Узаков Фазлиддин Эргашовичнинг

диссертация ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Констант тизмалардан фойдаланиб эртапишар, юқори ва сифатли дон хосилли кузги буғдой навларини яратиш”, 06.01.05 - Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Qx1999.
Илмий раҳбар: Сиддиқов Равшанбек Иномжонович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Илмий-тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти, PhD.08/2025.27.12.Qx.04.01.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг (селекция ютуғи) ихтирога патенти: юмшоқ буғдойнинг “Грат” нави (NAP 598).
II. Тадқиқотнинг мақсади Бошоқли дон экинлари коллекция нав ва намуналари орасидан қимматли хўжалик белги ва хусусиятлари бўйича танлаб, кузги юмшоқ буғдойнинг суғориладиган тупроқ-иқлим шароитларига мос, эртапишар, иссиқликка бардошли, ҳосилдорлиги ва дон сифат кўрсаткичлари юқори эртапишар навларни яратиш ҳамда ишлаб чиқаришга жорий этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор кузги буғдойнинг жаҳон генофондидан олинган ва маҳаллий шароитда яратилган нав ва намуналари орасидан ажратилган турли экологик-географик гуруҳларга мансуб бўлган, хўжалик белгилари, маҳсулдорлиги юқори бўлган навларни яратиш мақсадида икки марта якка танлаш самарали эканлиги исботланган;
икки марта якка танлаш асосида олинган бошланғич манбаларни селекция жараёнига жалб этиш асосида эртапишар, ҳосилдорлик, доннинг сифат кўрсаткичлари юқори бўлган янги кузги буғдой навларини яратиш учун бошланғич ашё сифатида КН-5224, КН-446, КН-4035, АС-2011-D1, АС-2011-D2 тизмалари танлаб олинган ва уларда қимматли хўжалик белги ва хусусиятларнинг шаклланиши seleksion кўчатзорда ўрганиш орқали асосланган;
танланган тизмалар фенотипик ва генотипик белгилар асосида назорат ва рақобатли нав синови кўчатзорларида таҳлил қилиниб, белгиларнинг мослашувчанлик механизмлари илмий асосланган;
кузги буғдой намуналаридан икки марта якка танлаш натижасида ҳосилдорлиги ва донининг сифат кўрсаткичлари юқори бўлган ҳамда ўта эрта пишар «Грат» нави яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кузги буғдойнинг янги яратилган эртапишар, юқори ҳосилли, донининг таркибида оқсил, клейковина миқдори юқори навларини яратиш бўйича амалга оширилган тадқиқотлар натижалари асосида:
“Ўзбекистон Республикасида экиш учун тавсия этилган маҳаллий ва хорижий кузги буғдой навларини тавсифи ҳамда уларни парваришлаш бўйича тавсиялар” номли тавсиянома ишлаб чиқилган ва Андижон ҳамда Фарғона вилоятларида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026-йил 17-июн 05/05-03-264-сон сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу тавсиянома қишлоқ хўжалиги ходимлар, жумладан, ғаллачиликка ихтисослашган кластерлар, фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари учун суғориладиган майдонларда кузги буғдой етиштиришда қўлланма сифатида хизмат қилмоқда.
кузги буғдойнинг “Грат” нави 2024 йилдан Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институтида бошланғич уруғчилиги йўлга қўйилган. Янги яратилган кузғи буғдойнинг “Грат” навини бирламчи уруғчилик тизими ташкил этилиб, юқори навдор уруғликлари тайёрланган. Андижон вилоятининг Балиқчи тумани “Алчазор ғалла замини” фермер хўжалигида 20 гектар, Фарғона вилоятининг Ёзёвон тумани “Қора тепа замини” фермер хўжалигида 15,0 гектар майдонда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026-йил 17-июн 05/05-03-264-сон сонли маълумотномаси). Натижада 2025 йилда “Алчазор ғалла замини” фермер хўжалигида гектаридан 78 сентнер, андоза навга нисбатан гектаридан 7,3 сентнер, 5,5 млн сўм соф фойда олиниб, рентабеллик даражаси 46,4 % ни, “Қора тепа замини” фермер хўжалигида гектаридан 77,5 сентнер, андоза навга нисбатан гектаридан 9,5 сентнер, гектаридан 6,1 млн сўм соф фойда олиниб, рентабеллик даражаси 51,0 % ни ташкил этган;

Yangiliklarga obuna bo‘lish