Мусурманов Нурбек Умматқул ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўсимлик қопламига антропоген омилларнинг таъсири ва яшиллик даражасини баҳолаш (Сирдарё вилояти мисолида)», 03.00.10 – Экология (биология фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/B1508.
Илмий раҳбар: Мадримов Ражаббой Машарипович, биология фанлари фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Диссертасия бажарилган муассасалар номи: Гулистон давлат университети.
ИК рақами: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc.05/2025.27.12B.14.02 рақамли илмий кенгаш асосида ташкил қилинган илмий кенгаш.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc.05/2025.27.12B.14.02.
Расмий оппонентлар: Хўжаназаров Ўктам Эштемирович, биология фанлари доктори, профессор; Шеримбетов Вафобай Халилуллаевич, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: антропоген омилларни ўсимлик қопламига таъсирини баҳолаш орқали яшиллик даражасини оширишга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Сирдарё вилоятидаги экологик омиллар таъсирини баҳолаш учун табиий-антропоген, антропоген-техноген ва ижтимоий-иқтисодий зоналарга ажратилган;
Сирдарё вилоятида ер фонди 6 та экологик гомоген гуруҳга ажратилди ва ер ресурсларидан фойдаланиш юқори бўлган ҳудудларнинг антропоген юкламаларнинг таъсир даражаси баҳоланган;
масофавий зондлаш ва GAT технологиялари ёрдамида яшил ҳудудлар динамикаси 1990-2000 йилларда яшиллик даражаси кескин пасайганлиги, 2020-2024 йилларда мавжуд яшиллик даражаси оптимал сақланган ва айрим ҳудудларда қисман пасайиш тенденциялари аниқланган;
ҳудуд учун иқлимга мос каталпа, павлония қайрағоч каби манзарали дарахт турлари танланган, ҳамда яшиллик даражасини оширишга доир илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сирдарё вилояти ҳудуди ўсимлик қопламига антропоген омилларнинг таъсири ва уларни яшиллик даражасини баҳолаш доирасида бажарилган илмий натижалар асосида:
Сирдарё вилояти ҳудудларини ҳозирги экологик ҳолатин табиий-антропоген антропоген-техноген ва ижтимоий-иқтисодий жараёнларга ажратган ҳолда антропоген омилларни тупроқ ва ўсимлик қопламига таъсири баҳоланган ва уларнинг салбий таъсирини камайтиришга қаратилган илмий-амалий тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги 2025-йил 29-август 03-03/1-03/3-8638-сонли маълумотнома). Натижада, тадқиқот олиб борилган ҳудудларда яшиллик даражасини ошириш ҳамда антропоген омилларнинг салбий таъсирини камайтириш имконини берган;
Сирдарё давлат ўрмон хўжалиги ҳудудларида ва Сирдарё вилоятининг захира ерларида тупроқ-иқлимга мос дарахт ва буталарни экологик жиҳатдан экиш ва парваришлаш бўйича ишлаб чиқилган илмий тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги 2025-йил 9-июл 03-/18-3324-сон маълумотнома). Натижада, захира ерлари, автомобил йўллари бўйлари ва шаҳарлар атрофида барпо этилган “яшил боғ”, “яшил белбоғ” ва “яшил йўлаклар” учун тупроқ-иқлимга мос дарахт турларини экиш имконияти яратилган.