Маматқулов Сирожиддин Хусан ўғлининг тарих фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Покистон давлат бошқаруви эволюциясида ҳарбий элита масалалари”, 07.00.03 – Жаҳон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.DSc/Tar566.
Илмий маслаҳатчи: Ходжимуратова Дилшода Суннатиллаевна, тарих фанлари доктори, дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.05.01 Расмий оппонентлар:
Кобзева Олга Петровна, тарих фанлари доктори, профессор.
Шуҳрат Эргашев Эргашевич, тарих фанлар доктори, профессор.
Каримов Фарход Эркинович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Покистон Ислом Республикаси сиёсий тизими шаклланиши ва эволюцион ривожланишида ҳарбий элитанинг институционал хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Покистон давлатчилиги шаклланишининг тарихий-сиёсий детерминантлари, деколонизация жараёнида вужудга келган ҳуқуқий-институционал тизим, минтақавий ва геосиёсий омилларнинг конститутив роли ҳамда мафкуравий асослар ва фуқаролик жамияти тузилмалари генезисининг ўзаро таъсири ҳарбий элита мамлакатда доминант сиёсий субект ва ҳокимият механизмларида марказий куч мақомига эришишига обектив-структур шарт-шароитларни яратгани илмий асосланган;
Покистон давлат бошқаруви тизимида ҳарбий институтларнинг шаклланиш жараёнлари, армия тузилмасининг институционал ривожланиш босқичлари, фуқаролик бошқаруви шароитида ҳарбий элитанинг стратегик мавқеи ҳамда ҳарбий-фуқаролик муносабатларининг аниқ мунтазамлик, вертикал бўйсунувчанлик ва нозик мувозанатга асосланган динамикаси натижасида давлат ҳокимияти тизимида ҳарбий элитанинг барқарор ва узвий таъсирига эга бўлган механизм қарор топгани далилланган;
Покистон ижтимоий-сиёсий ҳаётида армиянинг алоҳида мавқеи, ҳарбий бошқарув даврига хос авторитар механизмларнинг институционал мероси, мамлакат қуролли кучлари таркибидаги диний омилнинг давлат сиёсатини шакллантиришдаги трансформацион роли ва демократик институтлар билан ҳарбий доиралар ўртасидаги мураккаб ва зиддиятли муносабатлар тизимининг боғлиқлиги ҳамда Покистон жамияти ҳарбий тўнтаришларни миллий қутқарувчи куч сифатида легитимлаштириши мамлакатдаги ҳокимият институтлари эволюциясини белгиловчи фундаментал омил эканлиги аниқланган;
Покистон ҳарбий элитасининг давлат бошқаруви эволюциясидаги институционал роли, армиянинг ҳокимият тузилмаларидан ташқарида шаклланган параллел бошқарув тизими конституциявий нормалар билан мослашув механизмлари аниқланган, ҳарбий истеблишментда авлодлар алмашувида шаклланадиган генерацион тафаккур стереотиплари сиёсий қарорлар қабул қилишга таъсири илмий асосланган ҳамда ҳарбий ва сиёсий элиталар манфаатлари уйғунлигида шаклланган “кўринмас коалиция” феномени очиб берилган;
Покистонда армиянинг хавфсизлик ва сиёсий доиралардан ташқарида халқ дипломатияси институтлари воситасида жамоатчилик фикрини шакллантириш ҳамда ташқи имиджни бошқариш механизмлари фаолияти, захирадаги олий мартабали офитсерлар томонидан бошқарилувчи нодавлат платформалар орқали ҳарбий нарративлар фуқаролик жамиятига жорийланиши ҳамда ушбу каналлардан хорижий молиявий донорларни ички сиёсий жараёнларни барқарорлаштиришга жалб этишни легитимлаштириш ресурси сифатида фойдаланилиши кўрсатиб берилган.
ИV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Покистон давлат бошқаруви эволюциясида ҳарбий элита масалалари бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
Покистон давлат бошқаруви тизимида ҳарбий институтларнинг шаклланиш жараёнлари, армия тузилмасининг институционал ривожланиш босқичлари, фуқаролик бошқаруви шароитида ҳарбий элитанинг стратегик мавқеи ҳамда ҳарбий-фуқаролик муносабатларининг аниқ мунтазамлик, вертикал бўйсунувчанлик ва нозик мувозанатга асосланган динамикаси натижасида давлат ҳокимияти тизимида ҳарбий элитанинг барқарор ва узвий таъсирига эга бўлган механизм қарор топгани борасидаги илмий тадқиқот натижалари ва хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Ташқи сиёсий тадқиқотлар ва халқаро ташаббуслар марказининг ахборот-таҳлилий ҳужжатлар тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурдаги Ташқи сиёсий тадқиқотлар ва халқаро ташаббуслар марказининг 2026-йил 8-апрелдаги 07/71-сонли маълумотномаси). Натижада Покистондаги ички сиёсий жараёнларга оид ахборот-таҳлилий маълумотлар тайёрлашга хизмат қилган.
