Асомов Жавлон Хурсановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи): “Олий таълим муассасаларида “Коллоид кимё” фанини интерфаол методлар ёрдамида ўқитиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ped9110.
Илмий раҳбар: Султанов Санжар Ўразалиевич, кимё фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё – технология институти Янгиер филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДМ, DSc.03/2025.27.12.T.02.06.
Расмий оппонентлар: Раҳимов Бахтиёр Худойбердиевич, p.f.d., проф.; Негматов Жаҳонгир Носир ўғли, t.f.f.d., катта илмий ходими.
Етакчи ташкилот номи: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларида “Коллоид кимё” фанини интерфаол методлар ёрдамида ўқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
коллоид кимё таълимини ахборотлаштириш шароитида интерфаол методлар ёрдамида самарали фойдаланиш орқали талабалар тайёргарлик сифатига қўйиладиган компетенциявий мезонлар (ташкилий – таълимий – бошқарув шароитлари) аниқлаштирилган;
олий таълим муассасаларида талабаларга коллоид кимё фани бўйича таълим бериш сифати мотивацион, мустақил фикрлаш, креативлик, моделлаштириш мезонлари бўйича илмий методик тавсиялар ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим муассасаларида талабаларга коллоид кимё фанини ўқитишда интерфаол методларни инновацион-педагогик воситалардан самарали фойдаланиш механизми орқали касбий фаолиятга оид параметрларни аниқлаштириш, фаол ахборот алмашиниш, ўқув материалларини тизимлаштириш кўникмаларини ривожлантириш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим муассасаларида коллоид кимё фанидан талабаларнинг ўзлаштириш кўрсаткичини белгиловчи индикаторлар (ўқитиш сифати, талабалар билими ва битирувчилар сифати, AKT қўллаш ва бошқа кўрсаткичлар) таълим жараёнида фаолликнинг ошишини рефлексив далиллаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларида “Коллоид кимё” фанини интерфаол методлар ёрдамида ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
интерфаол методлар ёрдамида коллоид кимё фанини ўқитиш методикасини амалга ошириш имкониятлари ўқитишнинг мобиллиги, индивидуал таълим муҳитини лойиҳалаш, рақамли таълим ресурсларини моделини такомиллаштириш ҳамда ўқитишнинг интерфаол усулларига мақсадли оптималлаштириш асосида аниқлаштиришга оид тавсиялари “Коллоид кимё” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган ва амалиётга тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 19-майдаги №02/01-01-176-сонли гувоҳномаси). Натижада, интерфаол методлар ёрдамида коллоид кимё фанини ўқитиш жараёнини яхшилаш ва таълим самарадорлигини оширишга эришилган;
интерфаол методлар ёрдамида коллоид кимё фанини ўқитиш модели педагогик шарт-шароитлари, таълим шакл, турлари, дастурий воситалари интерфаол технологиялар интеграцияси ҳамда яхлит тизим сифатида шакллантирилган дидактик материалларни ўзаро уйғунлаштириш асосида ривожлантиришга оид тавсиялардан “Коллоид кимё” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 19-майдаги №02/01-01-176-сонли гувоҳномаси). Натижада, коллоид кимё фанини интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришга йўналтириб ўқитиш интенсивлигини ошириши таъминланган;
интерфаол методлар ёрдамида талабаларнинг коллоид кимё фанига доир билим ва кўникмаларини ривожлантириш методикаси субективлик, инсонпарварлик тамойиллари ҳамда талаба шахсининг компетентлигини ривожлантиришнинг ташкилий-педагогик имкониятларини моделлаштириш “Коллоид кимёдан ишчи дафтар” номли услубий қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Тошкент кимё – технология институти Янгиер филиали илмий кенгашининг 2025-йил 20-февралдаги “7”-сонли буйруғига асосан №285 гувоҳномаси). Натижада ўқув қўлланма олий таълимда ўқув курслар мазмуни, ўқитиш методикаси ва педагогик тажриба-синов ишларининг сифат даражасини оширишга хизмат қилган;
талабаларнинг интерфаол методлар ёрдамида коллоид кимё фани мавзуларини материалларини идрок этишнинг эшитиш, кўриш, ҳис қилиш тизимларини бирлаштириш, илмий хабардорлик, амалий, таянч билиш даражаларини шакллантириш ҳамда методик шарт-шароитлари жараён мониторингини мослашиш, тиклаш, эврестик, ижодий даражалар бўйича боғланишларини босқичма-босқич таъминлаш орқали такомиллаштирилган ҳамда тажриба-синов обектларида оммалаштирилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2025-йил 13-февралдаги №47915 гувоҳномаси). Натижада, таълим самарадорлиги ва талабаларнинг саводхонлигини 1,5% га ошириш имконини берган.