Атамирзаева Сохиба Турғуновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Маҳаллий наъматак навлари мевасидан пюре ва паста тайёрлаш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.17 – Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/T5595.
Илмий раҳбар: Сарибаева Дилором Акрамжановна, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Диссертасия бажарилган муассасалар номи: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, DSc.03/2025.27.12.K/T.15.08.
Расмий оппонентлар: Маматов Шэрзод Машрабжанович, техника фанлари доктори, профессор; Назирова Рахнамо Мухторовна, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий наъматак навлари мевасидан пюре ва паста тайёрлаш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий наъматакнинг беш нави меваларининг кимёвий таркиби ва технологик хоссалари комплекс равишда баҳоланиб, уларда сувда эрувчан полисахаридлар миқдори 10,95–25,09 g/100 г, эркин аминокислоталарнинг умумий миқдори 5,46–16,44 mg/g, калий 36,05–138,80 mg/10 г, калтсий 11,63–71,89 mg/10 г, магний 4,96–30,56 mg/10 г оралиғида эканлиги аниқланган;
бланширлаш жараёнининг 90–95 °C ҳароратда 5–10 минут давомида 0,1 % аскорбин кислотаси эритмасида олиб борилиши наъматак меваларида биологик фаол моддаларнинг сақланишини таъминлайдиган оптимал технологик режим эканлиги исботланган;
бланширлаш, уруғ ва тукчаларни ажратиш ҳамда 0,4–0,8 мм элакларда икки босқичли протиркалашни ўз ичига олган технологик схема ишлаб чиқилиб, биологик фаол моддаларга бой, 25 % қуруқ модда сақловчи пюре ва 40 % қуруқ модда сақловчи паста олиш имконияти исботланган;
бланширлаш, асептик қадоқлаш ва стерилизациянинг оптимал технологик параметрларини қўллаш натижасида тайёр пюре ва пасталарда 12 ой давомида (16±2 °C) микробиологик хавфсизлик кўрсаткичлари СанПиН 0366-19 талабларига тўлиқ мос сақланиши ҳамда оғир металлар (Cd, Pb, Hg, As) миқдори рухсат этилган меъёрлардан анча паст эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳаллий наъматак навлари мевасидан пюре ва паста ишлаб чиқариш технологияси бўйича олинган натижалар асосида:
маҳаллий наъматак навлари мевасидан пюре ва паста тайёрлаш технологияси «Наманганшарбат» МЧЖ -нинг «Амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли аҳамиятга эга ишланмалар рўйхати»га киритилган («Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмаси»нинг 2025-йил 22-сентябрдаги 22-97/09-25-сонли маълумотномаси). Натижада, юқори миқдорда биологик фаол моддалар сақлаган пюре ва пасталар ишлаб чиқариш имконини берган;
маҳаллий наъматак навлари мевасидан тайёрланган пюре ва пасталар асосида ишлаб чиқилган консерва маҳсулотлар (шарбатлар) ретсепти «TIP TOP AGRO» МЧЖ -нинг «Амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли аҳамиятга эга ишланмалар рўйхати»га киритилган («Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмаси»нинг 2025-йил 22-сентябрдаги 22-97/09-25-сонли маълумотномаси). Натижада, биологик ва органолептик кўрсаткичлари юқори бўлган табиий ичимлик ишлаб чиқариш имконини берган.