Рўзиева Диляйра Нурмуродовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон матни
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси,ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи): “Замонавий Америка ва ўзбек насрида ота образи талқини”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик ва таржимашунослик (филология).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган: B2023.4.PhD/Fil4199.
Илмий раҳбар: Қурбонова Нодира Розиқовна, филология фанлари бўйича фалсафа
доктори (PhD), дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети DSc.03/2025.27.12.Fil.08.08.
Расмий оппонентлар: Бекова Наззора Жураевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Кадирова Наргиза Арифовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Замонавий Америка ва ўзбек насрида ота образи хусусиятларининг ўхшаш ва фарқли жиҳатларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Америка ва ўзбек адабиётида ота образи орқали халқнинг руҳий дунёси, миллий қадриятлари, урф-одат ва тарбия анъаналари бадиий ифодаланиши адабиётнинг фақат эстетик эмас, балки этнопсихологик ва тарбиявий функциялари орқали намоён бўлганлиги аниқланган;
Америка ва ўзбек адабиёти намуналарида ҳар бир адибнинг ота образини яратишдаги бадиий маҳорати индивидуал услуб, психологик детализация, нутқ орқали характер яратиш, бадиий муҳит таъсири, муаллиф нуқтайи назари сингари элементларда намоён бўлиши асосланган;
Америка ва ўзбек адабиётшунослигида ота образи мафкуравий, аксиологик ва психологик-ижтимоий мазмунни мужассам этувчи бадиий архетип тарзида поетик консептуализацияси жараёнида реалистик, экзистенциал, психологик, сотсиокултурал ёндашувлар синтезида муаллифнинг эстетик идеали ва дунёқараш парадигмасини ифодаловчи семантик марказ сифатида бадиий реализацияси, индивидуал услубият, нарратив структура ва интертекстуал алоқалар билан уйғунлашувда намоён бўлиши исботланган;
шарқ адабий меросида ота сиймоси ахлоқий-маънавий, сотсиокултурал ва эстетик жиҳатдан юксак семантик хусусиятга эга бадиий архетип сифатида доминант қадриятлар тизими ҳамда ижтимоий архетипларга мувофиқ трансформацияланиб, шахс камолоти ва жамиятнинг аксиологик барқарорлигида муҳим детерминатив омил саналса, ғарб адабиётида ота образи турли даврлар ва адабий йўналишларда хилма-хил семантик юкламага эга бўлиб, ота-фарзанд коллизияси кўпинча конфликтнинг семантик ядроси сифатида муаллиф шахсий идентификация, индивидуализм ва сотсиал қадриятлар ўртасидаги зиддиятларни поетик шаклда ёритиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий Америка ва ўзбек адабиётида ота образи хусусиятларини аниқлаш бўйича эришилган илмий натижалар асосида:
Америка ва ўзбек адабиётида ота образи орқали халқнинг руҳий дунёси, миллий қадриятлари, урф-одат ва тарбия анъаналари бадиий ифодаланиши адабиётнинг фақат эстетик эмас, балки этнопсихологик ва тарбиявий функциялари орқали намоён бўлганлигига оид назарий хулосалардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган “REP-25112021/113 – УзУДТ: Ўзбек тилида табиий тилни қайта ишлаш учун универсал боғлиқлик дарахти корпуси ва унинг семантик таҳлили” мавзусидаги халқаро илмий-тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 23-майдаги 04/11-6456-сон маълумотномаси). Натижада ота образининг бадиий талқини китобхоннинг маънавий тафаккурини бойитишга ҳамда ижтимоий-ахлоқий қадриятларни англашга хизмат қилиши, хусусан, Америка ва ўзбек адабиётида ота образининг яратилиши индивидуал услуб, психологик таҳлил, нутқий хусусиятлар ва муаллиф қараши орқали бадиий маҳорат билан ифодаланишига эришилган;
Америка ва ўзбек адабиёти намуналарида ҳар бир адибнинг ота образини яратишдаги бадиий маҳорати индивидуал услуб, психологик детализация, нутқ орқали характер яратиш, бадиий муҳит таъсири, муаллиф нуқтайи назари сингари элементларда намоён бўлишига доир назарий хулосалардан 2022-2024-йилларда Самарқанд давлат чет тиллар институти ва Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳамда Халқаро таълим бўйича Америка Кенгаши билан ҳамкорликда АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштириладиган “English Access Microscholarship Program” лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 16-майдаги 1470/02-сон маълумотномаси). Натижада бадиий образ моҳиятини англаш, образларнинг чуқур психологик таҳлилларида ижодий тафаккур ҳамда миллий-маданий ўзига хосликларнинг бевосита ролини кучайтиришга хизмат қилган;
Америка ва ўзбек адабиётшунослигида ота образи мафкуравий, аксиологик ва психологик-ижтимоий мазмунни мужассам этувчи бадиий архетип тарзида поетик консептуализация жараёнида реалистик, экзистенциал, психологик, сотсиокултурал ёндашувлар синтезида муаллифнинг эстетик идеали ва дунёқараш парадигмасини ифодаловчи семантик марказ сифатидаги бадиий реализацияси индивидуал услубият, нарратив структура ва интертекстуал алоқалар билан уйғунлашувда намоён бўлиши билан боғлиқ хулоса ва натижалардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясида “Адабиёт – миллат эртаси”, “Ассалом, Бухоро”, “Махсус репортаж” теледастурлари ҳамда “Бухоро” радиосида эфирга узатилган “Ижод завқи”, “Нажот билимда” радиоешиттиришлари ссенарийларини тузишда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2025-йил 4-апрелдаги 01-09-2028-сон маълумотномаси). Натижада мазкур телекўрсатувлар илмий-оммабоплигининг таъминланишига, илмий манбалар билан бойитилишига ва телетомошабинларнинг ушбу соҳа юзасидан билимларини оширишга эришилган.