Худайбердиева Мархабо Абдукахоровна

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўсмир ёшдаги болаларнинг китобхонлик маданиятини ривожлантиришда оила ва мактаб ҳамкорлигини такомиллаштириш”, 13.00.09 – Ижтимоий педагогика (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped5380.
Илмий раҳбар: Норқулов Ҳусниддин Дўстбекович, педагогика фанлари номзоди, дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти, PhD.29/2025.27.12.Ped.01.01.
Расмий оппонентлар: Мухсиева Азиза Шамсиддиновна, педагогика фанлари доктори, профессор; Умаров Абдусалом Адилович, сотсиология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўсмир ёшларнинг китобхонлик маданиятини ривожлантиришда оила ва мактаб ҳамкорлигини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўсмир ёшларнинг китобхонлик маданиятини ривожлантириш жараёни китобхонлик кўникмалари ва ўқиш саводхонлиги компетенцияларининг ўзаро корреляцион боғлиқлигини ҳисобга олувчи ретсептив-интерпретатив ёндашув ҳамда халқаро баҳолаш мезонларига мос когнитив-таҳлилий индикаторларни белгилаш асосида ўсмирларда мустақил ва танқидий мутолаа фаолиятини дифференциал лойиҳалаштириш механизмлари воситасида такомиллаштирилган;
ўсмир ёшларнинг китобхонлик маданиятини ривожлантириш тизими “таълим муассасаси – оила – ўсмир” триадасидаги ўзаро мотивацион-когнитив ҳамкорлик ҳамда интеллектуал-фаолиятли кўникмаларни шакллантиришга қаратилган коллаборатив ёндашув асосида мактаб ва оиланинг педагогик имкониятларини ўсмирнинг шахсий мутолаа эҳтиёжларига йўналтиришни мувофиқлаштириш воситасида такомиллаштирилган;
ўсмир ёшларнинг китобхонлик маданиятини ривожлантиришнинг
ижтимоий-педагогик модели мақсадли, мазмунли, технологик ва натижавий компонентлар интеграцияси ҳамда шахсга йўналтирилган, тизимли-фаолиятли методологик асослар уйғунлигида ўсмирнинг индивидуал мутолаа траекториясини мониторинг қилиш асносида ўсмирларнинг китобхонлик маданиятини
босқичма-босқич диагностика қилиш ва уларнинг рефлексив кўникмаларини динамик ривожлантириш сифатини оширишга хизмат қилиши билан такомиллаштирилган;
ўсмир ёшларнинг китобхонлик маданиятини ривожлантириш самарадорлиги матнни интерпретация қилиш, мнемоник, танқидий фикрлаш ва тез ўқиш кўникмаларини ривожлантирувчи тренинглар мажмуасини жорий этиш ҳамда ўсмирлар мутолаа фаоллигидаги ижтимоий-психологик ўзгаришларнинг тажриба-синов жараёнидаги рефлексив-педагогик мезонлар билан ўзаро мувофиқлиги воситасида, ишлаб чиқилган методиканинг барқарор ва ижобий педагогик натижа беришини амалий жиҳатдан исботлаш асосида верификацияланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертацияда ишлаб чиқилган назарий ва амалий хулоса, тавсия ва ишланмалар асосида:
ўсмир ёшларнинг китобхонлик маданиятини ривожлантириш жараёнида китобхонлик кўникмалари ва ўқиш саводхонлиги компетенцияларининг ўзаро корреляцион боғлиқлигини ҳисобга олувчи ретсептив-интерпретатив ёндашув ҳамда халқаро баҳолаш мезонларига мос когнитив-таҳлилий индикаторларининг белгиланганлиги Оила ва гендер илмий тадқиқот институтининг “Маҳаллаларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш” мавзусининг амалий лойиҳаси доирасида амалиётга жорий этилган. (Оила ва гендер илмий-тадқиқот институтининг 2026-йил 21-майдаги 01-09/3305A-сонли маълумотномаси). Натижада ўсмир ёшларда фикрини мантиқий изчилликда ифодалаш, мустақил ва танқидий мутолаа фаолиятини тизимли лойиҳалаштириш имконияти таъминланган;
ўсмир ёшларнинг китобхонлик маданиятини ривожлантириш тизими “таълим муассасаси – оила – ўсмир” триадасидаги ўзаро мотивацион-когнитив ҳамкорлик ҳамда интеллектуал-фаолиятли кўникмаларни шакллантиришга қаратилган коллаборатив ёндашув асосида мактаб ва оиланинг педагогик имкониятларини ўсмирнинг шахсий мутолаа эҳтиёжларига йўналтирилганлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 14-декабрдаги 2020 – 2025-йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида” ги 781-сон қарорига 2-илова билан тасдиқланган “Йўл харитаси” нинг ижросини таъминлаш мақсадида диссертация натижаларининг таклиф ва тавсияларидан фойдаланилган. (Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг 2025-йил
31-июлдаги 02-09/901-сонли маълумотномаси). Натижада, ота-оналарнинг ўсмир ёшдаги фарзандлари кун тартибига ўқиш одатларини жорий қилиш, оилавий китобхонлик маданиятини шакллантиришга эришилган;
ўсмир ёшларнинг китобхонлик маданиятини ривожлантиришнинг
ижтимоий-педагогик модели мақсадли, мазмунли, технологик ва натижавий компонентлар интеграцияси ҳамда шахсга йўналтирилган, тизимли-фаолиятли методологик асослар уйғунлигида ўсмирнинг индивидуал мутолаа траекториясини мониторинг қилиш асносида ўсмирларнинг китобхонлик маданиятини
босқичма-босқич диагностика қилиш ва уларнинг рефлексив кўникмаларини динамик ривожлантириш сифатини оширишга доир янгилиги Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йилдаги маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг В йўналишида белгиланган “Маданият, санъат, театр, музей, китобхонлик ва ижод соҳаларини ривожлантиришга доир чора-тадбирлар” доирасида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда диссертация материалларидан фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 31-июлдаги 10/499-сонли далолатномаси). Натижада, ўсмир ёшларнинг китобхонлигини ривожлантиришнинг оила ва мактаб ҳамкорлигидаги замонавий ижтимоий-педагогик ёндашув шаклларидан фойдаланиш самарадорлиги оширилган;
ўсмир ёшларнинг китобхонлик маданиятини ривожлантириш самарадорлиги матнни интерпретация қилиш, мнемоник, танқидий фикрлаш ва тез ўқиш кўникмаларини ривожлантирувчи тренинглар мажмуасини жорий этиш ҳамда ўсмирлар мутолаа фаоллигидаги ижтимоий-психологик ўзгаришларнинг тажриба-синов жараёнидаги рефлексив-педагогик мезонлар билан ўзаро мувофиқлиги воситасида, ишлаб чиқилган методиканинг барқарор ва ижобий педагогик натижа беришига оид янгилиги Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йилдаги маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг 39-бандига биноан, “Республика бўйлаб “Маърифат улашиб”, “Китоб карвони” акцияларини ташкил қилиш тадқиқот объекти сифатида белгиланган жойларда татбиқ этилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 31-июлдаги 10/499-сонли далолатномаси). Натижада ўсмир ёшларнинг когнитив салоҳиятининг ошишига, маънавий иммунитетининг мустаҳкамланиши ва китобхонлик турмушдаги ҳаётий эҳтиёжга айланишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish