Темуров Жавоҳир Бахромжон ўғлининг
Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси
ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Анна Ахматова ва Абдулҳамид Чўлпон лирикасида лирик образ поетикаси”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик ва таржимашунослик (филология).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Fil7228.
Илмий раҳбар: Йўлчиев Қаҳҳор Ваҳобович, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/2026.10.06. Fil.10.09 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хамрақулова Хуршида Қувватовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Тажибоева Дилфуза Эркиновна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Анна Ахматова ва Абдулҳамид Чўлпон лирикасининг қиёсий тадқиқи орқали шоирларнинг воқеликни бадиий идрок этиши, ифодалашида лирик образ ҳамда образли ифодадаги фарқли ва ўхшаш жиҳатларни аниқлаш орқали шоирларнинг адабий жараёндаги фаолиятига баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Анна Ахматова ва Абдулҳамид Чўлпон шеърларидаги лирик образ ва уларнинг шахс эрки, Ватан озодлиги, Шарқ мавзусидаги шеърлари биринчи марта монографик планда қиёсий таҳлилга тортилган;
реал воқеликни бадиий-эстетик идрок этиш ҳамда бадиий ифодасида шоирлар яшаган макон, жой, муҳитга оид деталларнинг лирик композицияни шакллантиришдаги ўрни асослаб берилган;
лирик образ тасвири ва лирик кечинма табиатини таҳлил этиш ёрдамида ХХ асрда яшаган шахснинг ички оламини акс эттириш, давр ва жамиятдаги вазият очиб берилган;
лирик шеърни қиёсий аспектдан таҳлил этишнинг аҳамияти ҳамда бу жараёнда ишлатиладиган методологик масалалари илмий асосланган;
Анна Ахматова ва Абдулҳамид Чўлпон лирикасида Шарқ образининг икки хил бадиий модели ҳамда лирик субектнинг ўзига хос поетик моделлари қиёсий-типологик жиҳатдан аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Анна Ахматова ва Абдулҳамид Чўлпон шеъриятида лирик образ поетикасини қиёсий тадқиқ жараёнида эришилган натижалар асосида:
Анна Ахматова ҳамда Абдулҳамид Чўлпон шеъриятида лирик қаҳрамоннинг руҳий кечинмалари, поетик тафаккури, индивидуал услуби ва бадиий-эстетик қарашлари, икки ижодкор шеъриятида образ ва муаллиф муносабати, рамзий ифода, поетик деталлар, ички драматизм, миллий ва умуминсоний ғояларнинг уйғунлиги, лирик субектнинг маънавий изтироблари ҳамда руҳий эврилишлари мисолида лирик образ яратиш тамойилларига оид хулосалари Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида давлат илмий-техника дастурлари доирасида 2023-2025-йилларда бажарилган ИЛ-27-4722022413-сонли “Қиёсий адабиётшунослик” фанининг “Компаративистика” электрон платформасини яратиш мавзусидаги инновацион лойиҳаси доирасида амалиётга жорий этилди. (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 12-май 2026-йилдаги 11-25/317-сон маълумотномаси) Олинган илмий хулосалар жаҳон ва ўзбек адабиётшунослигида лирик образ поетикасини чуқурроқ англаш хизмат қилди.
шеърият поетикаси, қиёсий адабиётшунослик ва бадиий тафаккур тараққиётига оид илмий изланишларда фойдаланилди. Анна Ахматова ва Абдулҳамид Чўлпонлар ижодини қиёсий таҳлил қилиш асосида ёшларда таҳлилий ва танқидий оид илмий натижалардан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Фарғона вилояти Кенгаши фаолиятига татбиқ этилди (Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг 16-март 2026-йилдаги 02-06/75-сонли маълумотномаси). Натижада маърифий-маданий ишлар самарадорлигини оширишга эришилди.
Анна Ахматова ва Абдулҳамид Чўлпон шеърларидаги лирик образ ва уларнинг шахс эрки, Ватан озодлиги, Шарқ мавзусидаги шеърлари тадқиқ ҳақидаги таҳлилий хулосалардан Фарғона вилоят теларадиокомпаниясии томонидан мунтазам равишда эфирга узатилаётган “Ассалом, Фарғона”, “Тилга эътибор – элга эътибор”, “Нуфуз ва сўзлашиш маданияти” теледастурлар тайёрланишида фойдаланилди (ЎзМТРК Фарғона вилояти телерадиокомпаниясининг 2024-йил 23-декабрдаги 212-сон маълумотномаси). Натижасида радио ва телевидение дастурларининг маърифатпарварлик ва таълимий йўналишдаги мавзулари бойитилди.