Ғиёсов Илҳом Каримовичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Қурилиш саноати корхоналари иқтисодий самарадорлигини оширишда корпоратив бошқарув механизмларини такомиллаштиришнинг методологик асослари”, 08.00.03 – “Саноат иқтисодиёти”, 08.00.13 – “Менежмент” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:
Илмий маслаҳатчи: Пардаев Абдунаби Холикович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/2026.09.01.I.04.M рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор Ҳасанов Тоҳир Абдурашидович; иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор Аллаёров Шамсиддин Амонуллаевич; иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор Очилов Акрам Одилович.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қурилиш саноати корхоналари иқтисодий самарадорлигини оширишда корпоратив бошқарув механизмларини такомиллаштиришнинг методологик асосларини ривожлантириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра, қурилиш саноати корхонасининг «иқтисодий самарадорлиги» ва «корпоратив бошқарув механизми» тушунчалари мос равишда натижа, ресурс, харажат, вақт ва риск омилларининг ўзаро нисбати ҳамда мулкдорлик назорати, жавобгарлик ва рағбатлантириш механизмларининг ўзаро боғлиқлиги асосида аниқлаштирилиб, корпоратив бошқарувнинг иқтисодий самарадорликка таъсирини «формал мавжудлик - реал ишлаш - иқтисодий таъсир» тамойили асосида баҳолаш ёндашуви такомиллаштирилган;
қурилиш саноати корхоналарида корпоратив бошқарув механизмларининг интеграл самарадорлиги ва етуклик даражасини баҳолаш методикаси эксперт ва обектив баҳоларни гибрид вазнлаш, критик бошқарув блокларидаги заифликларнинг компенсацияланишини чеклаш, институтлар комплементарлиги ва маълумотлар ишончлилигини ҳисобга олиш асосида ишлаб чиқилиб, корпоратив бошқарув етуклиги «бошланғич» (0 ≤ ICG < 0,25), «ривожланаётган» (0,25 ≤ ICG < 0,50), «барқарор» (0,50 ≤ ICG < 0,75) ҳамда «илғор» (0,75 ≤ ICG ≤ 1,00) даражаларга ажратилган;
корпоратив бошқарувни такомиллаштириш бўйича муқобил қарорларни танлашнинг кўп мезонли иқтисодий-математик модели эконометрик баҳоларни ссенарийлар асосида кутиладиган иқтисодий самарага трансформация қилиш, чораларни иқтисодий самара, харажат, риск ва амалга ошириш имконияти бўйича баҳолаш ҳамда буджет чекловлари, ўзаро боғлиқлик ва синергик таъсирларни ҳисобга олган ҳолда мақбул чоралар портфелини шакллантириш асосида ишлаб чиқилган;
корпоратив бошқарув етуклиги даражалари ва корхона турларига мос табақалаштирилган ташкилий-иқтисодий механизм корпоратив, лойиҳа ва шартнома бошқарувини интеграциялаш, қарор ваколатлари ва ҳисобдорлик матритсасини жорий этиш ҳамда бошқарув трансформациясининг босқичли йўл харитасини шакллантириш асосида ишлаб чиқилган;
қурилиш саноати корхоналари иқтисодий самарадорлигини прогнозлаш методикаси корпоратив бошқарув етуклигининг мақсадли траекторияси, корпоратив омилларнинг эконометрик баҳоланган таъсири ва такомиллаштириш чоралари портфелидан кутиладиган иқтисодий самарани ўзаро боғлаш асосида такомиллаштирилиб, «Трест 12» АЖнинг уч ссенарий бўйича 2030-йилгача асосий ҳамда 2035-йилгача индикатив прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қурилиш саноати корхоналари иқтисодий самарадорлигини оширишда корпоратив бошқарув механизмларини такомиллаштиришнинг методологик асосларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра, қурилиш саноати корхонасининг «иқтисодий самарадорлиги» ва «корпоратив бошқарув механизми» тушунчалари мос равишда натижа, ресурс, харажат, вақт ва риск омилларининг ўзаро нисбати ҳамда мулкдорлик назорати, жавобгарлик ва рағбатлантириш механизмларининг ўзаро боғлиқлиги асосида аниқлаштирилиб, корпоратив бошқарувнинг иқтисодий самарадорликка таъсирини «формал мавжудлик - реал ишлаш - иқтисодий таъсир» тамойили асосида баҳолаш ёндашувига оид назарий-услубий материаллардан олий таълим ташкилотлари талабалари учун тавсия этилган «Лойиҳа бошқаруви» номли ўқув адабиётини тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент архитектура-қурилиш университетининг 2026-йил 15-майдаги 3/48-сонли буйруғи асосида берилган ўқув адабиётининг нашр рухсатномаси, № 3/48-2). Мазкур натижанинг жорий этилиши талабаларда қурилиш саноати корхоналари иқтисодий самарадорлигини комплекс баҳолаш ва бошқарув қарорларини самарадорлик мезонлари асосида асослаш кўникмаларини кенгайтириш имконини берган;
қурилиш саноати корхоналарида корпоратив бошқарув механизмларининг интеграл самарадорлиги ва етуклик даражасини баҳолаш методикаси эксперт ва обектив баҳоларни гибрид вазнлаш, критик бошқарув блокларидаги заифликларнинг компенсацияланишини чеклаш, институтлар комплементарлиги ва маълумотлар ишончлилигини ҳисобга олиш асосида ишлаб чиқилиб, корпоратив бошқарув етуклиги «бошланғич» (0 ≤ ICG < 0,25), «ривожланаётган» (0,25 ≤ ICG < 0,50), «барқарор» (0,50 ≤ ICG < 0,75) ҳамда «илғор» (0,75 ≤ ICG ≤ 1,00) даражаларини таснифлаш методикаси бўйича таклифидан Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги тизимидаги қурилиш корхоналари фаолиятига жорий этилган (вазирликнинг 2026-йил 13-октабрдаги 34-06/13852-сон маълумотномаси). Мазкур натижанинг жорий этилиши базавий интеграл индекс 0,835 даражасида баҳоланиб, сезгирлик таҳлилида унинг 0,828–0,841 оралиғида барқарор сақланиши аниқланган, бошқарув органлари таркибидаги ўзгаришлар, ликвидлик ва маълумотлар сифати эса корпоратив бошқарувнинг устувор такомиллаштириш йўналишлари сифатида белгиланган;
корпоратив бошқарувни такомиллаштириш бўйича муқобил қарорларни танлашнинг кўп мезонли иқтисодий-математик модели эконометрик баҳоларни ссенарийлар асосида кутиладиган иқтисодий самарага трансформация қилиш, чораларни иқтисодий самара, харажат, риск ва амалга ошириш имконияти бўйича баҳолаш ҳамда буджет чекловлари, ўзаро боғлиқлик ва синергик таъсирларни ҳисобга олган ҳолда мақбул чоралар портфелини шакллантириш бўйича таклифидан Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги тизимидаги қурилиш корхоналари фаолиятига жорий этилган (вазирликнинг 2026-йил 13-октабрдаги 34-06/13852-сон маълумотномаси). Мазкур натижанинг жорий этилишда 8 млрд сўмлик бир марталик буджет доирасида еттита чорадан иборат портфел шакллантирилиб, унинг беш йиллик йиғма соф жорий қиймати базавий ссенарийда 77,4 млрд сўмни, пессимистик ссенарийда 3,0 млрд сўмни, учинчи йилдан бошлаб кутиладиган йиллик соф самараси 35–40 млрд сўмни ташкил этиши ҳамда портфел интеграл индексни 0,85 дан 0,95 гача, яъни қарийб 11,8 фоизга ошириши асосланган;
корпоратив бошқарув етуклиги даражалари ва корхона турларига мос табақалаштирилган ташкилий-иқтисодий механизм корпоратив, лойиҳа ва шартнома бошқарувини интеграциялаш, қарор ваколатлари ва ҳисобдорлик матритсасини жорий этиш ҳамда бошқарув трансформациясининг босқичли йўл харитасини шакллантириш бўйича таклифидан Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги тизимидаги қурилиш корхоналари фаолиятига жорий этилган (вазирликнинг 2026-йил 13-октабрдаги 34-06/13852-сон маълумотномаси). Мазкур натижанинг жорий этилиши корхоналарнинг корпоратив бошқарув етуклиги ва ташкилий хусусиятларига мос бошқарув механизмларини танлаш, қарор қабул қилиш ваколатлари ва ҳисобдорликни аниқ белгилаш ҳамда бошқарув трансформациясини босқичма-босқич амалга ошириш имконини берган;
қурилиш саноати корхоналари иқтисодий самарадорлигини прогнозлаш методикаси корпоратив бошқарув етуклигининг мақсадли траекторияси, корпоратив омилларнинг эконометрик баҳоланган таъсири ва такомиллаштириш чоралари портфелидан кутиладиган иқтисодий самарани ўзаро боғлаш асосида такомиллаштириш бўйича таклифидан Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги тизимидаги қурилиш корхоналари фаолиятига жорий этилган (вазирликнинг 2026-йил 13-октабрдаги 34-06/13852-сон маълумотномаси). Мазкур натижанинг жорий этилиши «Трест 12» АЖда такомиллаштириш ссенарийси бўйича 2030-йилда соф фойдани 79,2 млрд сўмга, яъни базавий ссенарийга нисбатан 2,05 бараварга, ўз капитали рентабеллигини эса 18,4 фоизга етказиш имкониятини прогнозлашга хизмат қилган. Шунингдек, 2035-йил учун соф фойданинг 151,2 млрд сўмга етиши индикатив прогноз сифатида белгиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish