Раззаков Зиёдуллоҳ Набижон ўғлининг
фалсафа фанлари доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисосликлар шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Эман пўстлоғи, мойчечак, наъматак ва ширинмия ўсимликлари асосида шифобахш товарлар олиш”, 02.00.09 – Товарлар кимёси, 12.00.41 – Халқ табобати (кимё фанлари).
Диссертастия мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/K1203.
Илмий раҳбарлар: Абдуллоев Обиджон Шаҳобиддинович, кимё фанлари доктори, профессор; Отахонов Қобилжон Қаҳрамонович кимё фанлари доктори, дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/2025.27.12.K/T.07.04.
Расмий оппонентлар: Хўжаев Вахобжон Умарович, кимё фанлари доктори, профессор; Дехқонов Рахматилла Султонович, кимё фанлари доктори, дотсент.
Етакчи ташкилот номи: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади наъматак (Роса canina L.) меваси, ширинмия (Glycyrrhiza глабра L.) илдизи, мойчечак (Matricaria чамомилла L.) ва эман пўстлоғи (Corticus Quercus) асосида халқ табобати учун шифобахш товарлар олиш, уларнинг кимёвий таркиби, сифат кўрсаткичлари ва биологик фаоллигини аниқлашҳ ҳамда TIF ТН бўйича синфлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
наъматак (Rosa canina L.) меваси ва ширинмия (Glycyrrhiza glabra L.) илдизи асосидаги композицияларнинг антиоксидант фаоллиги адреналиннинг автооксидланишини ингибирлаш усулида аниқланиб, 75:25 нисбатдаги этанолли экстрактнинг бошқа нисбатларга нисбатан юқори антиоксидант фаоллик намоён қилиши исботланган;
мойчечак (Matricaria chamomilla L.) гули ва эман пўстлоғи (Corticus Quercus) асосидаги композицияларнинг DFPG радикалини нейтраллаш хусусияти аниқланиб, 1:3 нисбатдаги композициянинг антирадикал фаоллиги юқорилиги (IC50 қиймати спиртли экстракт учун 92,02 мкл, сувли экстракт учун 114,19 мкл) исботланган;
“АС-РАЗЗОҚ” озиқ-овқат қўшилмаси таркибидаги макро- ва микроелементлар индуктив боғланган плазмали оптик эмиссия спектрометрияси (IBP-OES) усулида аниқланиб, 100 г намунада К – 2780,05587±0,037, Ca – 1460,81848±0,012, Мг – 458,8338±7,08, На – 395,88882±2,287, П – 169,17473±0,678, Фе – 28,16389±0,132, Мн – 8,95527±0,069 ва Зн – 3,79275±0,029 мкг миқдорда сақлаб, ҳаёт учун зарур элементларга бойлиги ҳамда заҳарли элементлар (Пб – 0,18·10⁻³ mg/kg, Ас – 0,2·10⁻³ mg/kg, Cd – 0,4·10⁻³ mg/kg ва Ҳг – 0,5·10⁻⁴ mg/kg) миқдорининг гигиеник меъёрлардан сезиларли даражада камлиги исботланган;
“АС-РАЗЗОҚ” озиқ-овқат қўшилмаси таркибидаги сувда эрувчан витаминлар, полифеноллар ва флавоноидларнинг сифат ва миқдор таркиби юқори самарали суюқлик хроматографияси (ЮССХ) усулида аниқланиб, 100 г намунада витамин B1 – 12,605 мг, витамин B3 – 11,843 мг, витамин C – 4,830 мг, витамин B6 – 1,480 мг, витамин B9 – 1,413 мг, витамин B2 – 1,310 мг, витамин ПП – 0,245 мг ҳамда кемпферол – 200,210 мг, кверсетин – 9,773 мг, рутин – 1,943 мг ва галл кислотаси – 0,465 мг сақлаши, витамин B12, салитсил кислотаси ва апигенин эса аниқланмаганлиги асосланган;
“AS-ZIYOD” озиқ-овқат қўшилмасининг аминокислота таркиби суюқлик хроматографияси–масс-спектрометрия (СХ-МС) усулида аниқланиб, 100 г намунада Л-лизин – 23,648 г, Л-аспартат кислота – 23,517 г, Л-глутамин – 21,938 г, Л-аргинин – 21,704 г, Л-аспарагин – 20,575 г, Л-систеин – 10,222 г, Л-аланин – 7,631 г, Л-валин – 5,121 г, Л-тирозин – 4,655 г ва Л-метионин – 4,280 г миқдорда сақлаши аниқланган;
“АС-РАЗЗОҚ” озиқ-овқат қўшилмасининг ин витро шароитда балғам қовушқоқлигига таъсири ўрганилиб, 60 мг миқдорда қўлланганда қовушқоқликни 1,98 мПа·с дан 1,36 мПа·с гача, яъни 31,3 % га камайтириши исботланган;
“АС-РАЗЗОҚ” ва “AS-ZIYOD” озиқ-овқат қўшилмаларининг антимикроб фаоллиги ин витро шароитда баҳоланиб, “АС-РАЗЗОҚ” нинг Staphylococcus ауреус га нисбатан 20 мм, Псеудомонас спп. га нисбатан 18 мм, “AS-ZIYOD” нинг эса Staphylococcus ауреус га нисбатан 22 мм, Candida albicans га нисбатан 10 мм ингибирлаш зонасини ҳосил қилиши ҳамда С. ауреус га нисбатан фаоллиги фуратсилинга қараганда 1,57 баробар юқорилиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Наъматак (Роса canina L.) меваси, ширинмия (Glycyrrhiza глабра L.) илдизи, мойчечак (Matricaria чамомилла L.) гули ва эман пўстлоғи (Corticus Quercus) асосида халқ табобати учун табиий озиқ-овқат қўшилмалари олиш, уларнинг кимёвий таркиби, биологик фаоллиги ва товар сифатида синфланиши бўйича олинган илмий натижалар асосида:
наъматак (Rosa canina L.) меваси ва ширинмия (Glycyrrhiza glabra L.) илдизининг 75:25 нисбатдаги композицияси асосида “АС-РАЗЗОҚ” ҳамда мойчечак (Matricaria chamomilla L.) гули ва эман пўстлоғи (Corticus Quercus) нинг 1:3 нисбатдаги композицияси асосида “AS-ZIYOD” табиий озиқ-овқат қўшилмаларини ишлаб чиқариш технологик йўриқномаси ишлаб чиқилиб, «Zaytun Med Group» МЧЖ томонидан ишлаб чиқаришга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 2025-йил 10-декабрдаги №304553567-001:2025-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллий доривор ўсимлик хомашёлари асосида юқори нафас йўллари ҳамда оғиз бўшлиғи билан боғлиқ ҳолатларнинг профилактикасида ёрдамчи восита сифатида қўлланиладиган табиий озиқ-овқат қўшилмаларини ишлаб чиқариш имконини берган;
ишлаб чиқарилган “АС-РАЗЗОҚ” ва “AS-ZIYOD” табиий озиқ-овқат қўшилмаларининг истеъмолга яроқлилигини тасдиқловчи санитария-эпидемиологик хулоса олинган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тошкент шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимининг 2026-йил 19-январдаги №492768-сон хулосаси). Натижада, маҳаллий доривор ўсимликлар асосида тайёрланган озиқ-овқат қўшилмаларини халқ табобати амалиётида қўллаш имконини берган.