Салимжонов Хазрат Акрамжон ўғлининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Титан қўшилиши билан юқори марганесли пўлат ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш”, 05.02.01 – “Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси. (Қуймачилик ва металларга ишлов бериш технологияси йўналиши)” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/T4880
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети хузуридаги DSc.03/2025.27.12.T.02.04 рақамли Илмий Кенгаш.
Илмий раҳбар: Сайфидинов Охунжон Одилович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, дотсент.
Расмий оппонентлар: Дуняшин Николай Сергеевич, техника фанлари доктори, профессор; Бегатов Жаҳонгир Мухаммаджонович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, дотсент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Титан қўшилиши билан юқори марганесли пўлат ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
110Г13Л маркали пўлатни ферротитан билан модификациялаш технологияси титан элементини қотишма таркибига сингиши асосида ишлаб чиқилган;
110Г13Л маркали пўлат миркотузулиши яхшилаш технологияси титаннинг қотишма микротузлишидаги йирик устунсимон аустенит доначаларини майдалаши асосида ишлаб чиқилган;
110Г13Л маркали пўлатни механик хоссаларини ошириш технолгияси титаннинг пўлатни қотиш жараёнида кристалланиш марказларини кўпайиши асосида ишлаб чиқилган;
110Г13Л маркали юқори маганесли пўлатни қум-гилли қолипларга қуйиш жараёнида структуравий бир хилликни (гомогенликни) таъминлаш технологияси титан карбидларининг дон чегараларида бир текис тақсимланиши асосида ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Титан қўшилиши билан юқори марганесли пўлат ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
110Г13Л маркали пўлатни титан элементи билан модификациялаш технологияси “Навоий машинасозлик заводи” ИЧБга жорий қилинган (Навоий кон-металлургия комбинати АЖнинг
26.02.2025-йилдаги 23/01-01-07/160 сонли маълумотномаси). Жорий қилиш натижасида ишлаб чиқарилган деталларнинг ейилишбардошлилиги 9–11% га ошган.
110Г13Л маркали пўлатни ферротитан билан печ ичида ишлов бериш технологияси “Навоий машинасозлик заводи” ИЧБга жорий қилинган (Навоий кон-металлургия комбинати АЖнинг
26.02.2025-йилдаги 23/01-01-07/160 сонли маълумотномаси). Жорий қилиш натижасида қотишманинг зарбий қовишқоқлиги 10–12% га ошган.
Титан элементини 110Г13Л маркали пўлат таркибига юқори ҳароратларда киритиш технологияси “Навоий машинасозлик заводи” ИЧБга жорий қилинган (Навоий кон-металлургия комбинати АЖнинг
26.02.2025-йилдаги 23/01-01-07/160 сонли маълумотномаси). Жорий қилиш натижасида ишлаб чиқарилган деталларнинг хизмат муддати 10–12% га ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish