Фазилова Лутфиниса Азамадхўджаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси тўғрисида
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси: «Талабаларнинг ахборот-коммуникация технологияларига оид компетентлигини такомиллаштириш методикаси». Ихтисослик шифри ва фан тармоғи: 13.00.06 — Электрон таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзусининг рўйхатга олинган рақами: B2022.2.PhD/Ped3777.
Диссертация бажарилган муассаса: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Мамаражабов Мирсалим Элмирзаевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса ва кенгаш рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.03.03.
Расмий оппонентлар: Карлибаева Гулжаҳон Эрмекбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Мухторов Фаррух Муҳаммадович, педагогика фанлари доктори (DSc), дотсент.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга эга.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларнинг ахборот-коммуникация технологияларига оид компетентлигини ривожлантиришнинг дастурий-методик таъминотини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг ахборот коммуникация технологияларига оид компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари электрон ўқитиш тизимининг яхлитлигини тиббиётга мобил ва рақамли технологияларнинг интеграциясини таъминлаш, шахсга йўналтирилганлик, интегративлигини дидактик таъминотга ассинхрон адаптациялашни диагностик баҳолаш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак стоматологларда ахборот коммуникация технологияларига оид компетентлигини ривожлантиришга йўналтирилган педагогик модели компонентларни касбий контекстидаги стратегик вазифаларнинг узвийлигини таъминловчи рақамли технологияларга интенсификациялаш, таълим жараёнига синхрон ва ассинхрон ресурсларини киритиш ва баҳолашнинг комплекс усулларни киритиш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг ахборот коммуникация технологияларига оид компетентлигини ривожлантиришнинг дастурий-методик таъминоти “Тиббиётда ахборот технологиялари” фанини ўқитишни узоқлашган аудитория моделига моденизациялаш, визуал ва амалий ўрганишни педагогик дастурий воситалар интеграциясига мослаштириш ва мустақил ўрганишда рақамли инновацион усулларни регуляциялаш асосида ишлаб чиқилган;
талабаларнинг ахборот коммуникация технологияларига оид компетентлиги ривожлантириш самарадорлиги касбий фаолиятда интерактив (“SMART”, “Зинама-зина” ва “Web-kvest”) методлар, амалий рақамли симмуляцион моделларни қўллаш тиббий ахборотларни саралаш, қайта ишлашдаги дастурий-методик таъминот таълим жараёнининг оптималлашувига олиб келганлиги туфайли (https://informat.uz/) платформасига таълим ресурсларини рақамли трансформациялаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларнинг ахборот-коммуникация технологияларига оид компетентлигини такомиллаштириш методикаси бўйича олинган илмий натижалар асосида қуйидаги ишлар амалга оширилган:
талабаларнинг ахборот-коммуникация технологияларига оид компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари электрон ўқитиш тизимининг яхлитлигини, тиббиётга мобил ва рақамли технологияларнинг интеграциясини таъминлаш, шахсга йўналтирилганлик, интегративлигини дидактик таъминотга асинхрон адаптациялашни диагностик баҳолаш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар “Тиббиётда ахборот технологиялари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университетининг 2025-йил 31-майдаги 11-05-3601/04-сон маълумотномаси). Натижада дастурий-методик таъминот воситасида талабаларнинг ахборот-коммуникация технологияларига оид компетентлигини ривожлантиришга замин яратилган;
бўлажак стоматологларда ахборот-коммуникация технологияларига оид компетентлигини ривожлантиришга йўналтирилган педагогик модел компонентларини касбий контекстдаги стратегик вазифаларнинг узвийлигини таъминловчи рақамли технологияларга интенсивлаштириш, таълим жараёнига синхрон ва асинхрон ресурсларини киритиш ва баҳолашнинг комплекс усулларини киритиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Тиббиётда ахборот технологиялари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университетининг 2025-йил 31-майдаги 11-05-3601/04-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган электрон ресурслар бўлажак стоматологларнинг ахборот-коммуникация технологияларига оид компетентлигини ривожлантиришга эришилган;
талабаларнинг ахборот-коммуникация технологияларига оид компетентлигини ривожлантиришнинг дастурий-методик таъминотини “Тиббиётда ахборот технологиялари” фанини ўқитишни узоқлашган аудитория моделига модернизациялаш, визуал ва амалий ўрганишни педагогик дастурий воситалар интеграциясига мослаштириш ва мустақил ўрганишда рақамли инновацион усулларни регуляциялаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Тиббиётда ахборот технологиялари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университетининг 2025-йил 31-майдаги 11-05-3601/04-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган электрон ресурслар бўлажак стоматологларнинг ахборот-коммуникация технологияларига оид компетентлигини касбий соҳаларда қўллаш имкониятини кенгайтирган;
талабаларнинг ахборот-коммуникация технологияларига оид компетентлигини ривожлантириш самарадорлигини касбий фаолиятда интерактив (“SMART”, “Зинама-зина” ва “Web-kvest”) методлар, амалий рақамли симуляцион моделларни қўллаш, тиббий ахборотларни саралаш ва қайта ишлашдаги дастурий-методик таъминот таълим жараёнининг оптималлашувига олиб келганлиги туфайли (https://informat.uz/) платформасига таълим ресурсларини рақамли трансформациялаш асосида оширишга оид таклифлар “Тиббиётда ахборот технологиялари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университетининг 2025-йил 31-майдаги 11-05-3601/04-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг ахборот-коммуникация технологияларига оид компетентлигини ривожлантириш самарадорлигини оширишга эришилган.