Покистон давлатчилиги шаклланишининг тарихий-сиёсий детерминантлари, деколонизасия жараёнида вужудга келган ҳуқуқий-институсионал тизим, минтақавий ва геосиёсий омилларнинг конститутив роли ҳамда мафкуравий асослар ва фуқаролик жамияти тузилмалари генезисининг ўзаро таъсири ҳарбий элита мамлакатда доминант сиёсий субект ва ҳокимият механизмларида марказий куч мақомига эришишига обектив-структур шарт-шароитларни яратгани илмий асослангани борасидаги илмий тадқиқот натижалари ва хулосаларидан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Оъзбекистон либерал-демократик партияси Сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси хорижий мамлакатлар тажрибаларини оърганган ҳолда қонунчилик ташаббусларини ишлаб чиқиш ҳамда сиёсий жараёнларга оид ахборот-таҳлилий ҳужжатлар тайёрлашда фойдаланилган (Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Оъзбекистон либерал-демократик партияси Сиёсий кенгаши ижроия қўмитасининг 2026-йил 6-апрелдаги 01-27/13.3-сонли маълумотномаси). Натижада партия фаолиятини тизимли ташкил этиш, жамиятда сиёсий ислоҳотларни амалга ошириш механизмларини такомиллаштириш борасидаги хулосалардан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Оъзбекистон либерал-демократик партияси Сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси хорижий мамлакатлар тажрибаларини оърганган ҳолда қонунчилик ташаббусларини ишлаб чиқиш ҳамда сиёсий жараёнларга оид ахборот-таҳлилий ҳужжатлар тайёрлашда фойдаланилган.
Покистон ҳарбий элитасининг давлат бошқаруви эволюсиясидаги институсионал роли, армиянинг ҳокимият тузилмаларидан ташқарида шаклланган параллел бошқарув тизими конституциявий нормалар билан мослашув механизмлари аниқлангани, ҳарбий истеблишментда авлодлар алмашувида шаклланадиган генерацион тафаккур стереотиплари сиёсий қарорлар қабул қилишга таъсири ҳамда ҳарбий ва сиёсий элиталар манфаатлари уйғунлигида шаклланган “кўринмас коалиция” феномени, шунингдек, Покистонда армиянинг хавфсизлик ва сиёсий доиралардан ташқарида халқ дипломатияси институтлари воситасида жамоатчилик фикрини шакллантириш ҳамда ташқи имиджни бошқариш механизмлари фаолияти, захирадаги олий мартабали офитсерлар томонидан бошқарилувчи нодавлат платформалар орқали ҳарбий нарративлар фуқаролик жамиятига жорийланиши ҳамда ушбу каналлардан хорижий молиявий донорларни ички сиёсий жараёнларни барқарорлаштиришга жалб этишни легитимлаштириш ресурси сифатида фойдаланилиши борасидаги тадқиқот натижалари ва хулосалардан Ўзбекистондаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Халқ дипломатияси марказида Покистондаги ҳарбий элитанинг фаолиятига оид ахборот-таҳлилий ҳужжатлар тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистондаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Халқ дипломатияси марказининг 2026-йил 8-апрелдаги 94/26-сонли маълумотномаси). Натижада Покистонда ҳарбий генералитетнинг мамлакат сиёсий тизимидаги, хусусан, ички ва ташқи сиёсатга оид қарорлар қабул қилишдаги ўрни ва роли борасидаги хулосаларни илмий асослашга, шунингдек, бу борада тавсия ва таклифлар тайёрлашга хизмат қилган.
Покистон ижтимоий-сиёсий ҳаётида армиянинг алоҳида мавқеи, ҳарбий бошқарув даврига хос авторитар механизмларнинг институционал мероси, мамлакат қуролли кучлари таркибидаги диний омилнинг давлат сиёсатини шакллантиришдаги transformasion роли ва демократик институтлар билан ҳарбий доиралар ўртасидаги мураккаб ва зиддиятли муносабатлар тизимининг боғлиқлиги ҳамда Покистон жамияти ҳарбий тўнтаришларни миллий қутқарувчи куч сифатида легитимлаштириши мамлакатдаги ҳокимият институтлари эволюциясини белгиловчи фундаментал омил эканлиги борасидаги илмий тадқиқот натижалари ва хулосаларидан Тошкент давлат шарқшунослик университетида тайёрланган “Шарқ мамлакатлари ривожланиш тарихининг тизимли таҳлили” дарслигида фойдаланилган (Тошкент давлат шарқшунослик университетининг 2026-йил 8-апрелдаги 03/842-сонли маълумотномаси). Натижада диссертация мавзуси доирасида тадқиқ қилинган илмий натижалар Покистоннинг ижтимоий-сиёсий ривожланиш хусусиятларига оид мавзуларни ишлаб чиқишда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish