Жумаева Камила Бобировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Билингвлар ментал лексиконининг моделлаштирилиши ва ишлаш механизмлари: психолингвистик ҳамда амалий аспектлар”, 10.00.11 – Амалий ва компютер лингвистикаси (филология).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Fil6675.
Илмий раҳбар: Султонова Шохиста Мухаммаджановна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Қўқон давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.34.02.
Расмий оппонентлар: Нурманова Дилфуза Абдухамидовна, филология фанлари доктори, профессор ва Ҳошимов Музаффар Ғанижонович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади билингвлар ментал лексиконини моделлаштириш хусусиятлари ҳамда унинг она тили ва иккинчи тил ўзаро таъсири шароитида қўлланилиш механизмларини психолингвистик ва амалий жиҳатдан тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ментал лексикон ва билингвизмнинг психолингвистик ҳамда амалий жиҳатлари илмий-назарий жиҳатдан умумлаштирилган, шунингдек, билингвларнинг ментал лексиконини таҳлил қилишда икки тилли (дуал) тизим моделини қўллаш асослаб берилган; ҳар икки тил тизими sathlari нисбий мустақилликни сақлаб қолган ҳолда, ягона когнитив тузилма доирасида фаолият юритиши, реал коммуникатив вазиятда тиллараро ўзаро таъсир ва ўзаро фаоллашувни таъминлаши исботланган;
эркин ассотсиатив тажриба корпуси асосида билингвларнинг ментал лексикони механизмларини моделлаштиришда тиллараро ассотсиатив алоқаларнинг аҳамияти аниқланган, мазкур алоқалар лингводидактик ресурс сифатида қаралиши мумкинлиги асосланган, уларни ҳисобга олиш тиллараро интерференция зоналарини аниқроқ белгилаш, она тили ва иккинчи тил бирликлари ўртасида барқарор маъновий боғланишларни шакллантириш ҳамда шу орқали билингвал муҳитда иккинчи тилни ўқитиш самарадорлигини ошириш имконини бериши далилланган;
билингвларнинг лисоний ва консептуал манзарасини ўрганиш доирасида билингвлар икки тилнинг маданий кодлари ҳамда нутқий моделларини уйғунлаштириши ёритиб берилган, кўп маданиятли тил макони шароитида коммуникатив вазифага қараб автоматик ва стратегик тиллараро код алмашинувини таъминловчи кўп тармоқли ментал лексикон шаклланиши асосланган, мазкур хусусиятларни ҳисобга олиш маданиятлараро компетенцияни шакллантириш, коммуникатив узилишларнинг олдини олиш ҳамда иккинчи тилни ўқитиш методикасини такомиллаштиришга хизмат қилиши исботланган;
эмпирик маълумотлар ва эксперт баҳолашлари асосида билингвал таълим шароитида иккинчи тилни ўқитиш нутқий воқеланишнинг ҳудудий хусусиятларини ҳисобга олишни, нутқий хатоларни дифференциал баҳолашни ҳамда уникал конструкцияларни ўзлаштириш учун махсус методик усулларни ишлаб чиқишни талаб қилиши аниқланган; уникал конструкцияларни ўзлаштириш юқори даражадаги когнитив юклама, интерференция ва тиллараро код алмашинуви каби қийинчиликлар билан кечиши сабабли улар мақсадли лингводидактик чораларни талаб қилиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Билингвизм шароитида ментал лексиконнинг ташкилланиш ва ишлаш механизмларини ўрганиш жараёнида олинган назарий таклифлар ва амалий натижалар:
