Шерматова Ирода Бахтиёр қизининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Искандар кўкамарони (Scutellaria Iscanderi Л.) қуруқ экстракти асосида кумуш, олтин ва рух нанозаррачалари сақлаган дори воситалар технологиясини ишлаб чиқиш», 15.00.01 - Дори технологияси (фарматсевтика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2026.3.DSc/Far39.
Илмий маслаҳатчи: Сагдуллаев Шамансур Шахсаидович, техника фанлари доктори, академик.
Диссертация бажарилган муассаса: Тошкент фармасевтика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Тошкент фармасевтика институти, DSc.06/2025.27.12.Far.23.01.
Расмий оппонентлар: Тухтаев Хаким Раҳманович, фарматсевтика фанлари доктори, профессор; Нуридуллаева Камола Негматиллоевна, фарматсевтика фанлари доктори, дотсент; Азизов Шавкатжон Исматжон ўғли, кимё фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Искандар кўкамарони (Scutellaria Iscanderi L.) қуруқ экстракти асосида кумуш, олтин ва рух нанозаррачалари сақлаган дори воситалар технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор олтин ва рух оксиди нанозаррачаларини олишда “яшил синтез” усули ёрдамида Искандар кўкамарони (Scutellaria Iscanderi Л.) ўсимлигини қўллаш мумкин эканлиги исботланган;
илк бор бактерия ва замбуруғларга қарши дори воситаларини яратиш учун олтин ҳамда рух оксид нанозаррачалари сақлаган доривор субстанцияларни олиш технологияси ишлаб чиқилган;
илк бор “яшил синтез” усули ёрдамида олинган олтин ҳамда рух оксид нанозаррачалари сақлаган доривор субстанцияларни физик-кимёвий хоссалари аниқланиб, меъёрий ҳужжатлар талабларига жавоб бериши исботланган;
илк бор “Искандар кўкамарони ўти қуруқ экстракти олтин нанозаррачалари билан” ҳамда “Искандар кўкамарони ўти қуруқ экстракти рух оксиди нанозаррачалари билан” доривор субстанцияларнинг ўткир захарли эмаслиги, маҳаллий қитиқловчи таъсир кўрсатмаслиги ва спетсифик фармакологик фаолликга эга эканлиги исботланган;
илк бор бактерия ва замбуруғларга қарши фаолликга эга бўлган, таркибида кумуш нанозаррачалар сақлаган вагинал шамча дори шакли таркиби илмий асосланган ва уни олиш технологияси ишлаб чиқилган;
кумуш нанозаррачалар сақлаган вагинал шамча дори шаклининг сифат ва миқдор кўрсаткичлари аниқланган ва меъёрий ҳужжатлар талабларига мослиги исботланган;
ишлаб чиқилган вагинал шамча шаклидаги дори препаратининг ўткир ва ним ўткир захарлиликлари ҳамда маҳаллий қитиқловчи таъсири клиник олди тадқиқотларда ўрганилиб, унинг безарарлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Искандар кўкамарони (Scutellaria Iscanderi L.) қуруқ экстракти асосида кумуш, олтин ва рух нанозаррачалари сақлаган дори воситалар технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
олтин нанозаррачалари билан Искандар кўкамарони ўти қуруқ экстракти учун Вақтинча фармакопея мақоласи (ВФС 42-Уз-5875-2025) ЎзР SSV ҳузуридаги “Фарамтсевтика маҳсулотлари хавфсизлиги Маркази” Давлат муассасаси томонидан тасдиқланган. Натижада тери касалликларида қўлланиладиган маҳаллий дори воситаларни яратиш учун субстанция ишлаб чиқариш имконини берган;
рух оксиди нанозаррачалари билан Искандар кўкамарони ўти қуруқ экстракти учун Вақтинча фармакопея мақоласи (ВФС 42-Уз-5874-2025) ЎзР SSV ҳузуридаги “Фарамтсевтика маҳсулотлари хавфсизлиги Маркази” Давлат муассасаси томонидан тасдиқланган. Натижада бактерия ва замбуруғларга қарши дори воситаларини яратиш учун субстанция ишлаб чиқариш имконини берган;
олтин нанозаррачалари билан Scutellaria Iscanderi L. қуруқ экстракти учун тажриба саноат регламенти ЎзР ФА ўсимлик моддалари кимёси институти билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (ОПР 42 Уз-0473284220424-2024). Мазкур ҳужжатнинг тасдиқланиши натижасида турли этиологияга эга тери касалликларини даволашда қўлланиладиган дори воситалар учун субстанциянинг меъёрий ҳужжатларни ўрнатилган тартибда ишлаб чиқилиши ва рўйҳатга олиниши таъминланган;
рух оксиди нанозаррачалари билан Scutellaria Iscanderi L. қуруқ экстракти учун тажриба саноат регламенти ЎзР ФА ўсимлик моддалари кимёси институти билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (ОПР 42 Уз-0573286220724-2024). Мазкур ҳужжатнинг тасдиқланиши натижасида бактерия ва замбуруғларга қарши дори воситалар учун субстанциянинг меъёрий ҳужжатларни ўрнатилган тартибда ишлаб чиқилиши ва рўйҳатга олиниши таъминланган;
ўтказилган клиник олди синовлар натижасида олтин ва рух оксиди нанозаррачалари сақловчи доривор субстанцияларнинг ўткир захарли эмаслиги ҳамда маҳаллий қитиқловчи таъсир кўрсатмаслиги, шунингдек, спетсифик фармакологик фаолликга эга эканлиги исботланган ( Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 15 октябрдаги 8н-3/280-сон хати). Натижада микроб, бактерия ва замбуруғларга қарши безарар дори воситаларини ишлаб чиқариш имконини берган.