Султонов Нодирбек Бўстон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Болалар омбудсмани институтининг ташкил этилиши: халқаро амалиёт ва миллий тажриба”, 12.00.13 – Инсон ҳуқуқлари (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Yu1998.
Илмий раҳбар: Олимова Камилахан Камалитдиновна, юридик фанлар номзоди, дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, DSc.26/2025.27.12.Yu/S.01.01.
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори, дотсент Гулимов Аманлиқ Базарбаевич, юридик фанлар номзоди, дотсент Ганибаева Шаҳноза Каримбердиевна.
Етакчи Ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Болалар омбудсмани институти фаолиятига оид халқаро амалиёт ва миллий тажрибани таҳлил қилиш ҳамда институт фаолиятини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумий, ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотларида “Омбудсман соати” тадбирларини ўтказиш зарурати Болалар омбудсманининг бола ҳуқуқларини тарғиб қилиш, болаларни ўз ҳуқуқларини мустақил англаш ва ҳимоя қилишга йўналтириш, улар билан бевосита мулоқотни кенгайтириш ҳамда институтга мурожаат қилишнинг болалар учун қулай механизмларини ривожлантиришга қаратилган ҳуқуқий-маърифий фаолиятини такомиллаштириш нуқтайи назаридан асослаб берилган;
ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан ўз боласини қонунга хилоф равишда диний таълим олишга жалб этишга йўл қўйилмаслиги мажбуриятини белгиловчи норма киритиш лозимлиги Ўзбекистонда Болалар омбудсмани институтининг болалар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлашга қаратилган фаолиятини такомиллаштириш нуқтайи назаридан асослаб берилган;
маҳаллий кенгашларда ҳар йили Бола ҳуқуқлари бўйича вакил (Болалар омбудсмани) минтақавий вакилининг тегишли ҳудудда бола ҳуқуқлари, эркинликларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳолати тўғрисидаги маърузасини эшитиш амалиётини йўлга қўйиш Болалар омбудсмани минтақавий вакилларининг ҳудудларда бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдаги институционал ролини кучайтириши асослантирилган;
тарбия колонияларида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакилига (Болалар омбудсманига) мурожаатлар қутиси ўрнатиш кераклиги ҳаракатланиш эркинлиги чекланган муассасаларда болаларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш ва уларнинг тегишли ҳуқуқ ва манфаатларини тўлақонли таъминлаш заруратидан келиб чиқиб асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда Болалар омбудсмани фаолиятини такомиллаштиришга доир олинган илмий натижалардан қуйидагиларда фойдаланилган:
умумий, ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотларида “Омбудсман соати” тадбирларини ўтказиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026-йил 3-мартдаги “Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг бешинчи босқичини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 91-сонли қарори билан тасдиқланган 1-илованинг 1-боби “Болалар ва ёшлар ўртасида инсон ҳуқуқлари бўйича билим ва кўникмаларни ривожлантириш”да 7-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг 2026-йил 17-июлдаги №01/915-сон далолатномаси). Мазкур таклиф Болалар омбудсманининг ҳуқуқий-маърифий фаолиятини кучайтириш, болаларнинг ўз ҳуқуқлари ҳамда уларни ҳимоя қилиш механизмлари тўғрисидаги билим ва кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилган;
ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан ўз боласини қонунга хилоф равишда диний таълим олишга жалб этишга йўл қўйилмаслиги мажбурияти қонунчиликда белгиланишига оид таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2025-йил 20-февралдаги ЎРҚ-1035-сонли “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига бола ҳуқуқлари ҳимоясини янада мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонуни
2-моддаси (“Бола ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддаси тўртинчи қисми)ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлар институтининг 2026-йил 3-мартдаги №3/dn-30-сон далолатномаси). Ушбу таклиф Болалар омбудсманининг болаларни қонунга хилоф диний таълимга жалб этилишининг олдини олиш ва уларнинг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган фаолиятининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга хизмат қилган;
маҳаллий кенгашларда ҳар йили Бола ҳуқуқлари бўйича вакил (Болалар омбудсмани) минтақавий вакилининг тегишли ҳудудда бола ҳуқуқлари, эркинликларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳолати тўғрисидаги маърузасини эшитиш ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 17-октябрдаги ЎРҚ-976-сонли “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни 2-моддаси 20-банди (“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонун 24-моддаси иккинчи қисми бешинчи хатбошиси)ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлар институтининг 2026-йил 3-мартдаги №3/dn-30-сон далолатномаси). Мазкур таклиф Болалар омбудсмани минтақавий вакиллари фаолияти самарадорлигини ошириш ва ҳудудларда бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг институционал механизмларини кучайтиришга хизмат қилган;
тарбия колонияларида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакилига (Болалар омбудсманига) мурожаатлар қутиси ўрнатиш ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 28-августдаги ЎРҚ-948-сонли “Жиноят-ижроия кодексига маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунининг 1-моддаси 4-банди (Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 792-моддаси биринчи қисми)ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлар институтининг 2026-йил 3-мартдаги №3/dn-30-сон далолатномаси). Ушбу таклиф тарбия колонияларида болаларнинг Болалар омбудсманига мурожаат қилишининг самарали механизмини яратиш орқали уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтиришга хизмат қилган.