Хушвақов Шокир Шавкат оғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
1. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Эксплуатациядаги кўприкларда фавқулодда вазиятлар хавфини баҳолаш ва эрта огоҳлантириш тизимини такомиллаштириш” мавзусидаги 05.10.02 – “Фавқулодда ҳолатларда хавфсизлик. Ёнғин, саноат, ядро ва радиация хавфсизлиги” 05.09.02 – “Геотехника (Кўприклар, транспорт тоннеллари ва метрополитенлар) ихтисосликлари туташлигида (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №B2026.2.PhD/T6909.
Илмий рахбарлар: техника фанлари доктори (DSc), дотсент. Суннатулла Бахадиржанович Гаибназаров, техника фанлар бўйича фалсафа доктори, (PhD), дотсент, Зокиров Фахриддин Зоҳиджон оъғли;
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ходимларнинг малакасини ошириш маркази ҳузуридаги илмий кенгаш қошидаги бир марталик илмий кенгаш PhD.34/2025.27.12.Т.01.01.
Расмий оппонентлар: Артём Литяга Валеривеч, техника фанлари фалсафа доктори, дотсент; Раҳимжонов Зиёвуддин Қаҳрамон ўғли, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) дотсент.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: республикамиздаги эксплуатация қилинаётган автойўл темирбетон кўприкларининг жорий ҳолатини ҳисобга олган ҳолда, эҳтимолий фавқулодда вазиятлардан эрта огоҳлантириш тизимини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
кўприкларнинг юк кўтариш қобилиятини узлуксиз тизимли равишда баҳолаш, бузилиш, нураш каби хавфли омилларини эрта огоҳлантириш режимида узатиладиган маълумотлар мониторинги асосида юкланиш даражаси, сейсмик таъсирлар ва хавф чегараларини аниқлаш усули ишлаб чиқилган;
кўприк иншоотларида юзага келувчи силжиш, чукиш, кучланганлик деформацион хусусиятларининг хавфли омилларидан фавқулодда вазиятлардан эрта аниқлаш, тезкор хабар бериш режимида ишловчи маълумотларни тахлил қилиш асосида қайта ишлаш алгоритми ишлаб чиқилган;
кўприкларнинг юк кўтариш қобилиятига, хусусан, доимий ва вақтинчалик юк миқдори, юкланиш интенсивлиги, деформация ва хавф кўрсаткичларига асосланган интеграциялашган огоҳлантириш тизими, авария қутқарув ишларини ташкиллаштириш механизмларининг асосий усулларининг оптимал вариантлари такомиллаштирилишига эришилган.
фавқулодда ҳолатларни баҳолашнинг замонавий усулларини юк кўтарувчанлик модели билан уйғунлаштириш орқали иншоотларнинг хавфсизлик даражасини эрта огоҳлантиришларда прогнозлаш фавқулотда қидирув қутқарув бўлинмаларининг харакатларини содир бўлган ҳолатга олдиндан мувофиқлаштиришнинг оптимал вариантлари ишлаб чиқилишига эришилган.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Эксплуатациядаги кўприкларда фавқулодда вазиятлар хавфини баҳолаш ва эрта огоҳлантириш тизимини такомиллаштириш бўйича ўтказилган илмий-тадқиқот иши натижалари асосида.
Кўприкларнинг мустаҳкамлигини ошириш ва эксплуатациядаги кўприк иншоотларини ҳолатини эрта огоҳлантириш режимида назорат қилиш тизимини фавқулотда вазиятлар марказий диспетчерлик хизмати тизимига интеграциялаш орқали хавфли ҳолатларни эрта аниқлаш ва авария эҳтимолини камайтириш механизми ва усуллари жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Фавқулотда вазиятлар вазирлигининг 2026-йил 13-апрелдаги, 3/4/10-1786-сонли маълумотномаси).
Натижада, маҳаллий шароитларни инобатга олган ҳолда узлуксиз мониторинг тизими автоматик тарзда ҳар қандай хавф даражасини баҳолаши, огоҳлантириш сигналларини генерация қилиши ва марказий диспетчерлик хизматига эрта огоҳлантириш режимида маълумотларни узатишда инсон омилига боғлиқ субектив баҳолаш эҳтимоли, ушбу интеграцион огоҳлантириш тизими кўприкларнинг юк кўтариш қобилиятини мониторинг қилиб, нуқсон ва шикастланишларнинг ривожланиш тенденциясига асосланган автоматик огоҳлантириш орқали потенциал зарар миқдорини минималлаштириш имконини берган.