Асаматдинова Алийма Инятовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Жанубий Оролбўйи шароитида қуён-толай (Лепус толаи) популяциясининг экологияси (Қозоқдарё давлат ўрмон-ов хўжалиги мисолида)”, 03.00.10 – Экология (биология фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/B1575.
Илмий раҳбар: Темирбеков Раматулла Оразимбетович, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc.05/2025.27.12.B.14.02.
Расмий оппонентлар: Боймуродов Хусниддин Тошболтаевич, биология фанлари доктори, профессор; Бердибаев Абат Султамуратович, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги агротехнологиялар институти.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:Жанубий Оролбўйи Қозоқдарё давлат ўрмон-ов хўжалиги шароитида қуён-толай (Лепус толаи) популяциясининг экологиясини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қозоқдарё давлат ўрмон-ов хўжалиги ўрмон ҳудудининг бўлимлари (Орол,Тоққизтўре,Тербенбес) турли биотопларида қуён толайининг (Лепус толаи) энг типик яшаш жойлари аниқланган;
Қозоқдарё давлат ўрмон-ов хўжалиги ҳудудида Лепус толаи популяцияси озуқа спектридаги мавсумий ўзгариш хусусиятлари, шу билан бирга ёш ва жинсий тузилишининг экологик хусусиятлари аниқланган;
Қозоқдарё давлат ўрмон-ов хўжалиги шароитида толай қуён (Лепус Толаи) популяция тузилишининг экологик хусусиятлари аниқланган;
Лепус толаи популяцияси сон динамикасини ва популяция хусусиятлари таҳлил қилиниб, DNK COI гени нуклеотидлар кетма-кетлиги аниқланди ва натижалар Биотехнологик ахборотлар миллий марказининг ГенБанки базасида PV162742 инвентар рақами орқали рўйхатга олинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қозоқдарё давлат ўрмон-ов хўжалиги шароитида толай қуён (Лепус толаи) популяциясининг экологиясини тадқиқ қилиш бўйича олинган натижалар асосида:
Лепус толаи популяцияси мисолида хўжалик аҳамиятига эга ҳайвон турларининг тарқалиши, Оролбўйи экотизимларининг энг муҳим компонентлари ҳолатиини экологик мониторинг қилиш ва прогнозлаш Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг амалий фаолиятига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикасининг экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги 2026 йил 22-январдаги № 02-01/18-2-156-1 сон маълумотномаси). Натижада, биохилма-хилликни сақлаш ва биоресурслардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирларини амалга ошириш имконини берган;
биологик ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси фаолиятига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2026-йил 7-январдаги 33/01-05-05 сон маълумотномаси). Натижада, ҳайвонот дунёсининг минтақавий кадастрини тузишда хўжалик аҳамиятига эга бўлган ҳайвон турларининг яшаш жойларини экологик паспортлаштириш имконияти яратилган;
Лепус толаи (Паллас, 1778) турнинг мтДНК COI гени нуклеотидлар кетма-кетлиги фрагментлари аниқланганиб, олинган натижалар Биотехнологик ахборотлар миллий маркази ГенБанки базасида PV162742 инвентар рақами орқали рўйхатига киритилган (Натионал Center for Biotechnology Information, 2025 йил 22 февралдаги маълумотномаси gb-admin@ncbi.nlm.nih.gov). Натижада, ГенБанки базасида PV162742 инвентар рақами олинган ва ушбу турнинг филогенетик ва таксономик ҳолатини аниқлаштиришга хизмат қилувчи янги илмий маълумотларни олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish