Камалова Маҳзуна Хусановнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ХХ аср жадид матбуотида хотин-қизларнинг ўрни ва иштироки”, 10.00.09 Журналистика (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2024.2.PhD/Fil4912.
Илмий раҳбар: Ташпулатова Назира Курбановна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, DSc.03/2025.27.12 Fil.03.01.
Расмий оппонентлар: Саидов Ҳалим Аманович филология фанлари доктори, профессор (DSc); Каримов Баҳодир Нурметович, филология фанлари доктори, профессор (DSc).
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий Университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади XIX аср охири - ХХ аср бошларида жадид матбуотида иштирок этган хотин-қизлар фаолияти, ижоди, кўтарган мавзулари, мустақил чоп этган нашрларини ўрганиш, тадқиқ этиш, уларни миллий журналистика ривожидаги ўрни ва аҳамиятини кўрсатишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ХХ аср жадид матбуотида хотин-қизлар масаласининг миллий уйғониш, маърифатпарварлик ва ижтимоий трансформация ғоялари билан боғлиқ публитсистик, итимоий-маърифий феномен сифатидаги моҳияти далилланган;
жадид матбуотида хотин-қизларнинг ижтимоий муҳокама обектидан матбуот жараёнининг фаол иштирокчиси, публитсистик фикр билдирувчи муаллиф, ижтимоий-маърифий субект даражасига ўтиш эволюцияси аниқланган;
“Алам-и нисвон”, “Суюмбика” журналлари ва “Ишиқ” газетасининг жадидлар томонидан хотин-қизларга мўлжалланган махсус нашрлар сифатида таъсис этилишининг ижтимоий-маърифий омиллари, ташкилий-ҳуқуқий асослари, функсионал йўналишлари асосида институционал тараққиёт тенденцияси аниқланган;
ХХ аср бошларида хотин-қизлар публитсистикасининг ғоявий ва ижодий йўналиши, мавзулар кўлами, лингвопублитсистик ифода воситалари ва дискурсив хусусиятлари асосида жадид аёллар публитсистикасининг консептуал модели аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши. ХХ аср жадид матбуотида хотин-қизларнинг ўрни ва иштироки бўйича олинган натижалар асосида:
ХХ аср жадид матбуотида хотин-қизлар масаласининг миллий уйғониш, маърифатпарварлик ва ижтимоий трансформация ғоялари билан боғлиқ ижтимоий-маданий феномен сифатидаги тарихий-компраматив моҳияти борасидаги таклиф ва хулосалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тарих майдони” кўрсатувида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2026-йил 26-февралдаги 01-33/132-сон маълумотномаси). Натижада мазкур илмий янгилик асосида материаллар, интервулар, таҳлилий кўрсатувлар тайёрланган.
Жадид матбуотида хотин-қизларнинг ижтимоий муҳокама обектидан матбуот жараёнининг фаол иштирокчиси, публитсистик фикр билдирувчи муаллиф, ижтимоий-маърифий субект даражасига ўтиш эволюцияси борасидаги таклиф ва хулосалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини самарали ташкил этиш, озбек адабий муҳитида хотин-қизлар иштирокини кенгайтиришга қаратилган маърифий тадбирлар, учрашувлар, конференциялар ташкил этишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2026-йил 13-февралдаги №01-03/79-сон маълумотномаси). Натижада аёл ижодкорлар меросини таръғиб этиш ҳамда маънавий-маърифий тадбирлар мазмунини кучайтиришга кўмаклашган.
“Алам-и нисвон”, “Суюмбика” журналлари ва “Ишиқ” газетасининг жадидлар томонидан хотин-қизларга мўлжалланган махсус нашрлар сифатида таъсис этилишининг ижтимоий-маърифий омиллари, ташкилий-ҳуқуқий асослари, функсионал йўналишлари асосида институционал тараққиёт тенденцияси ҳақидаги таклиф ва хулосалардан Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси маркази томонидан тайёрланаётган илмий-маърифий нашрлар, кўргазма материаллари, маърузалар ва тарғибот ишлари жараёнида амалий манба сифатида фойдаланилган (Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси марказининг 2026-йил 16-февралдаги №05-14/105-сон маълумотномаси). Натижада Марказ томонидан тайёрланаётган илмий маърифий нашрлар, кўргазма материаллари, маърузалар ва тарғибот ишлари жараёнида амалий манба сифатида қўлланилган.
Ўзбекистонда илк аёллар нашри бўлган “Янги йўл” журналининг тадрижий ва ташкилий хусусиятлари, ўзбек аёллар матбуотининг шаклланиш босқичлари борасидаги илмий хулосалардан “Саодат” журналининг 2025-йилда бўлиб ўтган 100 йиллик тантаналари муносабати билан ўтказилган “Саодат – бир асрлик йўл!” илмий-амалий конференцияси жараёнида, “Саодат – аёллар овози” китоб-албомида амалий фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг 2026-йил 24-апрелдаги 02-02/852-сон маълумотномаси). Натижада мазкур илмий-назарий хулосалар Хотин-қизлар қўмитаси томонидан замонавий аёллар нашрларида тарихий материаллар тайёрлаш, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш жараёнида илмий-амалий манба сифатида хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish