Мўминова Шоҳида Тоштемир қизининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳозирги ўзбек болалар шеъриятида бадиий образ яратиш маҳорати”, 10.00.14 – ХХ аср ўзбек адабиёти ва ҳозирги адабий жараён (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Fil4981.
Илмий раҳбар: Жўраева Гулноза Ахматовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.41.01.
Расмий оппонентлар: Ёқубов Исломжон Ахмеджанович, филология фанлари доктори, профессор; Жамилова Башорат Сатторовна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳозирги ўзбек болалар шеъриятида бадиий образ яратиш маҳорати муаммосини тадқиқ этиш, шоирларнинг образ яратишдаги ўзига хос консептуал ёндашувлари, бадиий маҳорат қирралари ва поетик янгиланиш тамойилларини илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳозирги ўзбек болалар шеъриятида анъанавий образлар (табиат, ҳайвонот олами) билан бир қаторда технологик тараққиёт ва глобал ахборотлашув натижасида шаклланган янги турдаги интеллектуал образлар тизими ҳамда уларнинг болалар дунёқарашини бойитишдаги бадиий-эстетик функциялари жаҳон болалар шеърияти контекстида тизимлаштирилган;
Кавсар Турдиева ижодида миллий фолклор анъаналарининг намоён бўлиш усуллари, Абдураҳмон Акбар ва Дилшод Ражаб шеъриятида эса визуал-график шаклларнинг модернизациялашув жараёни болалик оламини англаш ва эстетик тафаккурни ривожлантиришнинг муҳим омили эканлиги илмий жиҳатдан асосланган;
болалар шоирлари ижодида қўлланган метафора, ташбеҳ ва жонлантириш каби тасвир воситаларининг болалар психологиясини акс эттирувчи шакллари ижодкор индивидуал услуби ҳамда образли-ассотсиатив тафаккур орқали намоён бўлиши далилланган;
ҳозирги ўзбек болалар шеъриятида шоир “мен”и ва бола руҳияти мутаносиблиги, лирик қаҳрамон оламининг янгича талқинлари ҳамда руҳият тасвирида қўлланилган поетик унсурларнинг болалар адабиётидаги психологизм кўламини кенгайтириши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳозирги ўзбек болалар шеъриятида бадиий маҳорат масаласи бўйича эришилган илмий натижалар асосида:
замонавий болалар шоирлари ижодида индивидуал маҳорат масаласини умумадабиёт, хусусан, жаҳон болалар поезияси контекстида ўрганишга доир назарий хулосалардан давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2021–2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258 “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли амалий лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2026-йил 19-мартдаги №04/1-1481-сон маълумотномаси). Натижада болалар адабиётига хос ижтимоий-фалсафий, маънавий-маърифий мавзуларнинг ўзбек адабиётида ёритилиши, бадиий реалликка доир образларнинг болалар шеъриятидаги оърни муаммосига доир илмий материаллар тайёрлашга асос бўлган;
Тадқиқот натижаларининг ўринли ва самарали қўлланилиши Кавсар Турдиеванинг анъанавий усулдаги, фолклор анъаналарига асосланган, Абдураҳмон Акбар ва Дилшод Ражабнинг геометрик шакллар, расмлар, рақамлар билан бойитилган, шаклан янги шеърлари мисолида болалар шеъриятидаги ўзига хосликларни қиёсий ўрганилгани боис лойиҳа мавзусига оид назарий ва амалий тавсиялар берган. Ушбу илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021–2023-йилларга мўлжалланган ИЛ-402104474 “Bolalaradabiyoti.uz” электрон платформа ва унинг мобил иловасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2026-йил 26-январдаги №04/1-407-сон маълумотномаси). Натижада платформа болалар адабиётига оид назарий билимлар, замонавий болалар шеъриятига доир маълумотлар билан бойитилган;
Қолаверса, “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Ҳамма учун” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлаш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг 2024-йил
24-декабрдаги 06-28/846-сонли маълумотномаси). Натижада дастурларнинг мазмуни илмий далиллар билан бойитилган, илмий-оммабоплик хусусияти кучайтирилган, мазкур кўрсатув ва эшиттиришларга ёш томошабин ва тингловчиларнинг қизиқиши оширилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish