Каттаходжаев Джавлон Юлдашходжаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар: Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи): “Иссиқлик изоляцион материаллар ишлаб чиқариш учун гипс-алюмосиликат композит боғловчилар таркибини ишлаб чиқиш ва уларни олиш технологияси”, 02.00.07 - Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.PhD/Т6635.
Илмий раҳбар: Талипов Нигматулла Ҳамидович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДМ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДМ, DSc.03/2025.27.12.T.02.06.
Расмий оппонентлар: Туляганова Васила Сунатиллаевна, техника фанлари доктори, катта илмий ходим, Аманов Мухтор Рахматович, техника фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот номи: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: иссиқлик изоляцион матeриаллар ишлаб чиқариш учун гипс-алюмосиликат композит боғловчилар таркибини ишлаб чиқиш ва уларни олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гипсалюмосиликат композит боғловчи материаллар қотиш жараёнида икки гидратли кальций сульфатни паст зичликка эга структурасини, мустаҳкам тузилмасини таъминловчи паст ҳажмий оғирликдаги алюмосиликат тўлдирувчилардан фойдаланишнинг назарий қоидалари аниқланган;
иссиқлик изоляцион материаллар ишлаб чиқариш учун паст зичликка эга алюмосиликат тўлдиргичлар қўлланган гипсалюмосиликат композит боғловчи материалларни яратишнинг асосий принциплари шакллантирилган;
паст зичликдаги тўлдиргичлардан фойдаланиш орқали қоришма аралашмалари зичлигини камайтириш, гипскартон лента ҳосил бўлиш жараёнида икки гидратли кальций сульфат структурасини яхшилаш ҳамда қурилиш-техник кўрсаткичларини ошириш илмий жиҳатдан асосланган;
кам сув талаб қилувчи гипсалюмосиликат композит боғловчи асосидаги қоришма аралашмаларининг қотиш бошланиши ва қотиш тезлиги жараёнларини тезлаштириш хусусиятлари аниқланган;
гипсалюмосиликат композит боғловчи материаллар ҳамда иссиқлик изоляцион гипскартон листларини ишлаб чиқаришнинг самарали таркиблари ва технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Иссиқлик изоляцион матeриаллар ишлаб чиқариш учун гипс-алюмосиликат композит боғловчилар таркибини ишлаб чиқиш ва уларни олиш тeхнологияси бўйича олинган натижалар асосида:
тўлдирувчилар ва модификацияловчи қўшимчалар қўлланган ҳолда паст зичликдаги иссиқлик изоляцион тўсиқ буюмлар ишлаб чиқариш учун гипс-алюмосиликат композит боғловчи материаллар таркиби «Forus Capital Invest» МЧЖда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг 2026-йил 14-майдаги 02/15-1266-сонли маълумотномаси). Натижада, иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти паст бўлган, гипс қотишмаси аралашмасининг сувга бўлган талабини 61,0% дан 48,0% гача камайтириш имконини берган;
паст зичликдаги иссиқлик изоляцион тўсиқ буюмлар ишлаб чиқариш учун гипс-алюмосиликат композит боғловчи материалларни олиш технологияси «Forus Capital Invest» МЧЖда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг 2026-йил 14-майдаги 02/15-1266-сонли маълумотномаси). Натижада, умумий мустаҳкамлиги 21–22 % га юқори бўлган иссиқлик изоляцион материалларни ишлаб чиқариш имконини берган.