Орифов Сардоржон Бахтиёровичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Зарафшон дарёсининг қуйи оқимида ҳинд чумчуғининг (Passer indicus) биоекологик хусусиятлари ва аҳамияти”, 03.00.06 – Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/B1464.
Илмий раҳбар: Холбоев Фахриддин Раҳмонкулович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Оъзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/2025.27.12.B.10.08.
Расмий оппонентлар: Аметов Якуб Идрисович, биология фанлари доктори, профессор; Шерматов Маликжон Рахматжонович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Зарафшон дарёсининг қуйи оқимида Пассер indicus нинг биоекологик хусусиятларини аниқлаш, табиатдаги ва хўжаликдаги аҳамиятини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Зарафшон дарёсининг қуйи оқимида Пассер indicusнингучраш хусусиятлари, биотоплар бўйича тарқалиши ва сон динамикаси аниқланган;
Пассер indicus нинг тарқалиши ва сонини бошқарувчи экологик омиллар очиб берилган;
турли популяцияларни солиштирма-қиёсий таҳлил қилиш асосида Пассер indicus нингрепродуктив сиклига хос экологик хусусиятлар аниқланган;
ҳаётий сиклининг турли босқичларида ва турли яшаш муҳитларида П. indicusнинг озуқланиши аниқланган ва унинг оъзгарувчан хусусиятга эгалиги очиб берилган;
П. indicusнинг ошқозони ва ички аъзолардаги оъзгаришлар кузги миграцияга тайёргарлик босқичида содир бўладиган гиперфагия ва липогенез ҳодисаларининг натижалари эканлиги исботланган;
П. indicus нингтабиатдаги ва хўжаликдаги аҳамияти аниқланган ва баҳоланган;
П. indicus нингбиозарарланишдаги иштирокини камайтириш бўйича тегишли тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Зарафшон дарёсининг қуйи оқимида ҳинд чумчуғининг (Passer indicus) биоекологик хусусиятлари ва аҳамияти бўйича олинган натижалар асосида:
Зарафшон дарёсининг қуйи оқимида тарқалган ҳинд чумчуғи (Passer indicus)нинг 10 та нусхалари республикада етакчи саналган Оъзбекистон Республикаси Фанлар Академияси “Зоология коллекцияси” ноёб обекти фондига киритилган (Оъзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2025 йил 11-сентабрдаги 4/1255-2196-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу намуналар республикамиздаги мавжуд орнитологик коллекциялар фондини тўлдирган ва ҳинд чумчуғининг (Passer indicus) Зарафшон дарёсининг қуйи оқимида ҳозирги вақтда учраш хусусиятлари ва тарқалишини аниқлаш ҳамда электрон маълумотлар базасини шакллантириш имконини берган;
Ҳинд чумчуғининг (Passer indicus) чорва моллари ва паррандалар билан биотсенотик алоқалари натижасида шаклланадиган биозарарланишларнинг олдини олиш бўйича тегишли тавсиялар Оъзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси амалиётига жорий қилинган (Оъзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2025 йил 4 ноябрдаги 02/23-3411-сонли маълумотномаси). Натижада, ҳинд чумчуғи (Passer indicus) нинг хатти-ҳаракатларини бошқариш орқали унинг чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларида биозарарланишлардаги иштирокини камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish