Рузиева Нигора Сапар қизининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Насрий матнларда метафораларнинг лисоний-когнитив хусусиятлари”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Fil5939.
Илмий раҳбар: Насруллаева Гулшан Самадовна, филология фанлари доктори, дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Дэнов тадбиркорлик ва педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.10.05 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ганиева Дилдора Азизовна, филология фанлари доктори, профессор; Усманов Фарҳод Фахриддинович, филология фанлари доктори, дотсент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек насрий матнларда қўлланилган метафораларнинг лисоний, когнитив-прагматик хусусиятларини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
шеърий ва бошқа жанрдаги бадиий асарларга қараганда насрий матнларда кам ва ўзига хос шаклда қўлланилувчи метафоралар фақат бадиий безак воситаси эмас, балки муаллифнинг (когнитив тафаккури ва коммуникатив) мақсадини ифодаловчи муҳим лисоний бирлик эканлиги, метафораларнинг семантик тузилиши, контекстуал маъноси ва нутқий вазифалари ўзаро узвий боғлиқлиги роман ва ҳикоялар таҳлили мисолида очиб берилган;
метафоранинг когнитив-прагматик механизми инглиз ва ўзбек роман, қисса ва ҳикоялар матнида ўзига хос тарзда қўлланилиши, уларнинг когнитив асослари, консептуал моделлар орқали шаклланиш механизми очиб берилган. Насрий матнлар (инсон, жамият, вақт, руҳий ҳолат каби асосий консептлар)нинг метафорик ифодаланиш усуллари тизимлаштирилиб, уларнинг муаллиф дунёқараши билан боғлиқлиги илмий жиҳатдан асосланган ва улар англатган кўчма маъноларнинг когнитив-прагматик хусусиятлари далилланган;
инглиз ва ўзбек насрий матнларда метафора ҳодисасининг намоён бўлиши, турли илмий-назарий қарашлар ва ёндашувлар таҳлили асосида тавсифланган, метафораларнинг прагматик хусусиятлари (нутқий вазият, адресат омили ҳамда коммуникатив) таҳлил қилиниб, уларнинг ўқувчи тафаккурига таъсир этиш, эмоционал-экспрессивликни кучайтириш ва матннинг ғоявий-бадиий яхлитлигини таъминлашдаги роли аниқланган, ички турлари ва бажарадиган вазифалари таснифланиб, насрий асарларнинг асосан пейзаж тасвири билан боғлиқ қисмида метафоралар фаол қўлланиши исботланган;
инглиз ва ўзбек романлар матнида метафоранинг прагматик хосланиш хусусиятлари лисоний-когнитив аспектда ўрганилган, метафораларнинг (насрий матн таркибида матн ҳосил қилувчи ва мазмунни структуралаштирувчи) восита сифатидаги функцияси аниқланиб, уларнинг сюжет (образ ва муаллиф нутқи)ни шакллантиришдаги иштирокига, муаллифнинг романларда метафорадан фойдаланиш маҳоратига баҳо берилган. Шунингдек, тилда метафора оламнинг лисоний манзарасини ўзига хос тарзда тасвирлаши насрий матнлар таҳлили орқали асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек насрий матнларда метафоранинг прагматик хусусиятлари ва лисоний тадқиқи масалаларини муштаракликда ёритиш жиҳатдан амалга оширилган тадқиқи асосида:
ўзбек ва инглиз тилларидаги насрий матнларда метафора ҳодисасининг намоён бўлиши, турли илмий-назарий қарашлар ва ёндашувлар таҳлили асосида тавсифланган, метафораларнинг прагматик хусусиятлари (нутқий вазият, адресат омили ҳамда коммуникатив) таҳлил қилинган. Хусусан, диссертациядаги метафораларнинг кўп маънолилиги, насрий матнларда қўлланиши ва метафораларнинг восита сифатида кенгайиши ҳақидаги хулосалардан икки тилли терминологик луғатлар ҳамда ўқув-услубий материаллар яратишда фойдаланилган. Шунингдек, инглиз тилидаги метафоралар ва ўзбек тилидаги метафораларнинг когнитив турли насрий майдонларда қўлланишига оид таҳлиллар таржимадаги маъновий тафовутларни аниқлашда методик асос бўлиб хизмат қилишини 2024-2025-йилларда аниқлашга доир ишлаб чиқилган таклиф ва тавсияларидан йилларда амалга оширилган ALM-202310132634-рақамли “Янги сўз ва атамаларнинг ўзбекча муқобилини сунъий интеллект асосида автоматик тақдим қилувчи atamacom.uz дастурий таъминоти платформаси ва мобил иловасини яратиш” мавзусидаги” амалий лойиҳани бажариш жараёнида илмий натижалари ва хулосаларидан фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2026-йил 7-июл 01-535-сонли далолатномаси). Тадқиқотчининг ўқувчи тафаккурига таъсир этиш, эмоционал-экспрессивликни кучайтириш ва матннинг ғоявий-бадиий яхлитлигини таъминлашдаги роли аниқланиши, ички турлари ва бажарадиган вазифалари таснифланишига доир илмий қарашлари лойиҳа доирасида терминологик тизимни шакллантиришда муҳим манба бўлиб хизмат қилган.
насрий матнлар (инсон, жамият, вақт, руҳий ҳолат каби асосий консептлар)нинг метафорик ифодаланиш усуллари тизимлаштирилиб, уларнинг муаллиф дунёқараши билан боғлиқлиги илмий жиҳатдан асосланган ва улар англатган кўчма маъноларнинг когнитив-прагматик хусусиятлари аҳамиятига доир хулосалардан, инглиз ва ўзбек насрий матнларда метафора ҳодисасининг намоён бўлиши, турли илмий-назарий қарашлар ва ёндашувлар таҳлили асосида тавсифланган, метафораларнинг прагматик хусусиятлари (нутқий вазият, адресат омили ҳамда коммуникатив) таҳлил қилинган тадқиқига доир материаллардан лойиҳа доирасида тайёрланган электрон платформани яратишда фойдаланилган. 2022-2023-йилларда бажарилган ИИ-4721101717-рақамли “Хизмат кўрсатиш обектлари миллий номлари интерактив электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳа яратишда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2026-йил 7-июл 01-536-сонли далолатномаси). Натижада, миллий номлар интерактив платформа маълумотлар базаси бойишига эришилган.
шеърий ва бошқа жанрдаги бадиий асарларга қараганда насрий матнларда кам ва ўзига хос шаклда қўлланилувчи метафоралар фақат бадиий безак воситаси эмас, балки муаллифнинг (когнитив тафаккури ва коммуникатив) мақсадини ифодаловчи муҳим лисоний бирлик эканлиги, метафораларнинг семантик тузилиши, контекстуал маъноси ва нутқий вазифалари ўзаро узвий боғлиқлиги роман ва ҳикоялар таҳлили мисолида қиёслаш орқали аниқлаш; асар таржима матнида қўлланилган кўплаб кимёвий терминларнинг лингвомаданий жиҳатдан ўзига хослигини ёритишга оид таҳлиллардан фойдаланилган. 2022–2023-йилларда бажарилган АЛ-442105872 рақамли “Кимё атамаларининг изоҳли луғатини яратиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада диссертация натижаларидан фойдаланилган(Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2026-йил 7-июл 01-537-сонли далолатномаси). Натижада замонавий ўзбек тилшунослигининг таржима асарлари лингвопоетикасига доир тадқиқотлар билан тўлдирилишида мазкур иш зарурий манба вазифасини ўтади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish