Оппоқхўжаев Хожихужа Азимжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инклюзив таълим жараёнида ўқувчиларни антропосентрик ёндашув асосида тарбиялаш механизмларини такомиллаштириш” (Умумтаълим мактабларининг бошланғич синфлари мисолида), 13.00.03 – Махсус педагогика (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Ped7599.
Илмий раҳбар: Эркабоева Нигора Шерматовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Қўқон давлат университети PhD.03./2025.27.12.Ped.34.01 қошидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Роҳатой Гайбуллаевна Сафарова, педагогика фанлари доктори, профессор; Нилуфар Закировна Абидова, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инклюзив таълим жараёнида ўқувчиларни антропосентрик ёндашув асосида тарбиялаш механизмларини такомиллаштиришнинг педагогик жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилар билан белгиланади:
инклюзив таълим жараёнида бошланғич синф ўқувчиларини антропосентрик ёндашув асосида тарбиялашнинг педагогик имкониятлари коммуникатив ўзаро таъсир, инсонпарварлик, бағрикенглик ва шахсга йўналтирилган таълим тамойилларининг миллий ҳамда халқаро илғор педагогик тажрибалар билан уйғунлигини таъминлаш асосида аниқлаштирилган;
инклюзив таълим жараёнида бошланғич синф ўқувчиларини антропосентрик ёндашув асосида тарбиялаш мазмуни “Дўстим – қанотим”, “Меҳр барглари”, “Менинг яқин ёрдамчим”, “Тўрттасини айт”, “Сиримни сенга ишонаман” муаллифлик методик ишланмаларини ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятлари, ижтимоий мослашуви ва шахслараро муносабатларини ривожлантиришга йўналтирилган тарбиявий таъсир омиллари билан интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
инклюзив таълим жараёнида бошланғич синф ўқувчиларини антропосентрик ёндашув асосида тарбиялаш модели korreksion-ривожлантирувчи, когнитив, мотивацион ва фаолиятга йўналтирилган компонентларнинг функсионал алоқадорлигини “Имконияти чекланганларга ёрдам бериш”, “Ёлғизлик ва бирлик”, “Шукроналик, инсонийлик ва ҳамдардлик”, “Оқибат”, “Суратдаги яширинган сир” каби тарбиявий топшириқлар орқали шахсга йўналтирилган ҳамда интерактив педагогик фаолият билан уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
инклюзив таълим жараёнида бошланғич синф ўқувчиларини антропосентрик ёндашув асосида тарбиялаш самарадорлигини баҳолаш мезонлари ўқувчиларнинг назарий ва ҳаётий билимлари, инсонпарварликка асосланган муносабатлари ҳамда ижтимоий фаоллигини мотивацион, рефлексив, коммуникатив ва креатив кўрсаткичлар асосида диагностика қилиш, натижаларни баллар воситасида даражалаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инклюзив таълим жараёнида ўқувчиларни антропосентрик ёндашув асосида тарбиялаш механизмларини такомиллаштиришнинг педагогик жиҳатларини тадқиқ этишдан олинган илмий натижалар асосида:
инклюзив таълим жараёнида бошланғич синф ўқувчиларини антропосентрик ёндашув асосида тарбиялашнинг педагогик имкониятлари коммуникатив ўзаро таъсир, инсонпарварлик, бағрикенглик ва шахсга йўналтирилган таълим тамойилларининг миллий ҳамда халқаро илғор педагогик тажрибалар билан уйғунлигини таъминлаш асосида аниқлаштиришга доир тавсиялари “Инклюзив таълим жараёнида ўқувчиларни антропосентрик ёндашув асосида тарбиялаш” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сон буйруғи асосида берилган 238701-сонли нашр рухсатномаси). Натижада, инклюзив таълим ўқувчиларида миллий ва халқаро доирасида инклюзив таълим ва антропосентрик ёндашувнинг моҳиятини англаш ва шахслар ўртасидаги муносабатларни антропосентрик ёндашув компонентларига таянган ҳолда ташкил этишга оид билим, малака ва компетенциялари ривожланган;
инклюзив таълим жараёнида бошланғич синф ўқувчиларини антропосентрик ёндашув асосида тарбиялаш мазмуни “Дўстим – қанотим”, “Меҳр барглари”, “Менинг яқин ёрдамчим”, “Тўрттасини айт”, “Сиримни сенга ишонаман” муаллифлик методик ишланмаларини ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятлари, ижтимоий мослашуви ва шахслараро муносабатларини ривожлантиришга йўналтирилган тарбиявий таъсир омиллари билан интеграциялаш асосида такомиллаштиришга доир илмий тавсиялари “Инклюзив таълим жараёнида ўқувчиларни антропосентрик ёндашув асосида тарбиялаш” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сон буйруғи асосида берилган 238701-сонли нашр рухсатномаси). Натижада, инклюзив таълим ўқувчилар томонидан антропосентрик ёндашув асосида қарор топувчи инсонийлик, бағрикенглик, сабрлилик, ўзаро ёрдам каби билимлари мустаҳкамланган;
инклюзив таълим жараёнида бошланғич синф ўқувчиларини антропосентрик ёндашув асосида тарбиялаш модели korreksion-ривожлантирувчи, когнитив, мотивацион ва фаолиятга йўналтирилган компонентларнинг функсионал алоқадорлигини “Имконияти чекланганларга ёрдам бериш”, “Ёлғизлик ва бирлик”, “Шукроналик, инсонийлик ва ҳамдардлик”, “Оқибат”, “Суратдаги яширинган сир” каби тарбиявий топшириқлар орқали шахсга йўналтирилган ҳамда интерактив педагогик фаолият билан уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялари “Даун синдромли болаларни ўқитиш ва тарбиялаш” номли дарслик мазмунига сингдирилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-мартдаги 55-сон буйруғи асосида берилган 707956-сонли нашр рухсатномаси.) Натижада, инклюзив таълим жараёнида ўқувчиларни антропосентрик ёндашув асосида тарбиялаш механизмлари шахсга йўналтирилган ҳамда интерактив амалиёт имкониятларини ўзаро интеграциялаштириш асосида такомиллаштирилган;
инклюзив таълим жараёнида бошланғич синф ўқувчиларини антропосентрик ёндашув асосида тарбиялаш самарадорлигини баҳолаш мезонлари ўқувчиларнинг назарий ва ҳаётий билимлари, инсонпарварликка асосланган муносабатлари ҳамда ижтимоий фаоллигини мотивацион, рефлексив, коммуникатив ва креатив кўрсаткичлар асосида диагностика қилиш, натижаларни баллар воситасида даражалаш орқали такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали”да 2024-2025-йилларда эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Болалар ва биз” эшиттиришларининг ссенарийсини тайёрлашда самарали фойдаланилган. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2025-йил 20-июндаги 05-09-972-сонли маълумотномаси). Натижада, инклюзив таълим жараёнида бошланғич синф ўқувчиларини антропосентрик ёндашув асосида тарбиялаш мезонлари асосида баҳолаш орқали улар томонидан эгалланган назарий ва ҳаётий билимлари, мезонлар ва даражалар асосида аниқланган.