эркин ассотсиатив тажриба корпуси асосида билингвларнинг ментал лексикони механизмларини моделлаштиришда тиллараро ассотсиатив алоқаларнинг аҳамияти аниқланганлиги, мазкур алоқалар лингводидактик ресурс сифатида қаралиши мумкинлиги асосланганлиги, уларни ҳисобга олиш тиллараро интерференция зоналарини аниқроқ белгилаш, она тили ва иккинчи тил бирликлари ўртасида барқарор маъновий боғланишларни шакллантириш ҳамда шу орқали билингвал муҳитда иккинчи тилни ўқитиш самарадорлигини ошириш имконини бериши далилланганлиги тўғрисидаги хулосалар ALM-202304076-05-сонли “Миллий нейропсихолингвистик ташхислаш методикасини яратиш” амалий лойиҳасида фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2026-йил 23-июндаги 04/7223-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа иштирокчиларининг билингвлар ментал лексикони фаолияти ҳақидаги назарий ва амалий билимлари сезиларли даражада кенгайган, шунингдек лексик бирликларнинг фаоллашуви ва ўзаро таъсири механизмларини тасаввурлар янада чуқурлашган;
билингвларнинг лисоний ва консептуал манзарасини ўрганиш доирасида билингвлар икки тилнинг маданий кодлари ҳамда нутқий моделларини уйғунлаштириши ёритиб берилганлиги, кўп маданиятли тил макони шароитида коммуникатив вазифага қараб автоматик ва стратегик тиллараро код алмашинувини таъминловчи кўп тармоқли ментал лексикон шаклланиши асосланган, мазкур хусусиятларни ҳисобга олиш маданиятлараро компетенцияни шакллантириш, коммуникатив узилишларнинг олдини олиш ҳамда иккинчи тилни ўқитиш методикасини такомиллаштиришга хизмат қилиши исботланганлиги; эмпирик маълумотлар ва эксперт баҳолашлари асосида билингвал таълим шароитида иккинчи тилни ўқитиш нутқий воқеланишнинг ҳудудий хусусиятларини ҳисобга олишни, нутқий хатоларни дифференциал баҳолашни ҳамда уникал конструкцияларни ўзлаштириш учун махсус методик усулларни ишлаб чиқишни талаб қилиши аниқланганлиги; уникал конструкцияларни ўзлаштириш юқори даражадаги когнитив юклама, интерференция ва тиллараро код алмашинуви каби қийинчиликлар билан кечиши сабабли улар мақсадли лингводидактик чораларни талаб қилиши асосланганлиги ҳақидаги хулосалар 2023-2025-йилларда амалга оширилган “2023 KA 171 Mobility Higher Education students (Erasmus+)” номли грант доирасида самарали ва кенг фойдаланилган (Қўқон давлат университетининг 2026-йил 16-июндаги 130-сон маълумотномаси). Натижада платформанинг билингв ментал лексиконига бағишланган бўлимлари шакллантирилган, уларга универсал ва уникал конструкцияларнинг фаолият хусусиятларига оид материаллар киритилган, бу эса таржима жараёнини чуқурроқ тушуниш ва енгиллаштиришга хизмат қилган;
ментал лексикон ва билингвизмнинг психолингвистик ҳамда амалий жиҳатлари илмий-назарий жиҳатдан умумлаштирилганлиги, шунингдек, билингвларнинг ментал лексиконини таҳлил қилишда икки тилли (дуал) тизим моделини қўллаш асослаб берилганлиги; ҳар икки тил тизими sathlari нисбий мустақилликни сақлаб қолган ҳолда, ягона когнитив тузилма доирасида фаолият юритиши, реал коммуникатив вазиятда тиллараро ўзаро таъсир ва ўзаро фаоллашувни таъминлаши ҳақидаги илмий қарашлар 2024-2025-йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси томонидан тайёрланган “Таълим ва ривожланиш” ҳамда “Ўзбекистон ёшлари” радиоешиттиришлари ссенарийларида фойдаланилган (“Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмасининг 2025-йил 12-августдаги 05-09-1295-сон маълумотномаси). Натижада дастурларнинг илмий сифати ошган, шунингдек тингловчилар аудиториясининг билингвлар ментал лексиконини моделлаштириш ва унинг ишлаш механизмлари ҳақидаги тасаввурлари кенгайтирилган.