Тайирова Дилобар Бахтияровнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси химояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Зарафшон арчаси (Juniperus seravschanica Kom.) мевалари асосида косметик воситалар олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 15.00.01 - Дори технологияси (фармасевтика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Far98.
Илмий раҳбар: Тухтаев Хаким Рахмонович, фармасевтика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса: Тошкент фармасевтика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Тошкент фармасевтика институти, DSc.06/2025.27.12.Far.23.01.
Расмий оппонентлар: Юнусова Холида Маннановна, фармасевтика фанлари доктори, профессор; Сотимов Ғайрат Бахтиёрович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Зарафшон арчаси (Жуниперус Seravschanica Ком.) мевалари асосида мойли экстракт ва эмулсия шаклидаги косметик воситаларни олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Зарафшон арчаси ва оддий арча МЕ олиш жараёни қиёсий ўрганилиб, Зарафшон арчасининг пахта мойидаги МЕ таркибида тўйинмаган ёғ кислоталарининг ва БФМларнинг миқдори юқорилиги аниқланган;
оддий арча ва Зарафшон арчаси асосида олинган мойли экстрактларнинг физик-кимёвий кўрсаткичлари (органолептик хоссалари, зичлиги, кислоталилик кўрсаткичлари, барқарорлиги ва б.) ҳамда ушбу экстрактлар асосида тайёрланган emulsion косметик воситанинг физик-кимёвий хоссалари аниқланиб, меъёрий ҳужжатлар талабларига жавоб бериши исботланган;
илк маротаба Зарафшон арчаси меваларининг пахта мойидаги МЕ твин-80, моно, ди ёғ кислоталари диглитсериди, Т-2 эмулгатори, натрий этоксиларилсулфат каби СФМлар иштирокида эмулсиялар ҳосил қилиниб, унинг физик-кимёвий ва коллоид хоссалари аниқланган;
СФМлар ва летситин иштирокида олинган мураккаб таркибли эмулсияларни дисперс фаза заррачалар ўлчами, полидиперслиги ва дзетта потенциалнинг қийматини аниқлаш орқали юқори дисперс ва барқарор эмулсиялар олиш технологияси ишлаб чиқилиб, унинг сифат ва миқдор кўрсаткичлари белгиланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Зарафшон арчаси (Жуниперус Seravschanica Ком.) мевалари асосида косметик воситалар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Зарафшон арчаси мевалари асосида «MOJZARAFMASLO» косметик восита ишлаб чиқариш бўйича Технологик йўриқнома (TY-28275514-023:2024) Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан тасдиқланган ва ЎзР SSV томонидан ушбу воситани ишлаб чиқариш учун рухсат берилган (001136-сон рухсатнома). Натижада, «Абдухолиқ Фарм» МЧЖда мойли экстракт шаклидаги косметик воситани ишлаб чиқариш имконини берган;
Зарафшон арчаси (Жуниперус Seravschanica Ком.) мевалари асосида «EMULZARMAJ» косметик восита ишлаб чиқариш бўйича технологик йўриқнома Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан тасдиқланган (TY-306094679-001:2025). Натижада, «Алкимёгар Фарм» МЧЖда эмулсия шаклидаги косметик воситани ишлаб чиқариш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish