ҳажмли ғовакликка эга эканлиги сабабли муқобил йўл битуми ғовакларда абсорбсияланиши ва сирт юзасида адгезион хоссаларини кучайиши исботланган;
нефт шлами, госсипол қатрони ва қайта тикланишга яроқсиз метилдиетаноламин асосида муқобил йўл битуми ва ундан Республикамиз тез ўзгарувчан об-ҳаво шароитига мос олтингугурт билан модификацияланган йўл қопламалари олиш ва ишлатиш технологиялари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳаллий хом ашё ва чиқиндилар асосида муқобил йўл битумни олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
нефт шлами, госсипол қатрони ва ишлатилган метилдиетаноламин чиқиндиси асосида муқобил йўл битумни ишлаб чиқиш технологияси «Бухара Проспер Инвест» МЧЖда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Энергетика Вазирлигининг 2025 йил 27 июн 03-13-1061-сон маълумотномаси). Натижада, маҳалий хом ашё ва чиқиндилар асосида муқобил йўл битум ишлаб чиқариш имконини берган;
госсипол қатрони ва нефт шлами асосида олинган йўл битумни сифат кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида модификацияланган олтингугурт қўллаш технологияси «Бухара Проспер Инвест» МЧЖда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Энергетика Вазирлигининг 2025 йил 27 июн 03-13-1061-сон маълумотномаси). Натижада, олтингугурт сақлаган муқобил йўл битуми ёрдамида асфалт қоришмасини тайёрлаш ва ётқизиш имконини берган;
яратилган муқобил йўл битум асосидаг йўл қоплама «Саноат Қурилиш Эффект» МЧЖ томонидан Бухоро вилояти Ғиждувон тумани Армечан маҳалла фуқаролар йиғини «Ишшо» қишлоғини ички йўлларида асфалт ётқизиш учун амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Энергетика Вазирлигининг 2025 йил 27 июн 03-13-1061-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллий иккиламчи хом ашёлар асосидан олинган муқобил битум хориждан олиб келинувчи йўл битумлари миқдорини 37% камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish