Юсупов Мухаммадюсуп Авазбек ўғлининг
Фалсафа фанлари доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисосликлар шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Артишок (Cynara scolymus Л.) ва қушқўнмас (Силйбум марианум Л.) ўсимликлари асосида халқ табобати учун янги товарлар олиш”, 02.00.09 – Товарлар кимёси, 14.00.41 – Халқ табобати (кимё фанлари).
Диссертастия мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.4.PhD/K1283.
Илмий раҳбарлар: Асқаров Иброҳим Раҳмонович, кимё фанлари доктори, профессор; Мўминов Мўйдинжон Мўминович кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/2025.27.12.K/T.07.04.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Шавкат Вохидович, кимё фанлари доктори, профессор; Мирзаева Зубайдахон Одилжон қизи, кимё фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD).
Етакчи ташкилот номи: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: артишок ва қушқўнмас ўсимликлари чиқиндилари асосида янги шифобахш озиқ-овқат қўшилмалари олиш, уларнинг кимёвий таркиби ва хоссаларини аниқлаш ҳамда TIF ТН асосида синфлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўсимликлардан ажратиб олинган мойларнинг озуқавий таркиби макро- ва микроелементлар миқдори, антиоксидантлик фаолликлари юқори эканлиги аниқланган;
совуқ пресслаш ускунасида артишок ҳамда қушқўнмас ўсимликлари уруғларидан мой ажратиб олишнинг насадканинг ўлчами 10 мм, шнекнинг айланиш тезлиги 12 ayl/min ва ҳарорат 40 0C оптимал бўлиши аниқланган;
индуктив боғланган плазмали эмиссия спектрометрияси (IBP-OES) усули ёрдамида Андижон вилоятида этиштирилган артишок ва қушқўнмас ўсимликларининг барглари ҳамда уруғлари таркибида жами 60 дан ортиқ кимёвий элемент аниқланган бўлиб, улардан 10 таси макро- ва микроелементлар сифатида бошқа элементларга нисбатан юқори миқдорда мавжудлиги аниқланиб, уларнинг устунлиги аниқланган;
ўсимлик мойларини, барглари, уруғларининг кимёвий таркиби замонавий физик-кимёвий анализ усуллари ёрдамида сувда эрувчан витаминлар, аминокислоталар ҳамда фловоноидлар миқдори аниқланди ва ушбу маълумотлар асосида янги турдаги озиқ-овқат қўшилмалари ишлаб чиқилган;
тадқиқ этилалётган ўсимликлар асосида тайёрланган янги озиқ-овқат қўшилмаларининг гепатопротектор ва сафро ҳайдовчи, ўткир заҳарлилик ҳамда яллиғланишга қарши ҳусусиятлари ин виво ҳамда ин витро шароитида ўрганилганда жигар касаллигига фойдали эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Артишок ҳамда қушқўнмас ўсимликларидан олинадиган биологик фаол қўшилмалар халқ табобати эҳтиёжлари учун мўлжалланган маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва уларни синовдан ўтказиш йўналишидаги илмий изланишлар натижалари асосида:
артишок ҳамда қушқўнмас ўсимликлари композицияси асосида тайёрланган “Ассинсил” ҳамда “Асюм” номли янги озиқ-овқат қўшилмасини ишлаб чиқариш бўйича технологик йўриқнома (TY 304553567-001:2025), (TY 311373789-01:2025) ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик назорат Бош бошқармаси томонидан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик назорат Бош бошқармасининг 2025 йил 15 декабрдаги №01/28/12106-сон маълумотномаси), (30.12.2025 йилдаги №08/237-сонли маълумотнома). Натижада, артишок ҳамда қушқўнмас ўсимликлари чиқиндилари асосида шифобахш озиқ-овқат қўшимчаларини ишлаб чиқариш имконини берган.
“Ассинсил” ҳамда “Асюм” номли табиий озиқ-овқат қўшилмалари товар сифатида таснифланиб, ташқи иқтисодий фаолиятдаги товарлар номенклатураси (TIF TN) бўйича 1212 99 490 4 товарлар коди берилиб, Ушбу кодга Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 24.11.2025 йилдаги №29/05-25-2758-сонли маълумотномаси олинган. Натижада, артишок ва қушқўнмас ўсимликлари асосида олинган озиқ-овқат қўшилмаларини синфлаш имкони берилган.