Умуров Зариф Латифбоевичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Дуал таълим шароитида бўлажак бошланғич синф ўқитувчисининг касбий компетентлилигини ривожлантиришнинг дидактик асослари”, 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.DSc/Ped725.
Илмий маслаҳатчи: Адизов Бахтиёр Раҳмонович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат педагогика институти, DSc.01/2025.27.12.Ped.13.01.
Расмий оппонентлар: Сафарова Рохат Гайбиллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Утебаев Тажибай Тлеумуратович, педагогика фанлари доктори, профессор; Аннаева Назокат Ражапбаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), дотсент.
Етакчи ташкилот: Каттақўрғон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади дуал таълим шароитида бўлажак бошланғич синф ўқитувчисининг касбий компетентлилигини ривожлантиришнинг назарий ва дидактик асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дуал таълимнинг бўлажак бошланғич синф ўқитувчисининг касбий компетентлилигини ривожлантиришга доир педагогик имкониятлари назарий тайёргарликни реал синфдаги вазифаларни бажариш тажрибасига айлантириш заруратидан келиб чиқиб, билимларни вазиятга мос қўллаш, муқобил ечимларни ишлаб чиқиш, мустақил қарор қабул қилиш ҳамда ўз фаолиятини танқидий таҳлил этишни интегратив, фаолиятга йўналтирилган ва рефлексив ёндашувлар асосида ўзаро боғлаш орқали аниқлаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчисининг касбий компетентлилигини ташхислаш индикаторлари назарий тайёргарлик билан амалий ижрони фарқлаб баҳолаш эҳтиёжига мувофиқ, мотивацион-қадриятли, когнитив, фаолият-амалий, коммуникатив ва рефлексив мезонларга тегишли кўрсаткичларни тест, дарс кузатуви ҳамда портфолио далиллари билан боғлаш ва ривожланганликнинг паст, ўрта, юқори даражаларига хос белгиларни аниқлаштириш асосида ишлаб чиқилган;
дуал таълим шароитида касбий компетентлиликни ривожлантиришнинг структуравий-функсионал модели олий таълим муассасаси, мактаб, ментор ва талаба фаолиятини умумий натижага йўналтириш талабига кўра, мақсадли-методологик, мазмуний-ташкилий, жараёнли-технологик ҳамда диагностик-натижавий блокларни ҳамкорлик иштирокчиларининг вазифалари тақсимоти ва қайта алоқа воситасида ўзаро боғлаш асосида ишлаб чиқилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчисининг касбий компетентлилигини ривожлантиришнинг дидактик таъминоти аудитория машғулотлари ва мактаб амалиёти мазмунининг узвийлигини таъминлаш заруратига кўра, назарий мавзу, унга мос топшириқ, дарс ишланмаси ҳамда натижани қайд этиш воситаларини ўзаро мувофиқлаштириш ва “dualtalim.uz” платформасида яхлит электрон ресурслар мажмуасига бирлаштириш орқали такомиллаштирилган;
дуал таълим шароитида бўлажак бошланғич синф ўқитувчисининг касбий компетентлилигини ривожлантириш самарадорлигини ошириш механизми индивидуал қийинчиликларни ўз вақтида бартараф этиш эҳтиёжидан келиб чиқиб, кейс-стади, лойиҳа ва ҳамкорликда ўқитиш методларини дарсни тайёрлаш ҳамда ўтказишга йўналтириш, ментор тавсиялари асосида бажарилган ишни рефлексив таҳлил қилиш, тузатилган ечимни қайта синаш ва эришилган ўзгаришларни мезонли баҳолаш сиклини қўллаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Дуал таълим шароитида бўлажак бошланғич синф ўқитувчисининг касбий компетентлилигини ривожлантиришнинг дидактик асослари бўйича ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра:
дуал таълимнинг бўлажак бошланғич синф ўқитувчисининг касбий компетентлилигини ривожлантиришга доир педагогик имкониятлари назарий тайёргарликни реал синфдаги вазифаларни бажариш тажрибасига айлантириш заруратидан келиб чиқиб, билимларни вазиятга мос қўллаш, муқобил ечимларни ишлаб чиқиш, мустақил қарор қабул қилиш ҳамда ўз фаолиятини танқидий таҳлил этишни интегратив, фаолиятга йўналтирилган ва рефлексив ёндашувлар асосида ўзаро боғлашга доир тавсиялардан Бухоро давлат университетида бажарилган ПЗ-202005236-рақамли “Оила психологияси фанидан мултимедия маҳсулотини яратиш” мавзусидаги инновацион тадқиқот лойиҳасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Бухоро давлат университетининг 2026-йил 20-январдаги 113-сонли маълумотномаси). Натижада, дуал таълим шароитида бўлажак бошланғич синф ўқитувчисининг касбий компетентлилигини ривожлантиришга йўналтирилган дидактик ёндашувлар амалиёт билан уйғунлаштирилган.
бўлажак бошланғич синф ўқитувчисининг касбий компетентлилигини ташхислаш индикаторлари назарий тайёргарлик билан амалий ижрони фарқлаб баҳолаш эҳтиёжига мувофиқ, мотивацион-қадриятли, когнитив, фаолият-амалий, коммуникатив ва рефлексив мезонларга тегишли кўрсаткичларни тест, дарс кузатуви ҳамда портфолио далиллари билан боғлаш ва ривожланганликнинг паст, ўрта, юқори даражаларига хос белгиларни аниқлаштиришга оид таклифлардан 60110400 – бошланғич таълим йўналиши талабалари учун тайёрланган “Олий таълимда дуал таълим назарияси” номли дарсликнинг “Дуал таълим тизимининг ташкилий–методик асослари” модули мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сонли буйруғи, № 222731-рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини дуал таълим асосида тайёрлаш жараёнида назария–амалиёт интеграциясини таъминлашга эришилган.
дуал таълим шароитида касбий компетентлиликни ривожлантиришнинг структуравий-функсионал модели олий таълим муассасаси, мактаб, ментор ва талаба фаолиятини умумий натижага йўналтириш талабига кўра, мақсадли-методологик, мазмуний-ташкилий, жараёнли-технологик ҳамда диагностик-натижавий блокларни ҳамкорлик иштирокчиларининг вазифалари тақсимоти ва қайта алоқа воситасида ўзаро боғлашга оид таклифлар 60110400 – бошланғич таълим йўналиши талабалари учун тайёрланган “Олий таълимда дуал таълим назарияси” номли дарсликнинг “Дуал таълимни ривожлантириш ва истиқболлари” модули мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 09-июлдаги 258-сонли буйруғи, № 222731-рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини дуал таълим асосида тайёрлаш жараёни такомиллаштирилган.
бўлажак бошланғич синф ўқитувчисининг касбий компетентлилигини ривожлантиришнинг дидактик таъминоти аудитория машғулотлари ва мактаб амалиёти мазмунининг узвийлигини таъминлаш заруратига кўра, назарий мавзу, унга мос топшириқ, дарс ишланмаси ҳамда натижани қайд этиш воситаларини ўзаро мувофиқлаштилган “dualtalim.uz” платформаси ишлаб чиқилган, назария ва амалиёт интеграцияси таъминланган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг гувоҳномаси №64998, 26.05.2026). Натижада, талабаларнинг назарий билимларини амалий фаолият билан интеграциялаш асосида касбий компетентлик ривожланишини мониторинг қилиш имкониятлари кенгайтирилган.
дуал таълим шароитида бўлажак бошланғич синф ўқитувчисининг касбий компетентлилигини ривожлантириш самарадорлигини ошириш механизми индивидуал қийинчиликларни ўз вақтида бартараф этиш эҳтиёжидан келиб чиқиб, кейс-стади, лойиҳа ва ҳамкорликда ўқитиш методларини дарсни тайёрлаш ҳамда ўтказишга йўналтириш, ментор тавсиялари асосида бажарилган ишни рефлексив таҳлил қилиш, тузатилган ечимни қайта синаш ва эришилган ўзгаришларни мезонли баҳолашга доир таклиф ва тавсиялар Бухоро давлат педагогика институти, Термиз давлат педагогика институти, Навоий давлат университети ҳамда Гулистон давлат педагогика институтининг 60110400 – бошланғич таълим йўналиши ўқув-тарбия жараёнига татбиқ этилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 16-июндаги 02/01-01-553-сон маълумотномаси). Натижада, дуал таълимдан самарали фойдаланишга оид тавсияларни амалиётга жорий этиш орқали бўлажак бошланғич синф ўқитувчисининг касбий компетентлилигини ривожлантириш имкониятлари кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish