Оринбаева Алима Отебаевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак информатика ўқитувчиларининг интеграцион иловалар яратиш ва улардан фойдаланиш компетенцияларини ривожлантириш”, 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган B2024.2.PhD/Ped7503.
Илмий раҳбар: Мамаражабов Мирсалим Элмурзаевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ажинёз номидаги Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/2025.27.12.T.04.02.
Расмий оппонентлар: Зарипов Олимжан Кувандиқ ўғли, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD); Абилова Гулбахар Жалгасбаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий ўқув юртларида информатика ва ахборот технологиялари бўйича бўлажак педагог кадрлар таёрлаш жараёнида таълим олувчиларга интеграцион иловалар яратишга оид ўқув компетенциясини ривожлантириш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бўлажак информатика ўқитувчиларининг интеграцион иловалар яратиш компетенциясини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари информатика ва ахборот технологияларига оид фанларни замонавий интерактив дастурлар, платформалараро иловалар яратиш технологияларини таълим жараёнига интеграциялаш ҳамда интерфаол таълим методларига самарали мослаштириш, когнитив, коммуникатив, дидактик талабларга уйғунлаштириш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак информатика ўқитувчиларининг интеграцион иловалар яратиш компетенциясини ривожлантирувчи восита талаблари, педагогик шарт-шароитлари амалий таълимга эътибор қаратиш, креатив, инновацион фикрлашни ривожлантириш, коммуникация кўникмаларини ривожлантириш тамойиллари ҳамда функционал, функционал бўлмаган, интерфейс, фойдаланувчи, тизим талабларини интерактив дастурларни ўрганишда УИ тестинг, Code аналйсис, Performance тестинг, Дата аналйсис ва Navigation tree методларига мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак информатика ўқитувчиларини интеграцион иловалар яратиш ва фойдаланиш компетенциясини ривожлантириш методикаси мобиллик, интегративлик интерфейс дизайнини ҳисобга олган ҳолда интеграцион иловалар яратиш компетенциясини ривожлантиришнинг дастурий таъминотини таҳлил қилиш, фан ва билимларни корпорациялаш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак информатика ўқитувчиларининг интеграцион иловалар яратиш ҳамда фойдаланиш компетенциясини ривожлантириш методикаси ва самарадорлигини боотстрап frameworkining имкониятлари, интегратив иловаларни қўллаш, интерфаол назорат топшириқларини ишлаб чиқиш ва замонавий методларни қўллаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак информатика ўқитувчиларининг интеграцион иловалар яратиш ва улардан фойдаланиш компетенциясини ривожлантириш бўйича олинган натижалар асосида:
бўлажак информатика ўқитувчиларининг интеграцион иловалар яратиш компетенциясини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари информатика ва ахборот технологияларига оид фанларни замонавий интерактив дастурлар, платформалараро иловалар яратиш технологияларини таълим жараёнига интеграциялаш ҳамда интерфаол таълим методларига самарали мослаштириш, когнитив, коммуникатив, дидактик талабларга уйғунлаштириш оид таклифлари “Алгоритмлар ва берилганлар структураси курсидан амалий машғулотлар” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлигининг 2025-йил 2-июлдаги 130-О-сон буйруғи асосида берилган №130-35 сон нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак информатика ўқитувчиларининг интеграцион иловалар яратиш компетенциясини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари информатика ва ахборот технологияларига оид фанларни замонавий интерактив дастурлар, платформалараро иловалар яратиш кўникмалари кенгайтирилган;
бўлажак информатика ўқитувчиларининг интеграцион иловалар яратиш компетенциясини ривожлантирувчи восита талаблари, педагогик шарт-шароитлари пактик таълимга эътибор қаратиш, креатив, инновацион фикрлашни ривожлантириш, коммуникация кўникмаларини ривожлантириш тамойиллари ҳамда функционал, функционал бўлмаган, интерфейс, фойдаланувчи, тизим талабларини интерактив дастурларни ўрганишда УИ тестинг, Code аналйсис, Performance тестинг, Дата аналйсис ва Navigation tree методларига мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Компютер тармоқлари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлигининг 2023-йил 21-декабрдаги 193-сон буйруғи асосида берилган №193-08 сон нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак информатика ўқитувчиларини интеграцион иловалар яратиш компетенциясини ривожлантиришга оид замонавий иловалар билан ишлаш малакалари ривожланган;
бўлажак информатика ўқитувчиларини интеграцион иловалар яратиш ва фойдаланиш компетенциясини ривожлантириш методикаси мобиллик, интегративлик интерфейс дизайнини ҳисобга олган ҳолда интеграцион иловалар яратиш компетенциясини ривожлантиришнинг дастурий таъминотини таҳлил қилиш, фан ва билимларни корпорациялаш асосида аниқлаштиришга ҳамда бўлажак информатика ўқитувчиларининг интеграцион иловалар яратиш ҳамда фойдаланиш компетенциясини ривожлантириш методикаси ва самарадорлигини боотстрап frameworkining имкониятлари, интеграцион иловаларни қўллаш, интерфаол назорат топшириқларини ишлаб чиқиш ва замонавий методларни қўллаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Алгоритмлар ва берилганлар структураси курсидан амалий машғулотлар” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлигининг 2025-йил 2-июлдаги 130-О-сон буйруғи асосида берилган №130-35 сон нашр рухсатномаси). Натижада талабаларнинг интеграцион иловалар яратиш компетенциясини дидактик дастурий таъминотларни таҳлил қилиш ва фан ва билимларни корпорациялаш компетенциялари ривожланишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish