Хасанова Машхура Махаммадсидиқовнанинг
фалсафа доктори (Phd) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак махсус педагогларни болалардаги диққат етишмаслиги ва гиперактивлик синдромини коррекциялашга тайёрлаш технологияларини такомиллаштириш”, 13.00.03 – Махсус педагогика (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Ped4899.
Илмий раҳбар: Шодманов Қодиржон Одилханович, педагогика фанлари номзоди, дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.01/2025.27.12.Ped.08.01 рақамли Илмий кенгаш ҳузуридаги Бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Абидова Нилуфар Закировна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Мусаева Наргиза Сайфуллаевна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади бўлажак махсус педагогларни болалардаги диққат етишмаслиги ва гиперактивлик синдромини коррекциялашга тайёрлаш технологияларини такомиллаштириш ва тавсиялар беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бўлажак махсус педагогларни болалардаги диққат етишмаслиги ва гиперактивлик синдромини коррекциялашга тайёрлашнинг ижтимоий-педагогик зарурияти замонавий инклюзив таълим талаблари, махсус педагогиканинг ривожланиш тенденциялари ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида илмий жиҳатдан асослаб берилган, болалардаги диққат етишмаслиги ва гиперактивлик тушунчасининг психологик-педагогик мазмуни аниқлаштирилиб, унинг асосий симптомлари, турлари ҳамда эрта аниқлашга устуворлик беришнинг педагогик аҳамияти очиб берилган;
бўлажак махсус педагогларни болалардаги диққат етишмаслиги ва гиперактивлик синдромини коррекциялашга тайёрлаш жараёнида бу синдромни юзага келишига таъсир этувчи омиллар махсус ташхис ва диагностика ўтказиш, индивидуал таълим-тарбия дастурига мувофиқ аниқланиб, илмий жиҳатдан асосланган;
бўлажак махсус педагогларни болалардаги диққат етишмаслиги ва гиперактивлик синдромини коррекциялашга тайёрлаш технологияларини такомиллаштириш модели индивидуал ёндашув, рефлексив ёндашув, интегративлик, ҳар томонлама ҳамкорлик, давомийлик ва узлуксизлик тамойиллари ҳамда SDI (Specific Direct Instruction - Аниқ мақсадли тўғридан-тўғри ўқитиш) методикасига устуворлик бериш асосида ишлаб чиқилган;
бўлажак махсус педагогларни болалардаги диққат етишмаслиги ва гиперактивлик синдромини коррекциялашга тайёрлаш технологияларини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган методик тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак махсус педагогларни болалардаги диққат етишмаслиги ва гиперактивлик синдромини коррекциялашга тайёрлаш технологияларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалари асосида:
бўлажак махсус педагогларни болалардаги диққат етишмаслиги ва гиперактивлик синдромини коррекциялашга тайёрлашнинг мазмун-моҳиятини ўрганишга оид таклиф ва хулосалардан Фарғона давлат университетида 2023 йил 22-ноябрдаги 375-11-0-F/23 бажарилган Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги “Кўриш қобилятида нуқсони бор ва кўзи ожиз ўқувчиларга ментал арифметика ёрдамида арифметик амалларни ўргатиш” номли инновацион лойиҳасида белдиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2025 -йил 6 -сентабрдаги 04/0957-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак махсус педагогларни тайёрлашнинг мазмун-моҳиятини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
бўлажак махсус педагогларни болалардаги диққат етишмаслиги ва гиперактивлик синдромини коррекциялашга тайёрлаш жараёни омиллари ва илмий асосларига доир таклиф ва хулосалари “Диққати тарқоқ ва гиперактив болалар билан психологик-педагогик иш” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги НамДУ ректорининг 2025-йил 4-декабрдаги 478-015-сонли рухсатномаси). Натижада бўлажак махсус педагогларни тайёрлаш жараёни омилларига устуворлик бериш асосида илмий асосларини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
бўлажак махсус педагогларни болалардаги диққат етишмаслиги ва гиперактивлик синдромини коррекциялашга тайёрлаш технологияларини такомиллаштириш модели ва уни тадбиқ этишга оид таклиф ва тавсиялари “Диққати тарқоқ ва гиперактив болалар билан психологик-педагогик иш” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги НамДУ ректорининг 2025-йил 4-декабрдаги 478-015-сонли рухсатномаси). Натижада бўлажак махсус педагогларни тайёрлаш жараёни самарадорлигини оширишга ва такомиллаштиришга эришилган;
бўлажак махсус педагогларни болалардаги диққат етишмаслиги ва гиперактивлик синдромини коррекциялашга тайёрлаш технологияларини такомиллаштириш йўналишидаги хулоса, таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Адабий жараён”, “Болалар ва биз” радиоешиттиришларининг ссенарийларини (2024-2025 йиллар) тайёрлашда самарали фойдаланилган. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 13-октабрдаги 05-09-1604-сонли далолатномаси). Натижада махсус педагогларни тайёрлаш жараёнини такомиллаштириш бўйича тарғибот ва ташвиқот ишлари кенгайтирилган ва кўрсатув ҳамда радиоешиттиришларининг мазмуни илмий-амалий жиҳатдан бойитилган.