Райимжонов Мирзавали Ботирали ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Пахта таркибидаги оғир аралашмаларни ажратувчи қурилмани такомиллаштириш ва параметрларини асослаш” 05.02.03–Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари ихтисослиги бўйича (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/T5099
Илмий раҳбар: Саримсаков Акрамжон Усманович, техника фанлари доктори, дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.T.15.02 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Эргашев Жамолиддин Самадович, техника фанлари доктори, профессор, Саттаров Нурилло Музаффар ўғли, техника фанлари фалсафа доктори, дотсент
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Пахта таркибидаги оғир аралашмаларни ажратувчи қурилма конструкциясини такомиллаштириш ва унинг мақбул параметрларини асослаш орқали ажратиш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таклиф этилаётган қурилма конструкцияси ҳамда технологик параметрларини такомиллаштириш асосида пахта таркибидаги оғир аралашмаларни ажратиш самарадорлигини оширувчи ҳамда аралашмаларни узлуксиз чиқариб юборувчи янги тоштутгич қурилмаси яратилган;
пахта оқимининг қурилмада ҳаракатланиши ва тўрли юзалар билан ўзаро тасири асосида аралашмаларни ажратишнинг математик модели ишлаб чиқилган;
пахтани тўрли юзаларга таъсир этувчи физик-математик ҳаракат қонуниятлари ҳамда зарбаланишдаги ишқаланиш кучининг тўрли юза бўйлаб даврий ўзгариши тешик диаметри, шу билан бирга тезлик параметларига пахта массаси боғлиқлиги қонуниятлари аниқланган;
пахта бўлакчалари урилиши ҳисобига зарба кучини камайтириш ва пахтанинг шикастланишини олдини олувчи эластик асосли резинали темир тўрли юза ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахта таркибидаги оғир аралашмаларни ажратувчи қурилма такомиллаштириш ва параметрларини асослаш бўйича олинган натижалар асосида:
пахта таркибидаги оғир аралашмаларни ажратувчи қурилманинг дастлабки талаблари тасдиқланган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025-йил 29-апрелдаги № 03/25-908-сонли малумотномаси). Натижада пахта таркибидаги оғир аралшмаларни самарали ажратиб олиш жараёни 28 % дан юқори бўлиб, энергия-ресурстежамкор тоштутгич қурилмаси ишлаб чиқиш имконияти яратилган;
пахта таркибидаги оғир аралашмаларни ажратувчи қурилмани “НТ Чуст ғалла кластер” МЧЖ қошидаги “Чуст пахта тозалаш маскани” корхонасига жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025-йил 29-апрелдаги № 03/25-908-сонли малумотномаси). Натижада фойдаланиш тўғридан тўгри харажатлар камайишига ва ажратиб олиш самарадорлиги 98 % га ошгани туфайли тозалаш жинлаш жараёнидаги агрегатлар синиши 40 % га камайишига, зарбаланиши орқали сеткага тасир этувчи ўртача кучлар 80-120 Н, максимал кучлар эса 160-300 Н оралиғида бўлиши туфайли самарали ажралишига эришилга;
пахта таркибидаги оғир аралашмаларни ажратувчи қурилма ўзлаштириш учун лойиҳа конструкторлик хужжатлари “НТ Чуст ғалла кластер” МЧЖ да лойиҳалаш жараёнига жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025-йил 29-апрелдаги № 03/25-908-сонли малумотномаси). Натижада тоштутгич қурилмаси учун материал ҳажмдорлиги 1,5 баробар юқори, аммо майда ва йирик аралашмаларни ажратиб олиш самарадорлигини ошириб берувчи қурилма саноат усулида ишлаб чиқариш имконияти яратилган.