Зайнутдинов Бунёджон Одилжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришда тижорат банклари инвестицион кредитларининг самарадорлигини ошириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PHD/Iqt1794.
Илмий раҳбар: Тухлиев Бозор Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Исмаилов Алишер Агзамович, иқтисодиёт фанлари доктори, дотсент Карабаев Нодир белгилансин.
Етакчи ташкилот: “Ўзсаноатқурилишбанк” ATB.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришда тижорат банклари инвестицион кредитларининг самарадорлигини ошириш бўйича илмий-амалий таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банкларида рискларни бошқариш бўйича капитал рентабеллиги (ROE) активлар рентабеллиги (ROA) ва капитализация кўрсаткичлари ўртасидаги мувозанатни сақлашга йўналтирилган инвестицион самарадорлик индекси (ISI) моделини қўллаш орқали муаммоли кредитлар улушини 2 фоизгача камайтириш имконияти асослаб берилган;
банкнинг А, Б ва C даражадаги инвестицион хизматларини, иқтисодиёт тармоқлари кесимида инвестицион самарадорлик коеффитсиенти (DSK) модели асосида тоифаларга таснифлаш орқали амалиётга жорий қилиш таклиф этилган;
банк хизматларини тоифалаш жараёнида кредитлаш амалиётида расмийлаштириш харажатларини асосий қарз таркибида ҳисобга олиш таклифи комплекс инвестицион самарадорлик индекси (IKSI) модели ишлаб чиқилган;
тижорат банкларининг инвестицион кредитлардан олинадиган даромад ҳажмига муаммоли қарздорликларини қоплаш бўйича яратилган захира фонди сарфи ва банк мажбуриятларининг таъсирини баҳолашнинг самарадорлигига таъсир этувчи омиллар асосида эконометрик моделдан фойдаланиб банклар инвестицион кредитлашдан олинадиган даромадларининг 2030-йилга қадар мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришда тижорат банклари инвестицион кредитларининг самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тижорат банкларида рискларни бошқариш бўйича капитал рентабеллиги (ROE) активлар рентабеллиги (ROA) ва капитализация кўрсаткичлари ўртасидаги мувозанатни сақлашга йўналтирилган инвестицион самарадорлик индекси (ISI) моделини қўллаш орқали муаммоли кредитлар улушини 2 фоизгача камайтириш таклифи АТ “Агробанк” инвестиция сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилгн (“Агробанк” АТБнинг 2025 йил 23 октабрдаги №04-02-06/408-сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф натижасида, муаммоли кредитлар (NPL) улуши 2024-йил 1-январ ҳолатига 4,1 фоиздан 2025-йилда 1-январ ҳолатига 3,9 фоизгача камайишига эришилган;
банкнинг А, Б ва C даражадаги инвестицион хизматларини, иқтисодиёт тармоқлари кесимида инвестицион самарадорлик коеффитсиенти (DSK) модели асосида тоифаларга таснифлаш орқали амалиётга жорий қилиш таклифи АТ “Агробанк” инвестиция портфелини оптималлаштириш жараёнида фойдаланилган (“Агробанк” АТБнинг 2025-йил 23-октабрдаги №04-02-06/408-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф натижасида банкга иқтисодиёт тармоқлари бўйича инвестицион кредитларни самарадорлик даражасига қараб қайта тақсимлаш, юқори рентабелликка эга (А-тоифа) соҳаларга устуворлик бериш ҳамда паст рентабеллик (C-toifa) йўналишларида рискларни камайтириш имконини берган. Натижада, (“Агробанк” АТБнингда 2025-йил учун инвестицион портфел таркиби оптималлаштирилиб, саноат ва хизматлар секторларининг инвестицион самарадорлик кўрсаткичлари мос равишда 1,18 ва 1,09 бирликка ошишига эришилган.
банк хизматларини тоифалаш жараёнида кредитлаш амалиётида расмийлаштириш харажатларини асосий қарз таркибида ҳисобга олиш таклифи комплекс инвестицион самарадорлик индекси (IKSI) модели доирасида “Агробанк” АТБнинг “Кредит сиёсати”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган “Агробанк” АТБнинг 2025-йил 23-октабрдаги №04-02-06/408-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф кредит операциялари самарадорлигини баҳолашда капитал етарлилиги, инвестицион даромадлилик, риск даражаси ва тармоқ бўйича инвестицион улуш каби кўрсаткичларнинг уйғунлигини таъминлайди. Натижада, банкнинг кредит портфели 2025-йилда 2866,5 млрд. сўмгача кенгайиб, йил бошига нисбатан 510,3 млрд. сўм миқдорида қўшимча кредит ажратилиши таъминлашга хизмат қилган.
тижорат банкларининг инвестицион кредитлардан олинадиган даромад ҳажмига муаммоли қарздорликларини қоплаш бўйича яратилган захира фонди сарфи ва банк мажбуриятларининг таъсирини баҳолашнинг самарадорлигига таъсир этувчи омиллар асосида эконометрик моделдан фойдаланиб “Агробанк” АТБнинг инвестицион кредитлашдан олинадиган даромадларининг 2030-йилга қадар мўлжалланган прогнози ишлаб чиқилган (“Агробанк” АТБнинг 2025-йил 23-октабрдаги №04-02-06/408-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф “Агробанк” АТБнинг узоқ муддатли кредит сиёсати ишлаб чиқишда фойдаланилган. Натижасида банк инвестицион кредитлари самарадорлиги оширилиб, ресурслардан фойдаланиш ва рискларни бошқаришни стратегик даражада мувофиқлаштириш имконини берди.