Бекмуродова Манзура Баҳодир қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабаларнинг касбий компетенциясини ривожлантириш методикасини дастурий таълим воситаларидан фойдаланиб такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2PhD/Ped4993.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
Илмий раҳбар: Қаҳҳоров Сиддиқ Қаҳҳорович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, PhD.03/2025.27.12.FM.08.06 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Умаров Салим Халлоқович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Ҳусанов Зафар Жўрақулович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади физика таълим йўналиши талабаларининг “Назарий механика” фанига доир касбий компетенцияларини дастурий таълим воситаларидан фойдаланиб ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг касбий компетенциясини ривожлантириш методикасини “Python (Power, You, Technology, Helpful, Open-source, Network)” ва “C# (Component-Oriented, Advanced)” дастурлаш тилларига асосланган “Назарий механика” фанига оид чизмалар, 3D анимациялар орқали аккултурация омилларининг эффектив таъсирини прогрессив баҳолашга қаратилган педагогик алгоритмлар асосида модификация қилишнинг эвристик имкониятлари аниқлаштирилган;
Phet, Алгодо, ГеоГебра, Crocodile Physics, Каҳоот дастурларидан фойдаланиб “Назарий механика фанини ўқитиш дастури” ҳамда Classical mexanic илова асосида “Назарий механика” номли мобил илова орқали ўқитиш самарадорлигини оширувчи виртуал борлиқни ҳис этишга оид дастурий таълим воситаларининг амалий кузатувчанлик, синергетик мослашувчанлигидан фойдаланиб физик жараёнларни визуал кўришга асосланган ўқитиш методикаси мазмунан такомиллаштирилган;
Назарий механика фанини ўзлаштиришга оид экспериментал тадқиқотларни амалга оширишда талабаларнинг саноген тафаккури ва рефлексив кўникмаларини шакллантириш ҳамда физик жараёнларни фазовий тасаввур қилиш самарадорлигини оширишни таъминловчи касбий компетенциясини ривожлантириш методикаси доминантлигини таъминлаш модели, когнитив алгоритмлаш механизмларини трансформациялаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг касбий компетенциясини ривожланиш динамикасини таъминловчи стратегиялар, дастурий таълим воситаларининг берадиган имкониятлари билан инновацион ўқитиш методларини интеграциялашга қаратилган индивидуал таълим траекториясини инфографика усулида лойиҳалашга йўналтирилган шкалаларнинг дифференсиациясини идентификацияшга асосланган тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Таълим жараёнида талабаларнинг касбий компетенциясини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришда дастурий таълим воситаларидан фойдаланиш масаласининг тадқиқот натижалари асосида:
талабаларнинг касбий компетенциясини ривожлантириш методикасини “Python (Power, You, Technology, Helpful, Open-source, Network)” ва “C# (Component-Oriented, Advanced)” дастурлаш тилларига асосланган “Назарий механика” фанига оид чизмалар, 3D анимациялар орқали аккултурация омилларининг эффектив таъсирини прогрессив баҳолашга қаратилган педагогик алгоритмлар асосида модификация қилишнинг эвристик имкониятларини аниқлаштиришга оид маълумотлар “Назарий механика қисқа курси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 25-ноябрдаги 388-сон буйруғи, 388-268-рақамли рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, талабаларнинг мустақил таълим топшириқларидан фойдаланишининг мавжуд ҳолати ва ўқув топшириқларининг мазмуни ҳамда талабаларни касбий компетенцияси ривожлантирилган;
Phet, Алгодо, ГеоГебра, Crocodile Physics, Каҳоот дастурларидан фойдаланиб “Назарий механика фанини ўқитиш дастури” ҳамда Classical mexanic илова асосида “Назарий механика” номли мобил илова орали ўқитиш самарадорлигини оширувчи виртуал борлиқни ҳис этишга оид дастурий таълим воситаларининг амалий кузатувчанлик, синергетик мослашувчанлигидан фойдаланиб физик жараёнларни визуал кўришга асосланган ўқитиш методикасини мазмунан такомиллаштиришга оид маълумотлардан таълим жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 11-июндаги 02/01-01-218-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган дастурий таълим воситалари асосида олий таълим муассасаларининг “Физика” таълим йўналиши талабаларининг “Назарий механика” фанига доир касбий компетенцияларини ривожлантиришга эришилган;
Назарий механика фанини ўзлаштиришга оид экспериментал тадқиқотларни амалга оширишда талабаларнинг саноген тафаккури ва рефлексив кўникмаларини шакллантириш ҳамда физик жараёнларни фазовий тасаввур қилиш самарадорлигини оширишни таъминловчи касбий компетенциясини ривожлантириш методикаси доминантлигини таъминлаш модели, таълимнинг методологик динамикасини таъминлаш орқали когнитив алгоритмлаш механизмларини мазмунан такомиллаштиришга оид хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтининг “ОТ-Атех-2018-519 Компютер имитацион моделлар асосидаги виртуал ресурслар веб иловасининг дастурий таъминотини яратиш” (2019-2022-y.y.) мавзусидаги грант лойиҳасининг “Мултимедиали таълим воситаларини ишлаб чиқиш” қисмини бажаришда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2026-йил 24-январдаги, 316/02-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг “Назарий механика” фани мавзуларини ўзлаштиришда рақамли технологиялардан фойдаланишнинг методик имкониятларини янада кенгайишига хизмат қилган.