Файзиева Азиза Азамат қизининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кичик тадбиркорлик субектлари фаолиятининг ҳудуд иқтисодиётини ривожлантиришдаги таъсирини статистик тадқиқоти (Сурхондарё вилояти мисолида)” 08.00.06 – “Эконометрика ва статистика” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Iqt4962
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети
Илмий раҳбар: Тошалиева Саодат Тохировна, иқтисодиёт фанлари доктори, дотсент.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий Кенгаш рақами: Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи
PhD.03/2025.27.12.I.12.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Тошкент давалат иқтисодиёт университети “Яшил” иқтисодиёт ва барқарор бизнес кафедраси, Иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), дотсент Касимов Азамат Абдукаримович ва Термиз иқтисодиёт ва сервис университети Бухгалтерия ҳисоби ва статистика кафедраси ўқитувчиси, иқтисод фанлари бўйича фалсафа доктори, дотсент Тураев Баҳтиёр Эргашевичлар тавсия этилади.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Сурхондарё вилояти мисолида кичик тадбиркорлик субектлари фаолиятининг ҳудуд иқтисодиётини ривожлантиришга таъсирини статистик усуллар ёрдамида баҳолаш ва ушбу таъсирни кучайтиришга қаратилган илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
кичик тадбиркорлик субектлари даромадлилигига таъсир этувчи омилларни баҳолашда юзага келадиган эндогенлик муаммосини бартараф этишга қаратилган инструментал ўзгарувчилар (ИВ) асосидаги икки босқичли энг кичик квадратлар (2SLS) методикаси қўлланилиб, баҳолашнинг ишончлилиги оширилган;
Сурхондарё вилоятида кичик тадбиркорлик фаолиятини ифодаловчи асосий иқтисодий кўрсаткичлар тизими асосида ҳудуд иқтисодиётига таъсирини комплекс баҳолаш имконини берувчи “кичик тадбиркорликнинг ҳудуд иқтисодиётига таъсири” индекси ишлаб чиқилган ва унинг ҳудудий бандлик даражасига таъсири регрессия таҳлили асосида баҳоланиб, ўзаро боғлиқликнинг статистик аҳамиятлилиги асослаб берилган;
вилоят туманлари кесимида кичик тадбиркорлик субектларининг рақамли технологиялардан фойдаланиш даражаси илмий асосланган мезонлар асосида баҳоланиб, улар “паст”, “ўрта” ва “юқори” даражадаги сегментларга ажратилган ҳамда ҳудудий рақамли тафовутлар аниқланган;
Сурхондарё вилояти ЯҲМ таркибида кичик тадбиркорлик улушини оширишга қаратилган ҳолда 2026-2030 йилларга мўлжалланган ўрта муддатли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилиб, ҳудудий иқтисодий ривожланишнинг истиқбол йўналишлари асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертация ишида ишлаб чиқилган илмий янгиликлар Сурхондарё вилояти Савдо-саноат палатаси фаолиятига жорий этилиб, уларнинг самарадорлиги амалий жиҳатдан тасдиқланган. Олинган илмий натижалар асосида:
кичик тадбиркорлик субектлари даромадлилигига таъсир этувчи омилларни баҳолашда юзага келадиган эндогенлик муаммосини бартараф этишга қаратилган инструментал ўзгарувчилар асосидаги 2SLS методикаси қўлланилди. (Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатасининг 2026-йил 1-майдаги 01-06-30-4263-сонли ҳамда Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармасининг 2026-йил 4-мартдаги 01-323-сонли маълумотномалари). Мазкур таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудудий иқтисодий сиёсатни илмий асосланган ва манзилли шакллантириш имкониятлари кенгайди ҳамда ҳудудлараро иқтисодий тафовутларни камайтиришга қаратилган самарали бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш учун методик асос яратилди.
кичик тадбиркорлик субектлари фаолиятининг ҳудуд иқтисодиётига таъсирини комплекс баҳолашга қаратилган “кичик тадбиркорликнинг ҳудуд иқтисодиётига таъсири” интеграл индекси ишлаб чиқилди. Мазкур натижалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган “Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон Фармонида белгиланган ҳудудий иқтисодий ривожланишни комплекс баҳолаш ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш вазифаларини амалга оширишга хизмат қилади. (Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатасининг 2026-йил 1-майдаги 01-06-30-4263-сонли ҳамда Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармасининг 2026-йил 4-мартдаги 01-323-сонли маълумотномалари). Мазкур таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудуд иқтисодиётида кичик тадбиркорликнинг ролини тизимли баҳолаш имкониятлари кенгайтирилди ҳамда таҳлилий хулосаларнинг аниқлиги ва ишончлилиги оширилди.
вилоят туманлари кесимида кичик тадбиркорлик субектларининг рақамли технологиялардан фойдаланиш даражасига кўра Латент class моделидан фойдаланган ҳолда “паст”, “ўрта” ва “юқори” сегментларга ажратилди. Ушбу натижалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган ПҚ-4699-сон қарори ва “Рақамли Ўзбекистон-2030” стратегияси вазифалари билан узвий боғлиқ ҳолда амалий аҳамият касб этади. (Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатасининг 2026-йил 1-майдаги 01-06-30-4263-сонли ҳамда Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармасининг 2026-йил 4-мартдаги 01-323-сонли маълумотномалари). Мазкур таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудудлар кесимида рақамли тафовутларни аниқлашнинг тизимли механизми шакллантирилди ҳамда тадбиркорлик субектларининг рақамли саводхонлигини оширишга қаратилган манзилли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш имконияти кенгайди.
Сурхондарё вилояти ЯҲМ таркибида кичик тадбиркорлик улушини оширишга қаратилган 2025-2030 йилларга мўлжалланган ўрта муддатли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилди. Ушбу натижалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва инвестицион муҳитни яхшилашга қаратилган ПҚ-5228-сон қарори ҳамда “Ўзбекистон-2030” стратегиясида белгиланган устувор йўналишларни амалга оширишга хизмат қилади. (Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатасининг 2026-йил 1-майдаги 01-06-30-4263-сонли ҳамда Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармасининг 2026-йил 4-мартдаги 01-323-сонли маълумотномалари). Мазкур таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудудий иқтисодий кўрсаткичларни прогнозлаш, уларнинг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш ҳамда стратегик режалаштириш самарадорлигини ошириш имконияти яратилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish