Рахматова Нигина Исломовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси тўғрисида
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси ва ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Рақамли таълим муҳити шароитида талабаларни ўқитишнинг дидактик моделларини такомиллаштириш”, 13.00.01 — Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзусининг рўйхатга олинган рақами: B2025.3.PhD/Ped10692.
Диссертация бажарилган муассаса: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Шахзода Абдуллаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Илмий кенгаш фаолият юритаётган муассаса ва кенгаш рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.03.03.
Расмий оппонентлар: Карлибаева Гулбаҳар Эрежеповна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Медетова Раушан Мамадияровна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга эга.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамли таълим муҳити шароитида талабаларни ўқитишнинг дидактик моделларини ишлаб чиқиш ва назарий жиҳатдан асослаш ҳамда уларнинг тил ва коммуникатив компетенцияларини шакллантириш самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи педагогик моделни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мавжуд дидактик моделларни таҳлил қилиш асосида “дидактик модел” ва “рақамли таълим муҳити” тушунчаларининг мазмуни аниқлаштирилган ҳамда уларнинг структуравий-функсионал хусусиятлари ва рақамлаштириш шароитидаги имкониятлари илмий жиҳатдан асосланган;
рус тилини рақамли таълим муҳити шароитида ўқитиш самарадорлигини таъминловчи ташкилий-педагогик, психологик-педагогик ва технологик шарт-шароитлар аниқланган ҳамда уларнинг талабаларнинг тил ва коммуникатив компетенцияларини ривожлантиришдаги ўрни илмий жиҳатдан асосланган;
веб-квест, геймификация, виртуал консултациялар ҳамда замонавий рақамли технологияларни ягона педагогик тизим сифатида интеграцияловчи муаллифлик дидактик модели ишлаб чиқилган ва назарий жиҳатдан асосланган;
таклиф этилган дидактик моделнинг олий таълим муассасаларида қўлланиш самарадорлиги тажриба-синов ишлари асосида аниқланган ҳамда унинг талабаларнинг тил ва коммуникатив компетенцияларини ривожлантиришга ижобий таъсири статистик жиҳатдан тасдиқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши. Рақамли таълим муҳити шароитида талабаларни ўқитишнинг дидактик моделларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган амалий таклифлар асосида қуйидаги ишлар амалга оширилган:
мавжуд дидактик моделларни таҳлил қилиш асосида “дидактик модел” ва “рақамли таълим муҳити” тушунчаларининг мазмунини аниқлаштириш, уларнинг структуравий-функсионал хусусиятлари ва рақамлаштириш шароитидаги имкониятларини илмий жиҳатдан асослашга оид таклифлар “Рус тили (практикантлар учун ўқув қўлланма)” номли ўқув қўлланманинг 1-китоби мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2026-йил 13-февралдаги 11-05-858/04-сон маълумотномаси). Натижада, таълим жараёнининг сифати ошишига ва рақамли таълим муҳити имкониятларини кенгайтиришга эришилган;
рус тилини рақамли таълим муҳити шароитида ўқитиш самарадорлигини таъминловчи ташкилий-педагогик, психологик-педагогик ва технологик шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда уларнинг талабаларнинг тил ва коммуникатив компетенцияларини ривожлантиришдаги ўрнини илмий жиҳатдан асослашга оид таклифлар “Рус тили (практикантлар учун ўқув қўлланма)” номли ўқув қўлланманинг 2-китоби мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2026-йил 13-февралдаги 11-05-858/04-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг рус тилини ўрганиш жараёнида грамматик ва лексик компетенцияларини ривожлантиришга хизмат қилувчи методик имкониятлар кенгайтирилган;
веб-квест, геймификация, виртуал консултациялар ҳамда замонавий рақамли технологияларни ягона педагогик тизим сифатида интеграцияловчи муаллифлик дидактик моделини ишлаб чиқиш ва назарий жиҳатдан асослашга оид таклифлар “Рус тили (практикантлар учун ўқув қўлланма)” номли ўқув қўлланманинг 3-китоби мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2026-йил 13-февралдаги 11-05-858/04-сон маълумотномаси). Натижада, рус тили ўқитувчиларининг замонавий педагогик ёндашувлар билан интеграциялашган рақамли ўқув дастурларидан фойдаланиш бўйича методик имкониятлари кенгайтирилган;
таклиф этилган дидактик моделнинг олий таълим муассасаларида қўлланиш самарадорлигини тажриба-синов ишлари асосида аниқлаш ва унинг талабаларнинг тил ҳамда коммуникатив компетенцияларини ривожлантиришга ижобий таъсирини статистик жиҳатдан тасдиқлашга оид таклифлар “Рус тили (практикантлар учун ўқув қўлланма)” номли ўқув қўлланманинг 3-китоби мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2026-йил 13-февралдаги 11-05-858/04-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган моделнинг олий таълим шароитида самарадорлигини тажриба-синов асосида баҳолаш ҳамда талабаларнинг нутқий ва коммуникатив компетенцияларини ривожлантириш имкониятларини аниқлашга эришилган.